Режа: - Ижтимоий гуруҳлар ва уларнинг хусусиятлари
- Меҳнат жамоаларини ташкил этиш
- Жамоанинг шаклланиш босқичлари
- Меҳнат низолари ва уларни бошқариш
- Ихтилофли вазиятлар ва уларнинг вужудга келиш сабаблари
- Ихтилофларни ижобий ҳал этиш йўллари
- Ижтимоий гуруҳ — умумий манфаатлар, қадриятлар, ахлоқий меъёрларга эга, жамият доирасида таркиб топадиган инсонларнинг нисбатан барқарор уюшмасидир
- Жамоа — биргаликда меҳнат қиладиган шахслар гуруҳи бўлиб, унда кишилар бир-бирлари билан ўзаро муносабатда бўладилар, ҳар бир ходим ҳамкасбига мурожаат қилади, айни вақтда унинг таъсирини ҳам ҳис этади.
- Жамоалар кичик (3—5 кишидан иборат айрим бўлинма шаклида) ва кўп минг кишилик бўлиши мумкин. Ҳар бир ҳолда ҳам жамоа айрим шахсга нисбатан муайян функцияларни бажаради.
- Меҳнат низолари — иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат тўтрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўлланиш юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлардир. Бундай ҳолларда низонинг ходим манфаатини ифода этувчи тарафи бўлиб ходимларнинг вакиллик органи иштирок этиши мумкин.
- Ихтилофли вазият анчайин ҳаракатчан, беқарор, мухолифатчилардан бирининг нуқтаи назари ўзгариши билан осонгина ўзгараверади. Ихтилофли вазият ихтилоф пайдо бўлиши шартидир. Бу вазият ихтилофга айланиши учун ташқи таъсир ёки ҳодиса талаб этилади.
- Ҳодиса (инцидент) — томонлардан бири ҳаракатининг фаоллашуви бўлиб, бу фаоллик иккинчи томоннинг манфаатларига (атайин бўлмаса ҳам) раҳна солади.
- Ихтилоф (конфликт) — (лотинча „conflictus”— „тўқнашиш” сўзидан) инсонлар, ижтимоий гуруҳлар, ижтимоий муассаса (институт)лар, умуман жамият муносабатлари тизимидаги келишмовчиликлар ривожининг олий даражасидир.
- Ихтилоф — бир-бирига қарама-қарши йўналтирилган мақсадлар, манфаатлар, нуқтаи назарлар, фикрлар ёки икки ва ундан ортиқ кишининг қарашлари тўқнашувидан иборатдир. Мазкур таърифда қарама-қарши мақсадлар, манфаатлар шаклидаги тўқнашув моҳияти кўрсатилган бўлиб, таъсир кўрсатиш усуллари масаласи номаълум қолади.
- Вертикал ва горизонтал ихтилофларнинг ўзига хос хусусияти ўзаро ихтилофли ҳаракатлар бошланган пайтда мухолифлар эга бўлган ҳокимият ҳажмидир. Вертикал ихтилофлар юқоридан пастга қараб ҳокимиятнинг тақсимланишини назарда тутади, бу эса ихтилоф қатнашчиларида турли бошланғич шартларни: бошлиқ — ходим, юқори ташкилот — корхона, кичик корхона — таъсисчи шартларини белгилаб беради. Горизонтал ихтилофлар ҳажм жиҳатидан бир хил бўлган ҳокимиятнинг ёки иерархик даражаси бўйича субъектларнинг ўзаро ҳаракатини назарда тутади: бир хил даражадаги раҳбарлар, мутахассислар, маҳсулот етказиб берувчилар — истеъмолчилар.
- Ихтилофни ҳал қилиш — ихтилофни вужудга келтирган сабабларни тўлиқёки қисман барҳам топтириш, ихтилоф қатнашчилари мақсадларининг ўзгаришидир.
- Ушбу мақсадга эришишда музокара ўтказиш имкониятларини ишга солиш муҳимдир. Музокарада ихтилоф қатнашчилари учун ўзаро мақбул қарорга келиш йўллари қидирилади.
- Стресс деганда инсоннинг атрофдаги стимулларга ёки стрессорларга жисмоний, кимёвий ва психологик таъсири мажмуи тушунилади. Бунда атроф-муҳитдаги кучлар инсоннинг физиологик ва психологик функцияларини мувозанатдан чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |