Мавзу: Жисмоний машқларга ўргатишнинг услуб ва тамойиллари


Download 319.5 Kb.
bet10/25
Sana11.01.2023
Hajmi319.5 Kb.
#1089290
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
406-06

Ритмик ҳарактеристика. Ҳаракат ритми учун ҳаракатнинг куч билан бажарилувчи қисмларнинг вақт жиҳатидан хилма-хил муносабатда бўлиши ҳарактерли. Бу моментларнинг барчаси ҳоҳлаган ҳаракат актида бўлади. Ритм ҳаракатнинг зўр беришни маконда ва замонда тўғри ва мувофиқ тақсимланиши деб тушуниш мумкин. Жисмоний машқларни бажаришда мускулни зўр бериш ва бўшаштиришни тўғри ўз вақтида алмаштириб туриш спорт тайёргарлигининг муҳим жараёни ҳисобланади. Бунда ҳаракатнинг кучли қисмида кўп зўр берилади. Шу туфайли кейинги ҳаракатлар пассив бажарилади. Шунинг учун ҳаракатнинг кучли даврида қанча жадал бўлса унинг самараси кўп бўлади. Шунингдек, ҳаракат пассив фазалари шунча самарасиз ўтади.
Динамик ҳарактеристика. Гавда ҳаракатига таъсир қилувчи кучларни ички ва ташқи кучларга бўлинади. Ички кучлар-таянч ҳаракат аппаратининг пассив кучлари-мускул эластиклиги ва чўзилувчанлиги; ҳаракат аппаратнинг актив кучлари-мускул тортишиш кучи; реактив кучлар- гавда қисмларнинг бир-бирига муносабатидаги кучлар.
Ташқи кучлар киши гавдасига ташқаридан таъсир этувчи кучлардир. Буларга ўз гавдасининг оғирлик кучи; таянч реакцияларнинг кучи; ташқи муҳит ва жисмлар кучи.
Ҳаракат кучи гавданинг ташқи обьектга таъсир этиши тушунилади. Сакрашдаги депсинишлар, курашдаги рақибга таъсирлар, спорт турлари жисм ва жиҳозларга таъсирлар. Шунингдек ҳаракатларнинг ҳарактеристикаларига мувофиқ бир неча сифатларига тақсимлаш мумкин.
Тўғри ҳаракатлар-йўналиши, амплитудаси, тезлигига кўра ҳаракат вазифасини ҳал қилувчи ҳаракатлар.
Нотўғри ҳаракатлар-ҳаракат вазифасига мос келмайдиган ҳаракатлар. Фойдали ҳаракатлар-мақсадга эришиш учун зарур ҳаракатлар. Фойдасиз ҳаракатлар мускулнинг ортиқча зўр бериши билан бажариладиган ҳаракатлар.
Кескин ҳаракатлар-кучи ва тезлиги ортиши яққол кўринувчи ҳаракатлар.
Суст ҳаракатлар-бажарилиши секин бўлган ҳаракатлар.
Шу билан бирга ҳаракатларнинг ҳилма ҳил шакллари мавжудки уларни айнан ҳаракат номи билан тавсифлаш қулай бўлади.

Download 319.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling