Мавзу: Ислом цивилизациясига улкан ҳисса қўшган аждодларимиз Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, Абу Исо Муҳаммад Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳовуддин Нақшбандларнинг илмий мерослари


Download 38.07 Kb.
bet2/2
Sana16.06.2023
Hajmi38.07 Kb.
#1498172
1   2
Bog'liq
ал-Буҳорий, ат-Термизий

Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий
Ўрта асрларда яшаган кўпгина олимлар илм-фаннинг турли соҳаларига оид дунёвий фанлар билан бирга диний илмлар ривожига ҳам катта эътибор берганлар. Зотан диний илмлар жамият тараққиётида, инсонларнинг камол топиши ва дунёқараши шаклланишида алоҳида аҳамият касб этган.
Жаҳоншумул аҳамиятга эга асарлар яратган буюк алломалардан бири – машҳур муҳаддис (ҳадис илми олими) Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийдир. Унинг тўлиқ исми Абу Исо Муҳаммад ибн Савра ибн Мусо ибн ад-Даҳҳок ас-Сулламий (умрининг охирларида кўзи ожиз бўлиб қолганлигидан ад-Дарийр тахаллуси билан ҳам аталган) ат-Термизий бўлиб, у ҳижрий ҳисобда 209 (милодий 824) йилда Термизда, унча бадавлат бўлмаган оилада таваллуд топди. Марказий осиёлик машҳур олим ва тарихчи Абу Саад Абдулкарим ас-Самъоний (113/1167) “Ал-Ансоб” номли асарида ёзишича, ат-Термизий Буғ (ҳозирги Шеробод тумани) қишлоғида вафот этганлиги учун унинг номига ал-Буғий тахаллуси ҳам қўшилган. Унинг ёшлик йиллари Термиз шаҳрида ўтиб, дастлабки маълумотни ҳам шу шаҳарда олган. Чунончи, ёзма манбалар ва тарихий осори атиқалардан маълумки, ўрта асрларда Термиз ҳам Марказий Осиёнинг Урганч, Бухоро, Самарқанд сингари илм-фан ва маданияти ривожланган шаҳарлардан бири бўлган. Мана шундай маданий муҳитда ўсган ат-Термизий ёшлигидан турли илмларни эгаллашга зўр қизиқиш билан интилган. Болалигидан ўта зийраклиги, ёдлаш қобилиятининг кучлилиги ва ноёб қобилияти билан ўз тэнгқурларидан ажралиб турган ат-Термизий диний ва дунёвий фанларни, айниқса, ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан эгаллаган ва бу борадаги ўз билимларини муттасил ошириш учун кўпгина Шарқ мамлакатларини зиёрат қилган. Жумладан, у узоқ йиллар Ироқда, Исфаҳон, Хуросон, Макка ва Мадинада яшаган. Кўп йиллар давом этган сафарлари чоғида ат-Термизий илм-фаннинг турли соҳаларидан – илм ал-қироат, илм ал-баён, фиқҳ, тарих, айниқса, ўзи ёшлигидан қизиққан ҳадис илмидан ўз даврининг йирик олимлари – машҳур муҳаддисларидан таълим олади. Унинг устозларидан имом ал-Бухорий, имом Муслим, имом Абу Давуд, Қутайба ибн Саъийд, Исҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғайлон ва бошқа машҳур муҳаддисларни кўрсатиш мумкин. Манбаларда ёзилишича, ҳадисларни тўплашда ва ўрганишда ат-Термизий ҳар бир қулай фурсатдан унумли фойдаланган. У йўлда, сафарда бўлганда ҳам ёки бир жойда муқим турганда ҳам ўз устозларидан, учратган ровийларидан эшитган ҳадисларни дарҳол ёзиб олиб, уларни тартибли равишда алоҳида-алоҳида қайд қилиб борган.
Ўз даврининг етук муҳаддис олими сифатида танилган ат-Термизий кўпдан-кўп шогирдларга устозлик қилган. Ҳадис илмидаги унинг шогирдларидан Макҳул ибн ал-Фадл, Муҳаммад ибн Маҳмуд, Анбар, Ҳамад ибн Шокир, Абд ибн Муҳаммад ан-Насафюн, ал-Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший, Аҳмад ибн Юсуф ан-Насафий ва Абул Аббос Муҳаммад ибн Маҳбуб ал-Маҳбубийларни санаб ўтиш мумкин. Мусофирчиликдан қайтган ат-Термизий ўз юртида йирик муҳаддис олим сифатида шуҳрат қозонди ва ижодий иш, шогирдлар тайёрлаш билан машғул бўлди. У 279 ҳижрий (милодий 892) йилда Термиздан узоқ бўлмаган Буғ қишлоғида вафот этади ва шу ерда дафн қилинади.
Ўз ижодий ва илмий фаолияти даврида ат-Термизий бир қанча асарлар яратдики, уларнинг аксарият қисми бевосита ҳадисларга бағишланган. Гап шундаки, Ислом дини чэгараларининг кэнгайиши, унинг қонун-қоидаларига асосланган жамият ривожланган сари турли-туман янги ғоявий фикр-мулоҳазалар ва кўрсатмаларга эҳтиёж тобора кучая борган. Шу сабабдан ҳам барча жиҳатлардан намунали зот ҳисобланган пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзлари айтган ибратомуз панд-насиҳатлар, диний, ахлоқий масалаларга доир қарашлари, қўрсатмалари ҳамда пайғамбар алайҳиссалом ҳаёти, фаолияти хусусида қариндош-уруғлари, саҳобалари, яқин сафдошлари айтган ҳикоят ва ривоятлари – ҳадисларни тўплаш кэнг кўламда авж олган. Шунга кўра, ислом таълимотида ҳадислар Қуръондан кейин турадиган муҳим манбалар ҳисобланади. Ислом уламолари ўртасида илк даврдан бошлаб ҳадисларнинг тўғрилиги, уларни ишончли манбаларга асосланишига катта эътибор берилган. Чунончи, ўша даврнинг ўзидан бошлабоқ ноаниқ, чала-чулпа, ҳатто сохта ҳадислар ҳам эл орасида тарқай бошлаган. Шундай пайтларда улар қайта-қайта текширилиб, муҳаддисларнинг бетиним меҳнати натижасида асл ҳолига қайтарилиб, ёзма равишда қайд қилинган. Натижада исломшунос йирик уламолар орасида ишончли манбалар асосида тўпланган ва тартибга келтирилган олтита ҳадислар тўплами (Ас-сиҳоҳ ас-ситта) муаллифлари энг нуфузли ва мўьтабар муҳаддислар деб тан олинган. Мана шу эътироф этилган машҳур муҳаддислардан бири – Имом ат-Термизийдир.
Ат-Термизий қаламига мансуб асарларнинг аксарияти бизгача етиб келган. “Ал-жомиъ” (“Жаъмловчи”). “Аш-шамоил ан-набавийа” (“Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари”), “Ал-илал фи-л-ҳадийс” (“Ҳадислардаги оғишишлар”), “Рисола фи-л-хилоф ва-л-жадал” (“Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола”), “Ат-тарих” (“Тарих”), “Китоб аз-зуҳд” (“Тақво ҳақида китоб”), “Китоб ул-асмо ва-л-қуна” (“Исмлар ва лақаблар ҳақида китоб”) каби асарлар шулар жумласига киради.
Ат-Термизийнинг асарлари ичида энг машҳури, шубҳасиз, “Ал-жомиъ” бўлиб, аввал эслатиб ўтганимиздек, пайғамбар алайҳиссаломга доир олтита ишончли ҳадислар тўпламларидан биридир. Ушбу асар илмий адабиёт ва манбаларда “Ал-жомиъ ал-кабир” (“Катта тўплам”), “Ал-жомиъ ас-саҳийҳ” (“Ишончли тўплам”), “Жомиъ ат-Термизий” (“Термизий тўплами”), “Сунан ат-Термизий” (“Термизий суннатлари”) номи билан ҳам аталиб, пайғамбар алайҳиссалом ҳаёти ва фаолиятига доир муҳим манбалардан ҳисобланади.
Ат-Термизийнинг машҳур таълифларидан яна бири “Аш-шамо-ил ан-набавийа” (“Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари”) бўлиб, баъзи манбаларда “Аш-шамоил фи шамоил ан-набий саллолоҳу алайҳи васаллам” номи билан ҳам келтирилган. Номидан ҳам кўриниб турибдики, бу асар пайғамбар алайҳиссаломнинг шахсий ҳаётлари, у кишининг суврат ва сийратлари, ажойиб фазилатлари, одатларига оид 408 ҳадиси шарифни ўз ичига қамраган манбадир. Бу ўринда шуни таъкидлаш керакки, пайғамбар алайҳиссаломнинг фазилатлари, одатлари ҳақидаги ҳадисларни тўплаш билан жуда кўп муҳаддислар шуғулланганлар ва бу хилдаги ҳадислар турли-туман китоблардан ўрин олган. Лекин ат-Термизий асарининг афзаллиги шундаки, у ҳадисларни мунтазам равишда тўплаб, муайян тартибга солган ва яхлит бир китоб ҳолига келтирган. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётига доир муҳим манба сифатида “Аш-шамоил ан-набавийа” қадимдан исломшунос олимлар, тадқиқотчиларнинг диққатини ўзига тортиб келди. Араб тилида ёзилган ушбу асарга бир қанча шарҳлар ҳам ёзилган. Шу билан бир қаторда ушбу асарнинг тили равон, услуби ғоятда оддийлигини ҳам қайд қилиб ўтиш ўринлидир. Асарнинг форс ва турк тилларига таржима қилиниши ҳам унга бўлган қизқишнинг катталигидан далолат беради.
ИМОМ МОТУРИДИЙ ИЛМИЙ ФАОЛИЙАТИНИНГ ИСЛОМ ИЛМ-ФАНИДА ТУТГАН ЎРНИ
Ислом оламида катта нуфузга эга бўлган имом, фақиҳ, калом илмининг мотуридийлик ақидавий мазҳаби асосчиси Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанафий Мотуридий Самарқандий бўлиб, у Самарқанднинг Мотурид қишлоғида таваллуд топган.
Туғилган йиллари ҳақида тарихий манбаларда қатъий маълумот йўқ, лекин тақрибий ёки тахминий саналар берилган. Масалан, унинг аббосий халифалардан Мутаваккил (232/847-247/861 й.) даврида яшаганлари аниқ. Яна, Муҳаммад ибн Муқотил Розий (ваф. 248/862) ва Насир ибн Яҳё Балхий (ваф. 268/882 й.) каби устозларидан сабоқ олганликларини назарда тутилса, Шайхнинг туғилган йилини 238 ҳижрий йил деб тахмин қилиш мумкин. Лекин бошқа манбада, аниқроғи “Ислом” қомусида туғилган йиллари 870 милодий йил деб кўрсатилган. Шунга асосан 2000 йилда таваллудларининг 1130 йиллиги нишонланди. Бу ҳисобга кўра, Шайхнинг таваллудлари 257/871 йилга тўғри келади [6: 2].
Баъзи тарихчилар Имом Мотуридийнинг насабини саҳобий Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳуга э Мотуридий ўзининг юксак илмий фаолияти билан бутун Ислом дунёсида алоҳида эътиборга сазовордир. У бутун умри давомида исломнинг асл моҳиятини ҳамда унинг ўзгармас ақидавий таълимотини бузғунчи фирқаларнинг ҳар хил ботил ғоялари ва даъволаридан ҳимоя қилиб келди. Шу сабабли у қолдирган катта илмий мерос ислом илм-фанида юксак аҳамиятга еришди ва ҳозирги э саодат ва мисбаҳус сиёдат” китобининг муаллифи Тошкўпризода у ҳақида шундай дейди: “… Аҳли сунна ва жамоанинг раиси икки кишидир. Улардан бири ҳанафий, иккинчиси шофиъий. Ҳанафийси ‒ Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий ‒ имомул ҳуда” [7: 68].
Имом Абу Мансур Мотуридий дастлабки таълимни ўз қишлоғида олиб, кейинчалик Мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги диний ва маърифий маркази бўлган Самарқандда давом эттиради.
Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий мероси ўрта аср муаллифлари Хатиб Бағдодий, Абдулкарим Саъд Самъоний, Абулфидо Зайниддин Қосим ибн Қутлубғо, Муҳитдин Қураший, Кафавий, Абул Муъин Насафий, Ҳожи Халийфанинг асарларида келтирилган. Таниқли муаррих Кафавий ва бошқа қатор муаллифлар ёзишларича, Имом Мотуридий ўз замонасидаёқ “Имомул ҳуда” (Ҳидоятга бошловчи имом), “Рофиъ аълом аҳлис сунна вал жамоа” (Аҳли сунна вал жамоанинг байроғини баланд кўтарувчиси), “Қолиъ азолию-л-фитна ва-л-бидъат” (Хурофот ва бидъатга ботган уйдирмаларни илдизи билан қўпорувчиси), “Имомул мутаккаллимийн” (Барча мутакаллимларнинг имоми), “Мусаҳҳиҳу ақоидил муслимийн” (Барча мусулмонлар ақидаларининг тузатувчиси), “Шайх” ва “Имом” каби юксак номларга сазовор бўлган аллома сифатида тан олинган.
Унинг устозлари жумласидан ўз даврининг таниқли олимларидан Абу Наср Иёзий, Абу Бакр Аҳмад Жузжоний, Имоми АЪзам мазҳабидаги буюк олим Нусайр ибн Яҳё Балхий, Муҳаммад ибн Муқотил Розий ва Муҳаммад ибн Фазл киради. Баъзи манбаларда унинг Самарқанддаги “Иёзий” мадрасасида таълим олгани қайд этилган.
Мотуридийнинг Абу Бакр Жузжоний ва Абу Наср Иёзийдан қайси соҳада ва нима ўргангани ҳақида тўла тасаввур ҳосил қилиш мумкин.
Абу Мансур Мотуридийнинг илк устози Абу Бакр Жузжонийнинг Самарқандда ҳанафий мактабининг ривожлантиришда жуда муҳим ўрни бор. Абулмуъин Насафийнинг таъкидлашича, ҳатто шу мактабнинг асосчиси ҳамдир.
Х-ХИИ асрларда Самарқанддаги йирик илмий марказ “Жузжония” деб номланган. Айнан, унинг “Жузжония” деб номланиши Самарқандга биринчи бўлиб ҳанафийлик мазҳабини олиб кирган Абу Бакр Сулаймон Жузжоний (ваф. ИХ аср) номи билан боғлиқ. Кўплаб ҳанафий табақотларида Самарқанд уламоларининг силсиласи Абу Бакр Сулаймон Жузжонийга бориб тақалади [2: 100].
Абу Мансур Мотуридийни Абул Қосим Исъҳоқ ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Зайд Ҳаким Самарқандий, Абул Ҳасан Али иби Саййид Рустуғфоний (ваф. 961 милодий), Абу Муҳаммад Абул Карим ибн Мусо Паздавий, Абу Лайс Самарқандий, Абул Ҳасан Паздавий, Абул Юуср Паздавий, Абул Муъин Насафий, Саффор Бухорий, Нажмиддин Умар Насафий, Собуний Бухорий, Умар Ҳанафий каби олимлар ўзларига устоз деб билишган.
Мотуридий таълимотини батафсил ўрганган ва бу таълимотнинг моҳиятини чуқур билган Абул Юуср Паздавий (ваф. 1099 й.), Абул Муин Насафий (ваф. 1114 й.), Саффор Бухорий (ваф. 1134 й.), Абу Ҳафс Насафий (ваф. 1142 й.), Али ибн Усмон Ўший (ваф. 1173 й.), Нуриддин Собуний (ваф. 1184 й.) ва Умар Ҳанафий (ваф. 1200 й.) каби олимлар Мотуридий таълимотини ривожлантириш орқали бу мактабни давом еттирдилар [1: 466].
Имом Мотуридийнинг қаламига мансуб асарларнинг сони ўн бештага етиб қолади. Тарихий манбаларда Мотуридийнинг кўплаб асарлари ҳақида маълумотлар етиб келган. Уларда таъкидланишича, Мотуридий уч йўналиш: калом, тафсир ва фиқҳ бўйича асарлар ёзган.
Аллома тафсирга оид “Таъвилоту аҳлис-сунна”, каломга оид “Китоб ат-тавҳид” (Тавҳид китоби), “Рад усул ал-хамса” (Беш усулга раддия), “Радд ал-Амамийя ли-баъд ар-равафид” (Имомийларнинг баъзи рофидийларга раддияси), “Рад алал Қарамита” (Қарматийларга раддия), шунингдек фиқҳга оид “Маъхаз аш-шараъи фи-л-фиқҳ” (Фиқҳ илмида шаръий манбалар) ва “Ал-жадал фий усул ал-фиқҳ” (Фиқҳ илми асослари хусусида мунозаралар) каби асарлари маълум ва улардан баъзилари бизгача етиб келган [4: 25]. Яъни, унинг бой илмий меросидан фақат уч дона асари бизгача етиб келган. Булар “Таъвилоту аҳлис-сунна”, “Китоб ат-тавҳид” ва “Китобул мақолат” асарларидир.
Унинг фақиҳ сифатида китоблар таълиф этганлигини Абул Муин Насафий ўзининг “Табсират ал-адилла” асарида келтириб, қуйидаги асарларни санаб ўтган: “Китоб ал-жадал фий усул ал-фиқҳ” (Фиқҳ илми асослари хусусида мунозаралар), “Маъхаз аш-шариъа фил фиқҳ” (Фиқҳ илмида шаръий манбалар).
Имом Мотуридий яшаган давр ислом оламида турли ўзгаришлар авж олган, айниқса, турли фирқалар томонидан ақидавий бузилишлар юзага келган пайтга тўғри келди. Шундай шароитда у Аҳли сунна ва жамоа эътиқодини ҳимоя қилиб чиқди. Бу йўлда у муътазила, хавориж, рофиза, карромий, жаҳмий, мушаббиҳа ва бошқа ботил ақидаларнинг даъволарига раддиялар берди ҳамда Аҳли сунна ва жамоа мазҳабидаги Мотуридия ақидавий таълимотига асос солди.
Бу билан у ислом илм-фанида, таълимотида энг асосий ҳисобланган калом илмини турли хил нотўғри даъволар ва ғоялардан тозалади.
Абул Муътий Муҳаммад Баюмийнинг таъкидлашича, Абу Мансур Мотуридий илмий меросининг илмий аҳамияти қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, у аббосий халифалар Мутаваккил ва Маъмун даврида фаолият олиб борди. Айниқса, халифа Маъмун даврида ижтимоий-сиёсий жиҳатдан катта кучга эга бўлган муътазилийларнинг ботил ғояларига қарши курашди. Уларнинг “Қуръон ‒ яратилгандир” деган даъволарининг нотўғри эканликларини илмий асослаб берди.
Иккинчидан, Мотуридий мазҳаблар орасида ўртача йўл тутган эди. У ҳам нақлий далиллардан, ҳам ақлий далиллардан унумли фойдаланган. У маърифат ҳосил қилишда ҳис ёки сезги аъзолари, нақл ва ривоят, ақл ва идрок асосий восита эканлигини таъкидлайди.
Имом Мотуридий ислом оламида жуда нозик ҳисобланган “Китобу-т-тавҳид” асари бизнинг давримизга етиб келган ва у 1970 йилда Фатҳуллоҳ Хулайф томонидан Байрутда нашр этилган.
Мотуридий бу асарида сунний ақидадаги (таъвилда) зид қарашларни рад қилишга ҳаракат қилади ва Абу Ҳанифанинг қарашларига суянган ҳолда иш кўради. Мазкур асарнинг илмий ва амалий аҳамияти жуда катта бўлиб, у аҳли сунна уламолари томонидан Қуръони каримни шарҳлаш (таъвил) бўйича қилинган дастлабки жиддий уриниш ҳисобланади. Бу шарҳ ақл ва нақл нуқтаи назаридан амалга оширилганлиги билан ажралиб туради. Бошқача айтганда, Қуръони карим Мотуридия таълимоти нуқтаи назаридан туриб тафсир қилинган. Бу асар Абу Райҳон Беруний номидаги СҲҚМ фондида сақланади. Асарнинг биринчи жузъи Қоҳирада 1971 йилда Иброҳим Авадайн ва Саид Авадайнлар томонидан нашр этилган.
Шундай қилиб, Абу Мансур Мотуридий ИХ асрларнинг мураккаб шароитида ўзига хос калом мактабига асос солди ва ҳанафий мазҳабининг ғоявий пойдеворини мустаҳкамлаб, аҳли сунна ва жамоа эътиқодини қатъийлик билан ҳимоя қилди.
Абу Мансур Мотуридий умри давомида фақиҳлар, муҳаддислар билан мулоқотда бўлган ва мунозаралар олиб борган. У ислом динининг ҳанафий мазҳабини Мовароуннаҳрда тарқатиш ва ўзидан кейинги авлодларга қусурсиз етказиш ишига муҳим ҳисса қўшди [3: 22].
Алломанинг ислом илм-фанига қўшган ҳиссаси каттадир. У тафсир, калом ва фиқҳга оид қимматли асарлар ёзди. Улар орқали адашган фирқаларнинг ботил ақидаларига қарши ҳам нақлий ҳам ақлий далиллар билан раддиялар берди.
Имом Мотуридийнинг илмий мероси ислом оламида аввалда ҳам, ҳозирги кунда ҳам аҳамиятли бўлиб, илмий тадқиқотчилар томонидан кэнг ўрганиб келинмоқда. Ҳозирги кунда бу тадқиқотлар Абул Муътий Муҳаммад Баюмий, Абдулҳаким Шаръий Жузжоний, Шовосил Зиёдов, Саидмухтор Оқилов ва бошқа тадқиқотчиларнинг фаолиятларида кўринади.
Имомнинг вафоти тўғрисида “Усул ад-дийн инда Имом Абу Ҳанифа” китобида қуйидагича келтирилади: “… У Абул Ҳасан Ашъарий вафотидан тўққиз йил ўтиб, 333/945 йилда вафот этган” [5: 127]. Яъни, ислом оламида катта нуфузга эга бўлган, аҳли суннанинг иккинчи ақидавий мазҳаби бўлган Ашъария мазҳабининг асосчиси Абул Ҳасан Ашъарий вафотидан тўққиз йил ўтиб Самарқандда вафот етган ва шаҳар чеккасидаги Чокардиза қабристонига дафн этилган.
Ислом дунёсида “Ҳақиқат қиличи” рутбаси билан танилган Абул Мўийн ан-Насафий Абу Мансур Мотуридий асос солган Мотуридия таълимотининг дунёга ёйилишига катта ҳисса қўшган алломалардандир. Илму урфонда етук оилада улғайган Насафийнинг аждодларидан аксарияти фиқҳ илми соҳасидаги улкан салоҳияти билан халқ орасида обрў қозонган. Хусусан, Абул Мўийн ан-Насафийнинг асарлари исломни нотўғри талқин қиладиган турли фирқаларга асосли раддиялар бергани билан мусулмон оламида катта ҳурмат эътиборга эга.
Ақоид илми, яъни, ақида масалалари инсонни адашишдан сақлайди. Қатъий далиллар асосида диний эътиқодни мустаҳкамлайди, шубҳаларни рад этади. Ҳақ йўлдан адашганларга далиллар билан тўғри йўл кўрсатади. Диннинг софлигини, эътиқодни бузуқ фикрлар ва ботил шубҳалардан сақлайди.
Абул Мўийн ан-Насафийнинг ақида масалаларида ёзган асарлари шу жиҳатдан ҳозирги давримизгача ўз қиммати ва аҳамиятини йўқотмаган. Унинг “Табсират-ул адилла”, “Ат-тамҳийд ли қавоид ат-тавҳийд”, “Қасийдул қавоид фи илмил ақоид”, “Ал-Ифсод ли ҳадъ ал-илҳод”, “Маноҳиж ал-аиммати фил фуруъ”, “Баҳрул калом” сингари чуқур илмий таҳлилга асосланган ўнлаб асарлари билан мусулмон дунёсида шуҳрат қозонган.
Анжуман иштирокчилари Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган Қарши туманидаги Абул Муин Насафий мажмуасида бўлишди. Бу ерда Насафийнинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш, зиёратгоҳда амалга оширилган бунёдкорлик, ўтмишда яшаб ўтган буюк аждодларимиз қолдирган бой илмий меросни ўрганиш ва тадқиқ қилиш борасидаги амалий ишлар билан танишди.
Бугунги кунда калом илмининг фақиҳ ва усулиётчи олими сифатида шуҳрат қозонган буюк аллома Абул Муин ан-Насафий илмий меросини ўрганишга бутун дунё қизиқмоқда. Бинобарин, унинг “Баҳрул калом” асарининг қимматли қўлёзмалари Дубайдаги Жумъа ал-Можид маданият ва мерос марказида, Дамашқдаги аз-Зоҳирия кутубхонаси, Бағдоддаги “Мактабат ал-авқоф-да”, Қоҳирадаги машҳур “Дору-л-кутуб” қўлёзмалар бўлимида сақланади.
Ушбу анжуман буюк аллома илмий меросини тадқиқ қилиш натижасида эришилган илмий янгиликлар, турли маърифий марказлар, шу жумладан, халқаро илмий муассасалардаги изланишлар натижасини бир даврада жамлаш, мувофиқлаштириш, жаҳон миқёсида жаҳолатга қарши маърифат билан курашда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, фикр ва тажриба алмашиш учун яхши имконият яратди. Бинобарин, дунё миқёсида халқаро терроризм, радикализм, экстремизм каби чэгара билмас таҳдидларнинг хавфи ортиб бораётган бугунги кунда ҳам маърифат жаҳолатга қарши курашишнинг энг самарали воситаси сифатида тан олинмоқда.
Download 38.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling