Мавзу: Интеллекуал инвестицияларнинг иктисодиётни ривожлантиришдаги ахамияти Режа


Ўзбекистоннинг халқаро интеллектуал мулк ташкилотлари билан алоқалари


Download 40.7 Kb.
bet4/4
Sana18.06.2023
Hajmi40.7 Kb.
#1584353
1   2   3   4
Bog'liq
Режа

Ўзбекистоннинг халқаро интеллектуал мулк ташкилотлари билан алоқалари

Бугунги кунда интеллектуал мулкнинг яратилиши ва унинг ҳуқуқий муҳофазаси бўйича ишларнинг ташкиллаштирилиши дунё мамлакатларида давлат сиёсатига айланди. Чунки, ҳар қандай давлатнинг ривожланиш даражаси, унинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи, айнан интеллектуал мулк бўйича олиб бораётган ишлари қандай даражада олиб борилишига, янги техника-технологиялар яратилишига боғлиқдир.


Ўзбекистон ўзининг ривожланган интеллектуал мулк базаси, яъни интеллектуал капитали билан дунёга танилган мамлакатдир. У юқори мамлакали қадрлари билан Марказий Осиёдаги катта салоҳиятга эга бўлган илмий марказ ҳисобланади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг таъкидлашича: “Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан “Глобал инновацион индекс” бўйича давлатлар рейтинги юритилишини биламиз. Ушбу рейтингга 129та мамлакат кирган. Қўшни мамлакатлардан Қозоғистон, Қирғи­зистон, Тожикистон кирган. Лекин Ўзбекистон мазкур рейтингда ўрин эгаллай олмаган”2.
Бундай ҳолат, табиийки, йирик интеллектуал капиталга эга бўлган Ўзбекистон учун давомли бўлиши мумкин эмас. Шу сабабдан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон Фармони билан 2019-2021 йилларда илмий ва инновацион фаолиятдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобат­бар­дошлик даражасини кўтариш ва унинг инновацион жиҳатдан тарақ­қий этишини таъминловчи асосий омил – инсон капиталини ривож­лан­тиришга қаратилган Стратегия ишлаб чиқилди.
Стратегиянинг бош мақсади –2030 йилга келиб мамла­ка­ти­миз­ни Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 ил­ғор давлатлар қаторига киритиш ҳисобланади.
Стратегиянинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белги­лан­ган:

  • фан, ихтирочилик ва технологиялар трансферини ривож­лан­тириш;

  • инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимини тако­мил­лаш­тириш;

  • инфратузилма ва ахборот-коммуникация технологияларини ривож­лантириш;

  • таълим тизимини такомиллаштириш ва инсон капиталини ривожлантириш;

  • рақобатни ривожлантириш ва маъмурий тўсиқларни камай­тириш.

Ўзбекистон ўзининг фан ва технологиялари ривожланишини дунё ҳамжамияти билан ҳамкорликда, ўзаро келишув асосида олиб бормоқда. Жумладан, 1996 йил 20 декабрда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) доирасида қабул қилинган Ижролар ва фонограммалар бўйича шартнома ҳамда Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги шартнома 2019 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди.
Дунёда 101 мамлакат ва Европа Иттифоқи БИМТнинг мазкур икки шартномаси иштирокчиси ҳисобланади.
БИМТ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) тизими таркибига 1974 йилнинг декабрь ойидан эътиборан кирувчи ихтисослашган муассасасидир.
Ушбу шартномалар «Интернет соҳасида БИМТ шарт­но­ма­лари» номи билан ҳам машҳур бўлиб рақамли муҳитда муаллифлик ҳуқуқи ва аралаш ҳуқуқлар ҳимоясининг асосий мезонларини белгилайди.
“Интернет соҳасида БИМТ шартномалари” муаллифлик-ҳуқуқий контентни интерактив тарзда етказиш, муаллифлик-ҳуқуқий ҳимояни чеклаш ва ижодий маҳсулотларни тарқатиш ва фойдаланишга имкон берувчи технологияларга кўмаклашиш каби соҳаларда янги технологик нуқтаи назардан мувофиқлашган ҳимоя тизимига замин яратган.
Мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикасининг 1968 йил 8 октябрда Локарнода имзоланган Саноат намуналарининг халқаро таснифини таъсис этиш тўғрисидаги Локарно битимига қўшилиши ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 1 июлда Женевада Дипломатик конференция томонидан қабул қилинган Патент ҳуқуқи тўғрисидага Шартномага қўшилиши ҳақида”ги қонунлар қабул қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Рио Декларациясига, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши, биологик турли хиллик, саҳроланишга қарши Конвенциясига, озон қатламини ҳимоялаш Вена Конвенциясига, хавфли чиқиндиларнинг ташилиши ва чиқарилишини назорат қилиш Базель Конвенциясига қўшилиб ратификация қилган. Ўзбекистон Республикаси савдо маркаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид Келишувининг ҳам аъзоси ҳисобланади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га кирган давлатлар ҳудудида интеллектуал мулк соҳасида рўй бериши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон махсус битимга қўшилди ва саноат мулкини ҳимоя қилиш бўйича –Россия Федерацияси (1995 йил 27 июнь), Грузия Республикаси (1996 йил 28 май), Қирғизистон Республикаси (1996 йил 24 декабрь), Қозоғистон Республикаси (1997 йил 2 июнь), Озарбайжон Республикаси (1997 йил 18 июнь), шунингдек, интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш соҳасида Украина (1998 йил 19 февраль) ва Туркия Республикаси (1998 йил 13 апрель) билан иккитомонлама шартномалар тузди.
Ўзбекистонда социал-иқтисодий ривожланишга қаратилган кенг кўламли ишларни амалга оширишда интеллектуал мулкдан самарали фойдаланишга эътибор кучли бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги“Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш са­ма­ра­дорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3855-сон Қарорида мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги муассасалар томонидан илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини хорижда тижоратлаштиришга, шунингдек, уларни халқаро бозорларда илгари суришга дипломатик воситалар орқали кўмаклашиши белгиланган.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, мамлакатимизда илмий ва илмий-техникавий фаолиятни амалга ошириш, илмий-техникавий ва инновацион ривожланишни таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратишда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.


1


2


Download 40.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling