Мавзу: Интеллекуал инвестицияларнинг иктисодиётни ривожлантиришдаги ахамияти Режа


Интеллектуал мулкнинг тузилмавий таркиби


Download 40.7 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi40.7 Kb.
#1584353
1   2   3   4
Bog'liq
Режа

Интеллектуал мулкнинг тузилмавий таркиби.


Инсоннинг ижодий тафаккури бу объектлар доирасини тинмай кенгайтириб бормоқда.
Интеллектуал маҳсулот фуқаролик қонунлари билан муҳофаза этилиши учун қуйидаги шартларга жавоб бериши керак:

  • ҳақиқатда ижод маҳсули бўлиши, яъни оригинал (ўзига хос) бўлиши;


  • бетакрор бўлиши;

  • бирон-бир объектив шаклда ифода этилиши.

Интеллектуал фаолият натижаларини яратиш, улардан фойда­ланиш, уларни тасарруф этиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилишда вужудга келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари, жумладан, “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги (1994 йил 6 май), “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар база­лари­нинг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги (1994 йил 6 май), "Муал-лиф­лик ва турдош ҳуқуқлари тўғрисида"ги (2006 йил 20 июл), “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиқ­қан жой номлари тўғрисида”ги (2001 йил 30 август) қонунлари ҳам­да Фуқаролик Кодекси билан тартибга солинади.


Интеллектуал мулкни бошқариш

Мамлакатимизда илмий изланишни ташкиллаштириш ва ривожлантириш борасидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олиб борилади.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси” Инновацион ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда инновация ва инновацион фаолият соҳасида ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатларни самарали бошқаришга, илмий, илмий-техник ва бошқа инновацион фаолият натижаларини яратиш, ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади. Бу каби қўмиталар Европа парламентида, шунингдек Австралия, Ирландия ва Канада парламентларида мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқарувининг олий органи сифатида, юртимизда олиб борила­
ётган илмий изланиш ишларининг умумий раҳбарлигини олиб бо­ра­ди. Шунингдек у:

  • юртимизда фан ва техника умумий сиёсатини таъминлайди;

  • ахборотлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштиради;

  • илмий ва илмий-техникавий муаммоларнинг асосий йўналиш­ла­рини аниқлайди;

  • илмий изланиш ишларининг самарадорлигини ошириш учун аниқ қарорлар қабул қилиб, илмий изланиш натижаларини миллий иқтисодиётга татбиқ этишни ташкиллаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мамлакатни инновацион ва илмий-техник ривож­лантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ри-вож­лантириш, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади. У ўз фаолиятида:

  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўз­бе­кистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қаро­ларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама­си­нинг қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инно­ва­ци­он ривожланиш вазирлиги тўғрисидаги Низом ва бошқа қонун ҳужжат­ларига амал қилади;

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятнинг алоҳида масалалари бўйича – бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсу­нади:

  • инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, илмий тад­қиқот ва ахборот-таҳлил муассасалари ҳамда бошқа ташки­лот­лар­нинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

  • илмий тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалар томонидан амал­га ошириладиган давлат илмий-техникавий дастурлари ҳамда лойи­ҳаларининг ягона буюртмачиси ҳисобланади.

Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарор­лари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши шарт.
Вазирликнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  • мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сцена­рий-ла­р­ини ҳисобга олган ҳолда инновацияларни ишлаб чиқиш ҳамда давлат ва жамият қурилишига жорий этиш, шунингдек, жамият ва давлат тараққиётини таъминловчи илмий тадқиқотлар ва илғор технологияларнинг устувор ҳамда истиқболли йўналишларини ривожлантириш стратегиясини белгилаш;

  • тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлаш бўйича стра­те­гик ва олдиндан режалаштириш;

  • аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, унинг фаровон-ли­гини оширишни таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва прогноз қилиш, шунингдек, мамлакат социал-иқтисодий салоҳиятининг бар­қа­рор ўсиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлай оладиган фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг замонавий инфра­ту­зил­масини шакллантириш;

  • қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва интенсив ривож­лантиришга йўналтирилган инновацияларни жорий этиш;

  • социал ривожланишга, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақ­лаш тизимига инновацияларни жорий этиш;

  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизимига инновацияларни жорий этиш;

  • давлат илмий-техник ва инновацион сиёсатининг устувор йўна­лишларини белгилаш ҳамда грант асосида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий-техникавий дастур­ларини тасдиқлаш;

  • мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сцена­рий­ла­ри­ни ҳисобга олган ҳолда ноу-хауларни ишлаб чиқиш, инновацион

фаолият ва рақобатбардош илмий-техника маҳсулотлари бозорини кенгайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни жорий этиш;



  • инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда норма­тив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ўзига юклатилган вазифа­лар­га мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сцена­рий­ларини ҳисобга олган ҳолда инновацияларни ишлаб чиқиш ҳамда давлат ва жамият қурилишига жорий этиш, шунингдек, жамият ва давлат тараққиётини таъминловчи илмий тадқиқотлар ва илғор технологияларнинг устувор ва истиқболли йўналишларини ривож­лантириш стратегиясини ишлаб чиқади;

  • тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлаш бўйича стра­тегик ва олдиндан режалаштиришни ташкил этади;

  • аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, унинг фаро-вон-лигини оширишни таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташки­лот­лари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва прогноз қилиш, шунингдек, мамлакат социал-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлай оладиган фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг замонавий инфра­тузилмасини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

  • қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва интенсив ривож­лантиришга қаратилган инновацияларни жорий этади;

  • социал ривожланишга, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига инновацияларни жорий этишга кўмаклашади;

  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизимига инновацияларни жорий этишни ташкил этади;

  • давлат илмий-техник ва инновацион сиёсатининг устувор йўна­лишларини белгилаш ҳамда грант асосида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий-техникавий дастурларининг амалга оширилишини таъминлайди;




  • мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сцена­рий-ла-рини ҳисобга олган ҳолда ноу-хауларни ишлаб чиқиш, инновацион фаолият ва рақобатбардош илмий-техника маҳсулотлари бозорини кенгайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни жорий этиш бўйича ишлаб чиқади;

  • инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда норма-тив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш соҳасида амалий ишлар олиб боради.

Инновацион ривожланиш вазирлиги қонун ҳужжатларига муво­фиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Мамлакатда илмий ва инновацион фаолиятнинг ривож­ла-ни-шини фаоллаштириш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг янада кенг интеграциясини таъминлаш, янги билимларни яратиш ва қўллаш, илғор инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда илмий-инновацион салоҳиятдан ва илмий лаборатория базасидан самарали фойдаланиш бўйича шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида илғор технологиялар марказини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3674 сонли Қарори билан Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар Академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Юқори технологиялар ўқув-экспериментал маркази» Давлат корхонаси “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига” айлантирилди.
Ушбу марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўна-лиш-лари этиб куйидагилар белгиланган:

  • фундаментал, амалий илмий тадқиқотларни ўтказиш ва илғор технологиялар бўйича инновацион ишланмаларни амалга ошириш;

  • дунё талаблари ва стандартлари даражасида мақсадли илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш, ишлаб чиқариш корхоналарида тадқиқот-синов ишларини бажаришга кўмаклашиш;




  • олимлар ва тадқиқотчиларни ҳамкорлик қилишга жалб этиш учун зарурий шароитларни яратиш, илмий ҳажмдор маҳсулотлар ва рақобатбардош маҳаллий инновацион технологияларни яратиш мақсадида фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интег­ра­ция­сини таъминлаш;

  • иқтисодиёт соҳасида илмий ва олий таълим муассасаларининг янги истиқболли ғоялари ва инновацион ишланмаларини шакл­лан­ти­ришга кўмаклашиш, ускуналар ва инфратузилмадан ҳамкорликда фойдаланиш асосида юқори технологик инновацион ишлаб чиқаришларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

  • академик, олий таълим ва тармоқ фанлари билан ҳам-кор­лик-нинг самарали шаклларини ривожлантириш, ҳамкорликда илмий тад­қиқотларини бажариш;

  • халқаро даражада патентлаш имкониятига эга бўлган илмий ҳажмдор ва илғор технологияларни яратиш, янги инновацион маҳ-су­­лотларнинг намуналарини макетлаштириш, моделлаштириш, тайёр­лашда ва уларни текширишда иштирок этиш;

  • ёш олимлар томонидан илмий тадқиқотлар ўтказишнинг замо­на­вий, дунё амалиётида илғор бўлган усул ва технологияларини ўзлаштиришлари мақсадида илмий тадқиқот ва инновацион фаолият учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

  • маҳаллий ва хорижий илмий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда, шу жумладан инновацион фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш, технологияларнинг трансфери ва интеллектуал мулк объектларини коммерциализациялаш масалалари юзасидан илмий конференциялар, семинарлар, тренинглар ва маҳорат дарс­ла­ри­ни ташкиллаштириш;

  • илмий фаолиятни натижадорлигини ошириш ва илмий тадқиқотларни ташкил этишнинг янги шаклларини кўллаб-қув­ват­лаш­га қаратилган янги услубий ишланмаларни амалиётга жорий қилиш учун информацион-коммуникацион технологияларининг имко­ниятларидан кенг фойдаланиш;

  • халқаро илмий-техник ҳамкорлик шаклларини ривож­лан­ти­ришда иштирок этиш, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда

илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни, шу жумладан халқаро дастурлар ва жамғармаларнинг грантларини жалб этган ҳолда бажариш.
Юқорида қайд этилган барча ташкилий-амалий ишлар Ўзбекис­тонда интеллектуал мулкнинг яратилиши бўйича қилинган муҳим ишлар ҳисобланиб, унинг равнақига ўз ҳиссасини қўшади.



Download 40.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling