Мавзу. Иқтисодий таҳлилнинг методи ва унда қўлланиладиган анъанавий усуллар
-жадвал Омиллар таъсир миқдорини занжирли боғланиш усулида ҳисоб-китоб
Download 154.81 Kb.
|
3.docx МАВЗУ (10)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Занжирли алмаштириш усули
- 3.4-жадвал
- 3.5 – жадвал Кўрсаткичларнинг ўсиш суръати бўйича фарқни аниқлаш
3.1-жадвал Омиллар таъсир миқдорини занжирли боғланиш усулида ҳисоб-китобқилиш модели
(А1-А) - (А2-А1) - (А3-А2) - (А4-А3) = А4-А Занжирли алмаштириш усули- жадвал
Омиллар баланси: (-166)+(-325)+(-40)+821= +290 минг сўм. ў.й. - йили. ҳ.й. - ҳисобот йили. Жадвалдан кўринишича, корхонанинг иш кучи билан тўла таъминланмаганлиги (екстенсив омил), (1085-1113=28 киши), бир ишчи томонидан бир йилда ишланган ўртача киши кунининг ў тган йилга нисбатан 12 кунга камайиши (226-238) ва иш кунининг ўртача узунлиги 0,05 соатга (7,73-7,78) камайиши натижасида товар маҳсулоти ишлаб чиқариш 531 минг сў мга камайди (166; 325; 40.). Бу камайишнинг ўрни интенсив омилнинг ў сиши эвазига қопланди. Бир ишчига тўғри келадиган ўртача соатлик иш унумининг 44 тийинга (3,65-3,21) ошиши натижасида 821 минг сўмлик товар маҳсулоти ишлаб чиқарилди. Енди пировард натижага иккита омил таъсирини ҳисоб-китоб қилишда занжирли алмаштириш усулини қўлланилиш тартибини кўриб чиқиш учун 3.3-жадвални тузамиз..3-жадвал Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини таҳлили
3.3-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонада маҳсулот сотишдан олинган соф тушум ҳажми 5102594 минг сўмга ошган. Энди асосий воситаларнинг ўртача йиллик қийматининг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни занжирли алмаштириш усули орқали ҳисоб-китобини ҳавола қиламиз (3.4-жадвал). 3.4-жадвалЗанжирли алмаштириш усули
Омиллар баланси +5102594 минг сўм и) Таҳлилда кўп қўлланиладиган усул кўрсаткичларнинг ўсиш суръати бўйича фарқни аниқлаш усулидир. Таҳлил қилиш учун қуйидаги 3.5 - жадвал келтирилади. 3.5 – жадвал Кўрсаткичларнинг ўсиш суръати бўйича фарқни аниқлашусули
Рақамларни бутунлаш ҳисобига 30 минг сў м фарқ бў лди (5102594-5102564). Жадвалдан кўринишича, маҳсулот сотишдан олинган соф тушум ҳажмига таъсир қилувчи омилларининг бу усулда ҳисоблаганда олинган натижалар занжири боғланиш усули бўйича аниқланган натижаларга тенг (30 минг сўм фарқ бутунлаш ҳисобига ҳосил бўлди). Мутлоқ фарқ усули (детерминаллашган омиллар). Бу усулнинг моҳияти қуйидагидан иборат: миқдор омилида бўлган фарқни сифат омилини ўтган йилдаги даражасига кўпайтирилади; сифат омилида бўлган фарқни миқдор омилини ҳисобот йилидаги даражаси кўпайтирилади. Ушбу усулни қўланиш моҳиятини юқоридаги 3.5-жадвал маълумотлари асосида кўриб чиқамиз. 3.5-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонада маҳсулот сотишдан олинган соф тушум ҳажми 5102594 минг сўмга ошган. Бу ўзгаришга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди: Ходимларининг ўртача рўйхатдаги сонининг ўзгариши: +30 х 318105,06=+9543152 м.с. Бир ходимга тўғри келадиган ўртача йиллик иш унумининг ўзгариши: -68316,27х 65= -4440557 м.с. Омиллар баланси: 9543151,8 + (-4440557,55)= +5102594 м.с. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, корхонада ходимлар сонининг ошиши натижасида 9543152 минг сўмга кўп маҳсулотлар сотишдан олинган соф тушум олинган. Бир ходимга тўғри келадиган ўртача йиллик иш унумининг пасайиши эса маҳсулотлар сотишдан олинган соф тушум ҳажмини 4440557 минг сўмга камайишига сабаб бўлган. Таҳлил обйектида маҳсулотлар сотишдан олинган соф тушум ҳажмини ошириш бўйича ички хўжалик резерви суммаси 4440557 минг сўмдан иборат. Демак, корхона бошқарув маъмурияти меҳнат унумдорлиги даражасини ошириш бўйича керакли тадбирларни амалга ошириши лозим бўлади. Юқорида берилган усуллар иқтисодий таҳлилда пировард натижага таъсир қилувчи омиллар таъсирини ҳисоб-китоб қилишда кенг қўлланилиб келинаётган анъанавий усуллар ҳисобланади. Мазкур усуллар орқали ҳисоб-китоб қилиш ижобий омиллар таъсирини кучайтириш, салбий омиллар таъсирини бартараф қилиш имконини беради. Занжирли боғланиш усулини қўллашнинг афзаллиги шундаки, фақат кўрсаткичлар ўртасидаги боғлагниш кўпайтма шаклидагина эмас, балки бўлинма, қўшиш ва айириш шаклидаги боғланишларда ҳам фойдаланилиши мумкин. Мутлоқ фарқ усулининг камчилиги шундаки, пировард натижага таъсир қилувчи омилар ўртасидаги боғлиқлик фақат кўпайтириш билан ифодаланса қўлланилади. Баланс усули – хом-ашё (материал) нинг келиши ва ундан фойдаланиш йўналиши ўртасидаги нисбатни аниқлашга, шунингдек, иш вақти, ускуналарнинг ишлаши ва бошқалардан фойдаланишни ўрганиш учун хизмат қилади. Баланс усули ўзаро боғлиқ ва тенгланган иқтисодий кўрсаткичларнинг икки гуруҳи пропорсиялари, нисбатини акс эттириш учун хизмат қилади. Бу усул бухгалтерлик ҳисоби ва режалаштириш амалиётида кенг тарқалган. Лекин у иқтисодий таҳлилда ҳам муайян аҳамият касб этади, хусусан булар корхонанинг меҳнат, молиявий ресурс, хом-ашё, ёнилғи, материал, асосий ишлаб чиқариш воситалари ва бошқалар билан таъминланганлигининг таҳлилида кенг фойдаланилади. Мисол учун, корхонанинг меҳнатресурслари билан таъминланганлигини аниқлаш мақсадида, меҳнат ресурслари бўйича баланс тузилади. Унда, бир томондан, меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёж, бошқа томондан — уларнинг ҳақиқатдаги мавжудлиги кў рсатилади. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш таҳлилида иш вақтининг эҳтимолий фонди ҳақиқатдаги ишланган соатлар миқдори билан таққосланади Коеффитсиентлар усули. Коеффисиентларни аниқлаш ва унинг ўзгаришларини қиёсий таққослаш асосида корхонанинг молиявий ахволини аниқроқ ў рганиш, билиш имкони туғ илади. Масалан, корхонанинг “Молиявий мустақиллик коеффитсиенти”ни аниқланишига эътибор беринг. Ушбу кўрсаткич “Ўз маблағлари манбалари” (1- шакл 480-сатр) ни “Бухгалтерия балансини жами“ (1-шакл 780-сатр)га бўлиш асосида аниқланади. Бу кўрсаткич корхонанинг ҳаракатда банд қилинган маблағнинг қайси даражаси ўзига тегишли эканлигини тавсифлайди. Яъни, ҳаракатдаги, бизнесдаги ҳар бир сўмнинг қайси қисми ўзига тегишли эканлигини ифода этади. Коеффитсиентлар – мулкнинг нисбий даражасини тавсифлайди. Лекин, ўзаро боғлиқликка ва алоқадорликка эга бўлган кўрсаткичларнигина таққослаш талаб этилади. Масалан; асосий воситаларнинг умумий қийматини қарз капиталига нисбатлаш билан ҳеч қандай натижага эга бўлинмайди. Нисбатлаш якунида чиқувчи ифода ўзининг мазмунига, мантиққа эга бўлмоғи лозим. Бу мантиқни тўловга қобиллик кўрсаткичларида, молиявий барқарорликда, ўз ва қарз маблағлари нисбатида, молиявий мустақиллик коеффитсиенти ва шунга ўхшаш кўрсаткичларда кўриш мумкин. Қисқа хулоса Ушбу мавзуни ўрганиш натижасида талабалар иқтисодий таҳлилнинг услубияти, усули ва унинг ўзига хос хусусиятларини, ўқув адабиётларида иқтисодчи олимлар томонидан иқтисодий таҳлилнинг методи хусусида берилган таърифларни ҳамда корхоналар фаолиятини ифодоловчи пировард натижа ва унинг ўзгаришига таъсир қилувҳчи омилларни ҳисоблашда иқтисодий таҳлилнинг анъанавий усулларини қўллашни билишлари зарур. Download 154.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling