Мавзу: Иммунитет хақида тушунча. Иммунитет турлари. Организмнинг махсус бўлмаган химоя омиллари


Download 222 Kb.
bet7/15
Sana22.02.2023
Hajmi222 Kb.
#1222267
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
14 7c64157d6913af32642993f8e9a29741

Вируслар интерференциясида маълум бир вируслар ёки уларнинг компо­нентлари бошқа вирусларга нисбатан антагонистик таъсир этади, яъни уларнинг кўпайишини тўхтатади. Биринчи вирус интерференция қилувчи, иккинчиси эса интерференция қилинувчи вирус деб аталади. Интерференция гомо­логик бўлиши мумкин, бунда бу ҳодиса вируснинг бир хил штаммлари орасида юзага келади. Гетерологик интерференцияда эса жараён турли хил ви­руслар орасида кечади.
Интерференция асосида ҳужайра устидаги рецептор ва ҳужайра ичидаги моддалар учун кураш ётади. Бундан ташқари, организмга киритилган вирусларга қарши ҳосил бўлган интерферонлар бошқа вируслар тушишидан ҳимоя қилади.
Гомологик ва гетерологик интерференция тиббиёт амалиётида ҳам кенг тарқалган бўлиб, масалан, грипп, шол, қутуриш ва бошқа патоген вирусларнинг кучсизлантирилган (авирулент) штаммларидан вакциналар тайёрланади.
Организмни юқумли ва ўсма(рак) касалликларидан ҳимоя қилишда интерферон катта аҳамиятга эга.
Интерферонлар (ИФ). Одам организмини вируслардан, асосан, интерферон деб номланган оқсил табиатли моддалар ҳимоя қилади. Бу оқсиллар 1957 йили Л.Айзекс ва И.Линденманлар томонидан кашф этилган. Молекуляр оғирлиги 20–30 килодальтон нуклеаза, липаза таъсирига ва рНнинг ўзга­ришларига чидамли, аммо протеолитик ферментлар ҳисобланган трипсин ва пепсинларга таъсирчан. Интерферон лимфоцит, макрофаг, лимфа тугунларининг ҳужайраларида синтез қилинади ва турга хос бўлади, яъни одамларда синтез қилинган интерферон фақат одамларни, ҳайвонларда синтез қилингани фақат ҳайвонларни ҳимоя қилади.
Одам интерферони иммунологик жиҳатдан фарқланувчи учта турга бўлинади: “альфа”, “бета”, “гамма”. Альфа-интерферонни (лейкоцитар), асосан, макрофаглар, бета-интерферонни (фибробласт) бириктирувчи тўқима ҳужайралари, гам­ма-интерферонни, асосан, Т-лимфоцитлар синтез қилади.
Интерферон вирус, бактерия, содда ҳайвонлар, эндотоксин, замбуруғ ва ўсимлик экстракт­лари, сунъий бирикма, анатоксин, гамма ва ультрабинафша нурлари, турли дорилар (витамин, гормон, антибиотиклар) ва бошқа омиллар таъсирида ишлаб чиқарилади.
Интерферон вирус репликациясини тўхтатади, хламидия, риккетсия, бактерия, замбуруғ, содда ҳайвонлар, ўсма ҳужайраларининг ўсиши ва кўпайишига тўсқинлик қилади. ИФ радиопротектив, антимитоген,

Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling