Мавзу: Хотира режа


Download 122 Kb.
bet3/8
Sana12.01.2023
Hajmi122 Kb.
#1089651
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-seminar

7.3. Хотира турлари
Хотира инсоннинг ҳолати ва фаолиятининг барча соҳаларида қатнашиши туфайли унинг намоён бўлиш шакллари, ҳолатлари, шарт-шароитлари, омиллари ҳам хилма-хил кўринишга эгадирлар. Одатда хотирани муайян турларга ажратишда энг муҳим асос қилиб унинг тавсифномаси сифатида эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш, унутиш сингари жараёнларни амалга оширувчи фаолиятининг хусусиятларига боғлиқлиги олинади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, айрим дарсликларда хотира турлари турлича классификастия қилинади. Жумладан, А.В.Петровский таҳрири остида чиққан «Умумий психология» дарслигида қуйидаги классификастия учрайди:

  • Фаолиятда кўпроқ сезилиб турадиган психик фаолликнинг хусусиятига қараб: ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз мантиқ хотира.

  • Фаолиятнинг мақсадларига кўра: ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира.

  • Материални қанча вақт эсда олиб қолиш ва эсда сақлаш муддатига кўра: қисқа муддатли, ўзоқ муддатли ва оператив хотира.

М.Г.Давлетшин таҳрири остида чиққан «Умумий психология» ўқув қўлланмасида қуйидаги хотира классификастияси қайд қилинади:

    • Психик фаоллигига кўра: ихтиёрий ва ихтиёрсиз хотира.

    • Фаолият мақсадига кўра: ҳаракат, эмоционал, образ ва сўз-мантиқ хотираси.

    • Муддатига кўра: ўзоқ муддатли, қисқа муддатли ва оператив хотира.

Э.Ғозиев таҳрири остида чиққан «Умумий психология» ўқув қўлланмасида хотира турлари қуйидагича классификастия қилинган.
1. Руҳий фаолиятнинг фаоллигига кўра:
а) ҳаракат ёки мотор ҳаракат хотираси;
б) образли хотира;
в) ҳис-туйғу ёки ҳиссиёт хотираси;
г) сўз-мантиқ хотира.
2. Руҳий фаолиятнинг мақсадига биноан:
а) ихтиёрсиз;
б) ихтиёрий;
в) механик.
3. Руҳий фаолиятнинг давомийлигига кўра:
а) қисқа муддатли хотира;
б) ўзоқ муддатли хотира;
в) оператив (тезкор) хотира.
4. Руҳий фаолият қўзғатувчисининг сифатига кўра:
а) мусиқий;
б) эшитиш хотираси;
5. Руҳий фаолиятнинг инсон йўналишига қараб:
а) феноменал;
б) касбий.

Download 122 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling