Мавзу Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлаш усуллари Режа
Download 84.44 Kb.
|
Мавзу Ижтимоий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қизиқарли маълумотлар 16
- Расмийлилик даражаси бўйича прогнозлаш усуллари
Мавзу Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлаш усуллари Режа: 1. Прогнозлаштириш усулларидан самарали фойдаланиш. 2. Прогнозлаштириш усулларининг классификацияси. 3. Прогнозлаштиришда эксперт баҳолаш усуллари. 4. Корреляция ва регрессия таҳлили усули 5. Регрессион таҳлил. 6. Иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг математик формулалар орқали ифодаланиши. 10.1 Прогнозлаштириш усулларидан самарали фойдаланиш. Ҳозирги кунда олимларнинг баҳолашича 150 дан ортиқ турли хил прогнозлаш усуллари мавжуд. Аммо амалиётда асосийлари сифатида 15-20 тадан фойдаланилади. Мавжуд манбаларда прогнозлаш усулларининг турли таснифий тамойиллари келтирилган. Прогнозлаш усулининг энг муҳим таснифий белгиларидан бири прогностик усулларни тўлиқ қамраб оладиган расмийлилик даражаси ҳисобланади. Иккинчи таснифий белгилари сифатида прогозлаш усули амал қилишининг умумий тамойили, учинчиси эса прогноз ахборотини олиш услуби ҳисобланади, тўртинчи асосий белгиси эса прогноз объектларини ўзига хос хусусиятларидир. Прогнозлаш усулларнинг таснифий гуруҳларни батафсилроқ кўриб чиқишга ўтишдан олдин иқтисодий ва ижтимоий прогнозлаш усули ёки усуллари тушунчасини аниқлаш лозим. Уларга прогнозлаш объектининг ретроспектив маълумотларни таҳлил қилиш, экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) алоқалар ҳамда кўриб чиқилаётган ҳодиса ёки жараён доирасида уларнинг ўлчамлари асосида унинг (объектининг) келгуси ривожланишига нисбатан муайян ишончлилик тўғрисида мулоҳаза қилишга имкон берадиган фикр юритишнинг услуб ва усуллар йиғиндиси тушунилади. 10.2. Прогнозлаштириш усулларининг классификацияси. Илмий асосланган тасниф таснифлашнинг қуйи поғонасида (уларга янги унсурлар киритиши мумкин) услуб (модификациялар) сонини оширишга имкон беради. 1-расмда прогнозлаш усулларнинг таснифий чизмаси келтирилган. Қизиқарли маълумотлар16 Р а смийлилик даражаси (биринчи таснифий белги) бўйича иқтисодий прогнозлашнинг усулларини интуитив ва расмийлашган усулларга бўлиш мумкин. Прогнозлашнинг интуитив усуллардан прогнозлаш объектининг жуда мураккаб бўлганлиги туфайли кўплаб омилларнинг таъсир этишини ҳисобга олиш имконияти бўлмайдиган ҳамда прогноз объекти бўйича етарли ахборот бўлмаган ҳолатларда фойдаланилади. Бу ҳолда эксперт баҳолашдан фойдаланилади ва улар якка ва жамоа эксперт усуллари гуруҳларидан ташкил топади. Расмийлилик даражаси бўйича прогнозлаш усуллари Якка эксперт баҳолаш таркибига қуйидагилар киради: “интервью” усули, яъни эксперт бевосита мутахассис билан “савол-жавоб” схема бўйича суҳбат қуради; таҳлилий усул, яъни қандайдир прогноз қилинаётган вазият мантиқий таҳлил қилинади, таҳлилий ёзма маърузалари тайёрланади; сценарийни ёзиш усули, яъни у турли шароитларда вақт маконда жараён ва ҳодисаларнинг мантиқини аниқлашга асосланган. Download 84.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling