Мавзу Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлаш усуллари Режа


Прогнозлаштиришда эксперт баҳолаш усуллари


Download 84.44 Kb.
bet2/5
Sana15.06.2023
Hajmi84.44 Kb.
#1479529
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мавзу Ижтимоий

10.3. Прогнозлаштиришда эксперт баҳолаш усуллари.


Прогнозларни ишлаб чиқиш учун жамоа эксперт баҳолаш усулининг моҳияти айрим мутахассислар илгари изоҳлаб берган прогнозлаш объектини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича экспертлар фикрларнинг мувофиқлигини аниқлашдан ҳамда бошқа усул (масалан, таҳлили ҳисоб-китоб, синов ва ҳ.к.) билан аниқлашга имкон бўлмайдиган объектни ривожлантириш жиҳатларини баҳолашдан иборат.
Жамоа эксперт баҳолаш усулининг мазмуни қуйидагилардан иборат.
Биринчидан, эксперт баҳолашни олиб боришни ташкил этиш учун ишчи гуруҳ тузилиб, уларнинг вазифалари сўровнова ўтказиш, материалларни қайта ишлаш ва жамоа эксперт баҳолаш натижаларини таҳлил қилишдан иборат бщлади. Ишчи гуруҳ мазкур соҳанинг ривожланиш истиқболларига таъаллуқли саволларга жавоб беришга маъсул бўлган экспертларни тайнлайди. Прогнозни ишлаб чиқиш учун жалб қилинаётган экспертлар сони объектнинг мураккаблигига қараб 5 тадан 50 тагача бўлиши мумкин.
Иккинчидан, экспертларни сўровнома ўтказшни ташкил этишдан олдин объектни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаштириш ва бош мақсад, унга эришиш воситаларини акс эттирувчи матрицани тузиш лозим. Бунда дастлабки таҳлил қилиш чоғида мутахассислар гуруҳи билан ҳамкорликда қўйилган вазифаларни бажариш учун энг муҳим мақсадлар аниқланади. Мақсадга эришиш воситаси деганда илмий тадқиқот ва ишланмаларнинг йўналишлари тушунилиб, уларнинг натижалари прогнозлаш учун амалда бевосита фойдаланилиши мумкин. Бунда илмий тадқиқотва ишланмаларнинг йўналишлари бир-бири билан кесишмаслиги мумкин, ушбу ҳолатда ўзаро келишувга йщл қўйилмайди, фикрлар алоҳида бўлиши шарт. .
Жамоа эксперт баҳолашнинг кейинги босқичи саволларни тузишдан иборат. Улар кейинчалик экспертларга тақдим этилади. Саволларнинг шакли жадвал кўринишида ишлаб чиқилиши мумкин, аммо уларнинг мазмуни прогноз қилинаётган объект ёки тармоқнинг ихтисослигига мос келиш керак. бунда саволлар муайян таркибий-иерархия чизмаси бўйича тузилиши, яъни кенг саволлардан тор саволларга, мураккаб саволлардан осон саволларга ўтилиши лозим.
Учинчидан, экспертларни сўровдан ўтказиш пайтида алоҳида саволларнинг бир мартадаёқ тушуниш ҳамда экспертларнинг фикр юритиш эркинлигини таъминлаши лозим.
Тўртинчидан, экспертларнинг умумий фикрлари ва шахсий баҳолашнинг мувофиқлик даражасини тавсифлаб берувчи жамоа эксперт баҳолаш материалларни қайта ишлаш ишлари олиб борилади. Эксепртларнинг баҳолаш маълумотларини қайта ишлаш прогозли гипотеза ва соҳанинг ривожланиш вариантларини синтез қилиш учун бошланғич материал сифатида хизмат қилади.
Якуний баҳолаш барча экспертларнинг ўртача фикрлари билан, ёки ўртача арифметик кўрсаткичи билан ёҳуд баҳолашнинг ўртача меъёрлашган чамаланган кўрсаткич билан аниқланади.

Download 84.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling