Мавзу: Ишлаб чиқариш ва унинг тармоқларида метрологик хизмат ва таъминот
Download 46.02 Kb.
|
Мавзу 6,7
- Bu sahifa navigatsiya:
- Республикада стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш- тиришнинг ташкил этилиши.
4.Метрологик қонуннинг аҳамияти.
«Метрология тўғрисида» ги Республика қонунининг энг аҳамиятли томонларидан бири-куйида келтирилаѐтган ҳолатларнинг олдини олишдир: ишончсиз ўлчаш асбобларининг ѐки услубларининг қўлланилиши технологик жараѐнларнинг издан чиқишига сабабчи бўлиб, бундан ташқари, энергетик ресурслар асоссиз сарфланиб, авария ҳолатлари ва брак маҳсулот келиб чиқиши мумкин; ўлчашларнинг ишончли натижаларини олишга катта сарф ҳаражатлар кетиши (ривожланган давлатларда ўлчашларга ялпи даромадларнинг 6% сарфланади); иқтисодий бошқарувдаги ўзгаришлар метрологиядаги ташқи миллий ўзгаришларга олиб келади. Ва ниҳоят, мазкур қонун метрология сохасида халқаро ҳамкорликнинг қонуний асосларини мустахкамлаб, қуйидаги амалларга муносиб замин яратади; алоҳида ѐндашувдаги халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларни қўллаб - қувватлаш; Ўзбекистон Миллий метрология марказининг халқаро ташкилотлардаги обрўсини янада ошириш; Икки ѐқлама ва кўп ѐқлама ташқи иқтисодий муносабатлардаги турли техникавий тўсиқларни бартараф этиш мақсадида ўтказиладиган синовлар, қиѐслаш ва калибрлаш учун шароитлар яратиш. Давлат метрологик хизматининг ҳуқуқий ҳолатидаги алоҳида хусусияти шундаки, барча метрология хизматлари вертикал бўйича биргина махкамага – Ўздавстандартга буйсунади. «Метрология тўғрисида» ги қонунда метрологик меъѐр ва қоидаларни бўзганлар, унга риоя қилмаган учун ҳуқуқий жавобгарликка ҳам алоҳида эътибор берилган (16 модда). Бу эса ўз фаолияти даври да метрологик меъѐр ва қоидалар билан мулоқотда бўлувчи барча юридик ва жисмоний шахслар учун тегишли ҳисобланади. Республикада стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш- тиришнинг ташкил этилиши. Тарихий маълумотлар. ХIХ асрда Россия Марказий Осиѐ махалий ахолисига «Оврупа маданияти» ни сингдириш режаларини тузиб уни амалга оширишга ҳаракат қилди ва бунга қисман бўлсада эришди. 1894 йили Россия ҳукумати рус ўлчовларини Туркистонда сўзсиз қўллаш тўғрисидаги кўрсатма эълон қилди. Ўтиш муддати йирик савдогарлар учун 3 йил, бошқалар учун эса 5 йил қилиб белгиланган эди. Шундан кейин қадимги махаллий ўлчов ва ўлчаш бирликларига оид барча маълумотлар секин – аста муомаладан сиқиб чиқарила бошланади. Масалан, 30 - йилларда саржин (0,5х1х2м3=1м3) ўрнига сажен, 18 таноб ўрнига десятина, чакирим (900м) ўрнига верста каби ўлчов бирликлари қўлланила бошланади. 1923 йил 18 апрел Туркистон Республикаси СНК қарори бўйича «Ўлчовлар ва тарозилар тўғрисида Низом» тасдиқланган ва ички савдони йўлга қўйиш бўйича кўмита ҳузурида ўлчовлар ва тарозиларининг Туркистон бюроси тузилди. Тошкент шахрида савдо ўлчовлари ва тарозиларининг қиѐслаш Палатаси ташкил этилди, унинг ҳаракат доираси бутун Туркистон Республикаси ҳудудини эгаллаган эди. 1924 йили стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назоратининг биринчи лабараторияси (ДНЛ) ташкил қилинди. Шу йили қиѐслаш палатасининг номи ўлчовлар ва тарозиларнинг Ўрта Осиѐ палатаси номига ўзгартирилди ва Қирғистон Тожикистон ва Туркманистон республикаларидаги метрологик хизматларининг асосчиси бўлди. Ушбу даврдаги энг катта ютуқлардан бири республикамизда метрик тизимнинг тўла тўкис тадбиқ этилиш эди. 1930 йилнинг март ойида Ўзбекистон ССР Совнаркоми қошида стандартлаштириш бўйича кўмита тузилди ҳамда 1931 йили ўлчовлар ва тарозилар палатаси билан бирлаштирилди. Урушдан кейинги йилларда ҳар бир вилоят марказидан давлат текшириш лабараториялари (ДТЛ) ташкил этилди. Уларнинг ишига Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши хузурида ўлчаш асбоблари ва ўлчаш ишлари бўйича кўмита вакили рахбарлик қилди. 1966 йилда ДТЛ - «Ўлчаш техникаси ва стандартлар устидан давлат назорати лабораториялари» деб номлана бошлади. Тошкент шахрида ўлчаш техникасси ва стандартлар устидан давлат назоратидан Ўзбекистон Республикаси лабораторияси ташкил қилади (ЎзРДТЛ). 1979йили ЎзРДТЛ Ўзбекистон стандартлаштириш ва метрология марказига айлантирилди (ЎзСММ). 1992 йилда ЎзСММи Вазирлар Махкамаси хузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикаси давлат марказига ўзгартирилди (Ўздавстандарт Вазирлар махкамасининг 1992 йил 2 мартдаги 93 - сон «Ўзбекистон Республикасидан стандартлаштириш ишларини ташкил қилиш ҳақида» ги қарори). Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш сохаларида Ўздавстандарт Ўзбекистон Республикасининг миллий идораси деб белгиланган. Ўзига юклатилиган вазифаларни амалга ошириш учун Ўздавстандарт ва унинг худудий идоралари 3 ишчи эталонларни ва 2319 бирлигини ўз ичига олган намунавий ўлчаш воситалари ва юқори аниқлик қиѐслаш асбобларининг паркига эга. Ўн минг квадрат метрдан кўпроқ майдонга эга янги икки каватли бинода лабораториялар жойлашган, бу ерда ўлчашларнинг 15 тури бўйича ўлчаш воситаларини қиѐслаш амалга оширилади. Давлат эталонлари омбори яратилмоқда. 19 Download 46.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling