Мавзу: Жисмоний машқларга ўргатишнинг услуб ва тамойиллари
Нутқ ва кўрсатмалилик услублари
Download 319.5 Kb.
|
406-06
Нутқ ва кўрсатмалилик услублари
Кўрсатмалилик услуби жисмоний тарбия жараёнида ўз таъсир кучига эга бўлиб асосий воситалардан бири ҳисобланади. Кўрсатмалилик услублари фарқланувчи хусусиятлари кўпроқ биринчи сигнал системаси орқали таъсир этиш, воқеликнинг конкрет образларини яратишдан иборатдир. Бунда бевосита кўрсатмалилиги билан ҳарактерланувчи услубларни ва бавосита кўрсатмалиликдан фойдаланиш услубларини бир-биридан фарқлаш лозим. Кўрсатмали услубларнинг амалда бажариб кўрсатиш шакли машқларни ва ҳаракатларни шуғулланувчилар амалда ўзлари бажарадилар. Бу билан ҳаракатлар техникаси ва тактикасининг мускуллари ва таянч ҳаракат аппарати тизими орқали ҳис қиладилар. Кўрсатмалиликнинг бавосита усулида машғулотлар давомида плакатлар, расмлар, схемалар, кино ва видеофильмлар намойиш қилиш билан ташкил этилади. Шунингдек, бавосита кўрсатмалик услубида одам гавдаси моделлари ҳар хил муляжлар, макетлар, электр ёрдамида ҳаракатланадиган нишонлар ва бошқа техник воситалар қўлланилади. Нутқдан фойдаланиш услубларининг алоҳида хусусияти-тингловчиларга асосан иккинчи сигнал системаси орқали таъсир этиш, воқеликни мулоҳазалар юритиш орқали тушунча ва хулосаларда қайта тиклашдир. Сўзнинг бу хил вазифаларига қараб, нутқдан фойдаланишнинг ҳар хил услублари қўлланилади. Гапириб бериш услуби ўрганиладиган ҳодиса ва жараёнларни шуғулланувчиларга оғзаки тасвирлаб берилади. Бу усул асосан икки шаклда бўлиб қисқа ва батафсил гапириб беришдан иборат бўлади. Гапириб бериш машғулот шаклига ҳамда таъсирига қараб ҳиссий ҳолатда бўлади. Тушунтириш услуби машқ бажариш давомида машқни бажариб туриб бажарилади. Бунда машқнинг бажаришдаги кўрсатмалар ёки кўргазмали қуроллардан фойдаланиб тавсиялар берилади. Шунингдек, бу жараёнда илова усули ҳам қўлланилади. Илова деб оғзаки тушунтиришга якун ёки қўшимча ҳисобланади. Кўрсатма, буйруқ бериш оғзаки таъсир этиш шаклларидан бўлиб унда фикр лўнда буйруқ шаклида ифодаланади. Жисмоний тарбия соҳасида шуғулланувчилар фаолиятига раҳбарлик қилиш буйруқ шаклида ташкил этилади. Кўрсатма бериш, йўлланма бериш, топшириқ бериш, бу усуллар шуғулланувчиларга ҳаракатларни тўлиқ ўрганиш ва хатоларни бартараф этишга ёрдам беради. Оғзаки баҳолаш усулида шуғулланувчилар кўрсатаётган натижаларга баҳо бериш шакли бўлиб бу билан шуғулланувчилар рағбатлантирилади ёки камчиликлари ва хатолари кўрсатилади. Оғзаки баҳолаш усули билан шуғулланувчиларда жисмоний машқларни бажаришга янада иштиёқ ва қизиқиш шакллантирилиши керак. Суҳбат услубида шуғулланувчилар билан ўрганилаётган жисмоний машқ ва ҳаракатлар ёки умумий жисмоний тарбия ва спорт бўйича суҳбат савол ва жавоб шаклида муҳокама қилинади. Бу билан шуғулланувчиларни мавзуга оид саволларга жавоблар берилиб уларни жисмоний машқлардан мустақил шуғулланишга асос яратилади. Суҳбатлар кенг ва якка тартибда ҳам ташкил этилади. Ҳисоб бериш ва тушунтириш услубида шуғулланувчилар ўрганилаётган ва бажараётган машқларни ҳақида ҳисоб берадилар. Эришаётган натижалари ва камчиликларни тушунтирадилар. Ҳисоб ва тушунтириш ўқитувчи учун жисмоний тарбия жараёнида эришилаётган самаралар даражасини баҳолашга имконият яратади. Шунингдек, машқлар ва ҳаракатларни ўрганишда эришилаётган натижа ва камчиликлар билан шуғулланувчилар ўзаро маслаҳатлар қиладилар. Шуғулланувчилар ўзларини жисмоний машқлар бажариш ва ўрганиш, ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш давомида ўзларига кўрсатма бериши ва эришилаётган натижаларни мулоҳаза қилиши жисмоний тарбия жараёни самарадорлигини орттиради. Ўзига буйруқ ва кўрсатма бериш ҳаракатлар давомида бажарилиб машқни техник ва тактик жиҳатдан тўғри амалга ошириш ёки ҳаракатни тўлиқ эгаллашга асос бўлади. Шунингдек жисмоний тарбия жараёнида мустақил фикр юритиш, натижа ва камчиликларни аниқлаш, таҳлил этиш ҳамда китоб устида ишлаш шакллари ҳам нутқдан фойдаланиш услуби ҳисобланади. Жисмоний тарбия жараёнида қўлланиладиган услублар ўзаро яқин алоқада бўладилар, Жисмоний ва маънавий тарбия жараёнига кўра, нутқдан, кўргазмалиликдан фойдаланиш услублари билан ҳаракатларнинг ўзи ҳам ўзаро яқин алоқададир. Ҳозирги кунда жисмоний тарбияни самарадорлигини янада ошириш учун ҳамда аҳоли ўртасида спорт тадбирларини кенг оммавийлаштиришда жисмоний тарбиянинг ноанъанавий услубларидан кенг фойдаланилмоқда. Бу услублар ҳам юқорида келтирилган кўргазмалилик, оғзакилилик, ўйин ва мусобақа услублари замирида шаклланган бўлиб уларнинг мақсади шуғулланувчилар ёши, жинси, жисмоний тайёргарлигига мувофиқ ҳамда шахсий имкониятларидан келиб чиқиб жисмоний тарбия жараёнини ташкил этиш. Ноанъанавий таълим услублари ҳам ўйин мусобақа шаклларида ташкил этилади. Шунингдек, бу жараёнда кўргазмалилик ва оғзакилилик услубларидан кенг фойдаланилади. Фақат таълим жараёнида фарқлар кузатилади. Ҳаракатлар ва машқларни эркин ҳолатда, танлаб бажариш имконияти, ҳар қандай ҳаракатларни бажаришда ўйин ва мусобақани ташкил этишлар бўлиши мумкин. Жисмоний тарбия жараёнида ўргатиш ҳаракат малакалари ва махсус билимларни эгаллашга қаратилгандир. Жисмоний тарбиянинг ўқитиш предмети сифатидаги махсус билим ва ҳаракат фаолиятлари ўқитувчидан ўқитишга хос маълум усуллар ва услубиятлар, услубларни билишни талаб этади. Таълим, ўқитишнинг услублари кўп бўлишига карамай уларнинг хеч бири универсал эмас. Таълим услубларининг тавсифини билиш бу услублар таркибидан қулайини танлаб олишга, ўқитиш вазифаларини ҳал қилиш учун нисбатан самаралиларини ажратиб олишга имкон беради. М е т о д - фаолиятнинг шундай усулики, турли шароитда, турли хилдаги шуғулланувчилар билан кенг доирадаги вазифаларни ҳал этиш имконияти бўлади. Масалан: кўргазмалилик услуби билан ҳаракат фаолиятларини таништириш, уни такомиллаштиришнинг турли ёшдаги ўқувчилар, катталар билан ишлашда турли хилдаги таълим вазифаларини ҳал қилиш мумкин. М е т о д и к у с у л - бу педагогнинг шундай таъсир фаолиятики, ўқитишнинг қандайдир маълум бир шароитида таълимнинг хусусий вазифаларини ёки унинг бир кисмини ҳал этиш учун қўлланилади. Масалан: машқни ўқувчига ёнламасига-ўзи ён томони билан туриб кўрсатиши. Ўз навбатида, агар услублар комплекси, сўз билан ифодалаш, кўргазмалилик ва амалий ўргана бошлаш орқали қўйилган вазифани ҳал қилиш мумкин бўлса, масалан сакрашга ўрганишини, унда услубий усуллар тизими таълимнинг аниқ бир шароитда услубларни амалга ошириш, қўллашдек хизматларни ўтайди, масалан сакрашни кўрсатишда профиллик кўрсатишни ёки олд кўриниши, колаверса, иккала услубий усулни ҳам қўллашга тўғри келади. Хар бир услубнинг турли хил методик усуллари бўлиши мумкин. Улар сон-саноксиз даражада кўп бўлиб, маълум вақт мобайнида айримлари йўқ бўлиб кетса, айримларининг кўринишлари ўзгаради, ўқитувчининг ижодий изланиши, фаолияти натижасида янгилари ҳам вужудга келиб, амалда қўлланилади. Кўпинча ўқитиш даражасига хос методик усуллар ҳажмини ўқитувчи, тренер томонидан кўп билиш орқалигина фарқлаш мумкин. Тажрибасиз ўқитувчиларда баъзан услубият - услубий усулнинг ташқи аломатларини ўзида мужассамлагандек кўриниши мумкин. Масалан: айрим машқларни бўлакларга ажратиб ўргатиш уларнинг тизимини ярата олмасликка олиб келади, натижалар кутилгандай бўлмайди. Бу усул кўп ҳолда услубий усулга ўхшаш бўлади. Таълимнинг услубларига қўйилган умумий талаблар. Хар қандай конкрет ҳолатда у ёки бу услубни мақсадга мувофиқ ҳолда қўллаш қатор талабларга риоя қилишни тақозо этади: 1. Услубнинг и л м и й а с о с л а н г а н л и г и, олий нерв фаолияти. 2. Қўйилган в а з и ф а г а ў қ и т и ш н и н г м у в о ф и қ л и г и . Аниқ вазифаларнинг олдиндан белгиланмаслиги таълим услубларини тўғри танлаш имконини бермайди. Мисол, дарсда “козёл”дан оёқларни кериб таяниб сакрашни ўргатиш, ўқитиш вазифаси қўйилган бўлса, услубни танлаш мумкин бўлмай қолади, бўлакларга ажратиш билан ва ҳаракатни тўла бажариш билан ўқитиш услубларига таяниш мумкин холос. Нибатан аниқ вазифа, масалан, “козёл”дан оёқларни сакрашда қўллар билан “депсиниш”ни ўргатиш қўйилса, машқни бўлакларга ажратиш билан ўргатиш услубини қўллашга имконият пайдо бўлади. 3. Т а ъ л и м н и н г т а р б и я л а ш х а р а к т е р и н и ш а к л л а н т и р и ш. Хар бир танланган услуб айнан шу ҳаракат фаолиятини ўқитишнинг факат эффектли жараёнини таъминлаш нуктаи назаридангина баҳоланмай, тарбия вазифалари позицияси талабига қараб ҳам баҳоланиши зарур. 4. М е т о д л а р н и н г қ ў л л а н и ш и т а ъ л и м с и с т е м а с и д а г и б а р ч а п р и н ц и п л а р н и н г м у в о ф и қ л и г и ва а м а л г а о ш и р и л и ш и г а т а я н и ш и л о з и м. Услубни алоҳида олинган прицип билан алоқасини бир томонлама изоҳлаш, тушунтиришга йўл қўйиб бўлмайди. Масалан: агар ўқитувчи кўрсатиш услубини қўллаган бўлса, уни кўргазмалилик тамойилини тўла амалга ошираётир деган хулосамиз нотўғри бўларди. Маълумки, бу тамойил қатор услублар тизими орқалигина амалга оширилади. 5. Ў қ у в м а т е р и а л и х у с у с и я т и н и н г м у в о ф и қ л и г и. Ўқитиш услублари маълум даражада бўлса-да жисмоний машқларни турларига боғлиқдир, айрим ҳолларда фақат сўз билан ифодалаш услубининг ўзи кифоя килса, нисбатан қийин вазифаларда эса кўрсатиш услубини ҳам қўллаб юборишга тўғри келади. Ўйналадиган, гимнастика, спорт ва туризм тарзидаги машқларни ўқитиш ўзининг хусусий услубларига эга эмас. Услублар жисмоний машқларнинг барча турлари учун бир хилдир. Шу билан бирга бу турларнинг хар қайсиси қандайдир даражада бўлса-да, бир хил услубий усуллардан фойдаланишга йўналган бўлиб бошқаларидан нисбатан озроқ фойдаланилади. Бундай қарамлилик қанчалар кам бўлса ўқитиш натижаси шунча яхши бўлади. 6. Ў қ у в ч и л а р и н д и в и д и ва г у р у ҳ н и т а й ё р г а р л и г и н и м у в о ф и қ л и г и. Масалан, айрим ҳаракат фаолиятларини ўзлаштиришда яхши тайёргарликка эга ўқувчилар учун қисмларга ажратиб ўргатиш услубини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, нисбатан тайёргарлиги мавжуд бўлганлари учун эса бу фаолиятни эгаллашни йўлланма берувчи машқлар билан бошлаш керак бўлади. Сўз билан ифодалаш услубидан фойдаланишда ўқувчилар умумий билими даражаси бир мунча юқори бўлса, “вираж” бўйлаб югуришни тушунтиришда уларни физика соҳаси бўйича билимига таянишимиз мумкин бўлади. 7. Ў қ и т у в ч и и н д и в и д у а л х у с у с и я т л а р и ва и м к о н и я т л а р и н и н г мувофиқлиги. Албатта, хар бир педагог таълимнинг барча услубларини тўла ҳажмда эгаллаган бўлиши лозим. Шунга қарамай, баъзи ўқитувчилар бир хил услубларни яхши билишса, айримлари эса бошқасини яхши биладилар. Жисмоний тарбия жараёнида бу хусусиятларни алоҳида ҳисобга олиш зарур. Агар маълум ҳолатда икки хил услубдан бир хил натижа чиқиши аник бўлиб колса, албатта, ўқитувчи ўзи пухта билган услубни қўллаши лозим. 8. М а ш ғ у л о т л а р ш а р о и т и н и н г м у в о ф и қ л и г и. Масалан, мактабдаги дарсларда тирмашиб чиқишга ўргатиш факат бир-иккита канат мавжуд ҳолда амалга оширилса, ҳаракатни бир бутунлигича тўла ўргатиш услубидан фойдаланиш самара бермайди чунки бу машғулот зичлигини айтарли паст бўлишига сабаб бўлади. Бунда суздан фойдаланиш услубида ўқитувчи залнинг акустикаси ва спорт майдонининг сатхини ҳисобга олиши керак. 9. М е т о д л а р н и т у р л и т у м а н л а р и д а н ф о й д а л а н и ш т а л а б и. Услубларнинг хеч қайсиси ягона, асосий ва универсал бўла олмайди. Услубларнинг турли хилидан фойдаланганда, таълим самаралироқ бўлади. Хар бир услубнинг ўзига хос яхши томонлари бўлишини назарда соқит қилиб бўлмайди. Фақат саводсиз ўқитувчиларгина уларни ёмон қилиши мумкин. Айрим педагогик ҳолатларда самара бераётган услублар бошқа пайтда умуман, яроқсиз, ҳатто зарарли ҳам бўлиб колиши мумкин. Шунинг учун педагогик жараёнда таълимнинг тизимли услубларидан ўринли фойдаланиш керак. Бу жараёнда услубларнинг кучли, ўринли томонларидан фойдаланиб, бўш, ўринсиз жиҳатларини ажратиб танлаш лозим. Бу низом қачонки кўрсатиш тушунтириш билан, тушунтириш ифодалаш билан, кўрсатма ва ҳоказолар билан кўшиб олиб борилса, ўқув-тарбия жараёни амалиётдаги ишларда тасдиқланади. Шуғулланувчиларнинг барчаси учун ярайдиган, барча иш шароитига мос келадиган умуман йўқ десак, хато қилмаган бўламиз. Қайси бир услубни универсал услуб сифатида юқори баҳоласак, уни барча ўқитувчи қўллай бошлайди, бу, ўз навбатида, ўқитувчи ижодкорлигини чегаралаб қўяди, ўқувчининг барча имкониятларидан фойдаланиш имконини бермайди. Бу фикр П.Ф. Лесгафт томонидан образли тарзда ифодаланган: “айтиш мумкинки: “Усул - бу мен”. Усул шундан иборатки, билимли, тушунадиган ўқитувчи уз ишини ўзи олиб бораверади”. Хулоса Битирув малакавий ишимизда жисмоний машқларга ўргатишда жисмоний тарбия тамойиллари ҳамда таълим услубларининг аҳамияти кенг таҳлил этилди. Болаларнинг жисмоний тарбия тадбирлари эрталабки бадантарбия, катта танаффусдаги ўйинлар, дарслардаги физкульт дақиқалар, спорт тўгараклари машғулотлари, кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирлари, спорт мусобақалари ва байрамлардан иборат бўлади. Эрталабки бадантарбия билан болаларда дарсларга жисмоний тайёргарлик шаклланади. Болалар билан дарсларда физкульт дақиқалар ўтказиш улар тана қоматини тўғри шаклланишини таъминлайди ҳамда ақлий ва руҳий чарчашларини тарқатади. Катта танаффуслардаги ҳаракатли ўйинлар болаларни жисмоний ҳаракатларга бўлган эҳтиёжларини қондириб боради. Спорт тўгараклардиги машғулотлар ёрдамида болаларда спорт турлари ҳаракатларни малака ва кўникмалари шаклланади. Спорт мусобақалари ва байрамларида болалар ўзаро беллашиб спорт турлари бўйича жисмоний, техник ва тактик тайёргарликларини намоён қиладилар. Кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларига оиладаги ва яшаш жойлардаги ҳаракатли ўйинлар, мусобақалар, сайрлар ва саёҳатларни киритиш мумкин. Жисмоний тарбия ўқитувчилари жисмоний тарбия машғулотларини замонавий услубларда ташкил этишиш ва жисмоний тарбия жараёнларида таълимнинг тамойилларидан кенг фойдаланиши болаларни жисмоний тарбия машғулотларига оммавий жалб этилишини таъминлайди. Жисмоний тарбия тадбирлари ўқитувчининг жисмоний тарбия жараёнларини оғзаки тушунтириш билан бошланади. Бунда нутқнинг ҳикоя, суҳбат, тушунтириш ва савол-жавоб шаклларидан фойдаланиш мумкин. Амалий услубда мураббийлар жисмоний ҳаракатларни амалда бажариб кўрсатадилар. Бу билан ўқувчилар ҳам шу ҳаракатни амалда такрорлашга ҳаракат қиладилар. Шу билан бирга жисмоний тарбия жараёнларида кўргазмали қуроллар, фильмлардан фойдаланиш кенг йўлга қўйилиши мумкин. Жисмоний тарбия жараёнлари ўқувчиларни қизиқишлари ва эҳтиёжлари ҳамда жисмоний тайёргарлигига мувофиқ ўйинлар ва мусобақалар шаклида ҳам ташкил этилади. Болаларни жисмоний тарбиялаш ва соғломлаштириш тадбирларида жисмоний тарбия тамойиллари муҳим ўрин тутади. Болалар онглилик ва фаоллилик тамойилларига амал қилиб машғулотлар давомида бажараётган ҳаракатлар мазмуни ва мақсадини тушуниб боришлари керак. Шу билан бирга машғулотларда мунтазам қатнашиш улар организмини жисмоний ривожланишини таъминлаб боради. Кўргазмалилик тамойилига мувофиқ болалар хар бир ҳаракат техника ва тактикасини амалда бажариб кўришлари ва бу билан ҳаракат малака ва кўникмалари шаклланиб бориши керак. Бажара билиш тамойилига мувофиқ болалар ҳар бир ҳаракатларни тўлиқ ўзлаштириши ва уларни техник ва тактик жиҳатдан тўғри бажариш малакалари шаклланиши керак. Индивидуаллаштириш тамойилида болалар жисмоний ривожланганлик ва шахсий қобилиятлар ҳамда жинс ва ёш хусусиятларга мувофиқ жисмоний ҳаракатларини ўрганиб борадилар. Мунтазамлилик тамойили натижасида болалар жисмоний тарбия машғулотларида мунтазам иштирок этиш билан уларнинг организми жисмоний ривожланади ва такомиллашади. Машғулотларни олиб бориш услублар деганда ўқитувчи режага мувофиқ ўқувчиларнинг машқларни бажариш учун уюштириш усуллари тушунилади. Мураббийларнинг жисмоний тарбия тадбирларини тўғри ташкил этишда болаларни ҳаммасини жисмоний ҳаракатлар бажаришга жалб этишлари керак. Жисмоний машқлар билан шуғулланишда жароҳатланишларни олдини олиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш малакасига эга бўлишлари керак. Болаларни ёш, жинс ва шахсий хусусиятлари ҳамда жисмоний қобилиятларига мувофиқ машғулотларни ташкил этишлари ва тадбирларни режалаштиришлари керак. Таълим муассасаларда жисмоний тарбия мутахассислари ва спорт тренерларининг асосий вазифалари болаларни жисмоний баркамол ва маънавий етук инсон қилиб тарбиялашдир. Жисмоний машқлар болаларни жисмоний ҳаракатларга ўргатишни таъминласа, табиат соғломлаштирувчи кучлари, гигиеник омиллар ҳамда туризм машғулотлари болаларни соғломлаштириш ва жисмоний ривожлантириш маслаларини ижобий ҳал этади. Download 319.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling