1. Ҳамма талаблар ҳам дарсга фаол қатнашмаслиги мумкин, лекин уларнинг қайси бири эканлигини аниқлаш қийин, дарс ўтиш методини кўрсатинг?
а) савол-жавоб;
б) тадқиқот;
в) мунозара;
г) *кичик гуруҳлар бўлиниб дарс ўтиш.
2. Нима сабабдан дарсда турли ўқув методларини қўллаш зарурияти қайси жавобда нотўғри берилган?
а) ахборот оқими катта;
б) талабаларнинг қобилияти, хислатлари турлича;
в) эшитиш, кўриш, ўзи қатнашиш орқали ахборотларни қабул қилиб, қайта тиклаш қобилияти турлича;
г) *одоб сақлашларини таъминлаш.
3. Дарс ўтиш методларини танлаш мезонларини кўрсатинг?
а) *дарс мавзуси, қўйилган мақсад, дидактик вазифалар, ажратилган вақт, моддий техник имконият, таълим берувчининг тажрибаси, гуруҳ талабаларининг иқтидорлиги даражаси;
б) дарс мавзуси, қўйилган мақсад, дидактик вазифалар, моддий-техник имконият, дарс берилаётган вақт;
в) дидактик вазифалар, ажратилган вақт, моддий-техник имконият, гуруҳ талабаларининг иқтидори;
г) дарс мавзуси, дидактик вазифалар, қўйилган мақсад, дарс берувчининг тажрибаси.
4. Психологлар фикрича маъруза, доклад қилиш усули орқали ўқувчилар олинган ахборотни неча фоизини эслаб хотираларида тиклай оладилар?
а) 7%;
б) *5%;
в) 10%;
г) 8%.
5. Ўқувчи., талабалар мунозара орқали олган ахборотларини неча фоизини эслаб хотирада тиклай оладилар?
а) 35%;
б) 50%;
в) 45%;
г) *40%.
6. Бошқаларни ўқитганларимизни қай даражада хотирада сақлаб қоламиз?
а) 100%;
б) *90%;
в) 85%;
г) 95%.
7. Анъанавий ўқитиш методларида ўқитувчининг асосий ролини кўрсатинг?
а) *билимлар узатувчиси, ўрганилаётган материални ўзлаштириш мақсадида ўқув жараёнининг ташкилотчиси;
б) талабаларни қобилиятига кўра дарс беришни ташкил этувчи;
в) ўқувчи, талабаларни мустақил ўқишини таъминловчи;
г) ёшларни мустақил ижодий фикрлашга ўргатувчи.
8. Қайси методда дарс ўтиш талабаларнинг барчасини қобилияти жихатидан бир-бирига яқин бўлишини ва фикрлашнинг даражаси юқори бўлишини, ўқитувчидан чуқур-чуқур билим ва талант талаб қилади?
а) моделлаштирувчи ўйинлар методи;
б) «ақлий ҳужум» методи;
в) *тадқиқот методи;
г) мунозара методи.
Do'stlaringiz bilan baham: |