Мавзу: Жисмоний машқларга ўргатишнинг услуб ва тамойиллари


Download 319.5 Kb.
bet1/25
Sana11.01.2023
Hajmi319.5 Kb.
#1089290
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
406-06




Асранов Исаев

Ўзбёкистон Республикаси


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


З.М.Бобур номли


Андижон давлат университети

Жисмоний маданият факультети



МАВЗУ: Жисмоний машқларга ўргатишнинг услуб ва
тамойиллари

БАЖАРДИ: Неъматов Абдумўмин


ИЛМИЙ РАҲБАР: Юсупов Т.
Андижон 2011
Мавзу: Жисмоний машқларга ўргатишнинг услуб ва
тамойиллари
Режа


I. Кириш
Жисмоний машлар ва табиат омиллари соғломлаштириш воситаси сифатида


II. Асосий қисм
Жисмоний машқларнинг назарий асослари ва умумий таърифи
Жисмоний машқларга ўргатишда таълим тамойилларининг аҳамияти


III. Хулоса
Жисмоний машқларга ўргатишда таълим услубларининг аҳамияти


IV. Фойдаланилган адабиётлар


Кириш
Мамлакатимизда жисмоний тарбиянинг узлуксиз таълим-тизимини яратилиши таълим муассасаларида таълим-тарбия ишларини «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳамда «Таълим» тўғрисидаги қонун талаблари асосида ташкил этилишини талаб қилади. Мазкур дастур ва қонуннинг мақсад ва моҳиятидан келиб чиқиб, республикамизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари қаторида вилоятимизда таълим муассасаларини моддий техника базаларини яхшиланиши натижасида кадрлар малакасини ошириш, ўқитиш сифатини миллий дастур талаблари даражасига кўтариш, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ўқувчиларни соғликларини мустаҳкамлаш, ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш, жисмоний сифатларни ривожлантириш дарснинг ютуғи ҳисобланиб, машқларни бажариш жараёнида ўқитувчи томонидан машқларнинг назарий маълумотлари кенгроқ баён қилинса, дарсда «онглилик ва фаоллилик» тамойили қўлланилганлигидан далолат бериб, дарснинг сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш учун хизмат қилади. Тадқиқот таҳлили натижаларига асосан таълим-муассасаларининг раҳбарларига жисмоний тарбия дарсларида, синфдан ташқари ва кружок машғулотларида назарий манбаларни ўқитиш сифатини яхшилаш зарурлиги тавсия қилинди.
Болалар ва ўсмирларни жисмоний тайёргарлиги қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади: соғломлаштириш, тарбиявий ва жисмоний такомиллаштириш. Бу вазифаларни ҳал қилиш усуллари ва воситалари ўқувчиларнинг ёшма-ёш хусусиятларига мос келиши зарур.
Инсон ҳаётида яшар экан хилма-хил, оддий ва мураккаб ҳаракатларни юзага келтиради.
Киши танасининг фазодаги ҳаракатларига меҳнат, жисмоний ҳаракатлари кириб, улар анча мураккабдир. Одам ҳаракатларини икки группага ажратиш мумкин. Оддий ҳаракатлар, улар алоҳида бўғимларда амалга ошади ва мураккаб ҳаракатлар-бу ҳаракат актини бажариш пайтидаги жуда кўп бўғимларда уйғун бажарилаётган ишларнинг йиғиндисидир. Киши танасининг фазодаги ҳаракатларини ифодалайдиган, ҳаракатлар, тўпламини лакомация дейилади, лотинча-«Loco»-жой, motio-ҳаракат
Лакомацияларда бир гуруҳ мускуллар статистик иш бажарса, бошқалари динамик иш бажариб, ўзаро уйғунлашиб ишлайди. Кишининг асосий табиий лакомациялари-юриш, югуриш, сакраш ва бошқалар қисман туғма ҳолда шаклланган. Уларни тугал шаклланиши бола ҳаётининг турли даврларида тугалланади.
Битирув малакавий ишнинг мақсади ва вазифаси: Битирув малакавий ишда таълим муассасаларида спортчиларнинг умумий ва махсус жисмоний фазилатларини такомиллаштириш масалалари ўрганилди. Спорт машғулотлари жараёнларида ёш спортчиларни спорт турларига саралаш, улар билан дастлабки тайёргарлик машғулотлари ташкил этиш шакллари ва услублари таҳлил этилди.
Шунингдек битирув малакавий ишда спортчиларнинг спорт тайёргарликлари жараёнларида умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик жараёнларини ташкил этиш қонуниятлари ва тамойиллари таҳлил этилган.

Download 319.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling