Мавзу: Жисмоний машқларга ўргатишнинг услуб ва тамойиллари


Download 319.5 Kb.
bet11/25
Sana11.01.2023
Hajmi319.5 Kb.
#1089290
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
406-06

Рационал спорт техникаси секинлаштирувчи кучларни камайтириб, актив ҳаракатлантирувчи кучлардан тўлиқ ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш тушунилади. Национал спорт техникасини ошириш учун қуйидаги вазиятларга эътибор қаратиш керак. Мускул кучи йўналишини белгиланган ҳаракат йўналишига яқин ҳолатда бўлишини таъминлаш керак. Ҳаракат тезлигини ошириб бориш керак. Жисмга таъсир қилувчи куч қанчалик кўп бўлса унинг тезлиги катта бўлади, бироқ тезлик бирдан ошмайди, бунинг учун жисмга таъсир қандайдир вақт оралиғида бўлиши керак. Шунинг учун максимал тезликка эришишда катта куч билан узоқ вақт таъсир этиш керак.
Жисмоний машқларни техник жиҳатдан тўғри бажарилганда ҳаракатларнинг узвийлиги намоён бўлади. Демак ҳаракатлар бир гуруҳ мускуллар иш тугаши олдидан бошқа гуруҳ мускуллар ҳаракат қила бошлайдиган кетма-кетликда бажарилиши керак. Шунингдек, кейинги ҳаракатлар тезлиги оширилиб бориши керак. Жисмоний машқларни тўғри бажаришда гавданинг ҳамма қисмлари ҳаракатга кетма-кет жалб этилади. Ҳаракатларни бажаришда акс таъсир қонуниятларига риоя қилиш ҳаракат натижасини ижодий бўлишига олиб келади. Бу боксда, волейболда, зарбдан аввал қўлнинг мустаҳкамланиши ёки теннисда тўпни тўғри узатиш учун ракеткани тайёрлаш жараёнида кузатиш мумкин. Шу билан бирга баъзи бир ҳаракатларда акс таъсир ўрнига кучни тезлатиш учун туртки ёки зарб кучидан фойдаланиш керак. Бу тўп қабул қилиш, кўраш усуллари ҳамда оғир юклар билан ишлаганда учрайди.
Жисмоний машқларни турлари уларни бир-бирига боғлиқ гуруҳларга саралашдир. Бунинг натижасида таъсири ва хусусиятларига кўра машқлар тақсимланади. Жисмоний машқлар жисмоний фазилатларни ривожлантириш ҳамда ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш даражасига мувофиқ сараланади. Улар жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти, жисмоний машқлар биомеханикаси ва спорт физиологияси йўналишларида ҳар хил шаклда кўринади.
Жисмоний машқларнинг таъсирини белгиловчи омиллар Хар хил жисмоний машқларнинг самараси турли хил ёки турли хил даги жисмоний машқларнинг бир хил тарбиявий таъсир кўрсатиши амалиётда исботланган. Демак, бу жисмоний машқлар доимий бир хил таъсир хусусиятига эга эмаслигининг исботидир.
Тарбия жараёнида жисмоний машқларнинг самарали таъсирини белгилай оладиган омилларни билиш педагогик жараённи бошқаришни осонлаштиради. Бу омиллар қуйидагича гуруҳланган:
1.Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг шахсий характеристикасини билиш асосий омиллардин бири. Таълим жараёни икки томонлама – ўқувчилар ўқийди, ўқитувчи ўқитади. Шунинг учун жисмоний машқларнинг таъсири кенг даражада ким ўқитаётганлигига ва кимларни ўқиётганлигига, аҳлоқий сифатларига ва иктидори, интеллектига, жисмоний ривожланганлигига ва тайёргарлиги даражасига, шунингдек, бирламчи бажара олиш малакаси, кизикиши, ҳаракат фаоллигига боғлиқ.
2.Илмий омиллар – жисмоний тарбиянинг конуниятларини инсон томонидан англаш меъёрини характерлайди. Жисмоний машқларнинг педагогик, психологик, физиологик хусусиятлари қанчалик чуқур ишлаб чиқилган бўлса, педагогик вазифаларни ҳал қилиш учучн шунчалик самарали фойдаланиш мумкин.
3.Методик омиллар – жисмоний машқлардан фойдаланишда амал қилинадиган жуда кенг қамровдаги талаблар гуруҳини умумлаштиради.
Жисмоний машқни ўқитиш давомида ёки бошқа педагогик вазифани ҳал қилиш учун қўллаётиб шуни ҳисобга олиш керакки, биринчидан, шу жисмоний машқдан кутилаётган самара, яъни бу машқ билан қандай вазифаларни (билим бериш, тарбиялаш, соғломлаштириш) хал қилиш мумкин; иккинчидан, унинг тузилиши – статик ёки динамик машқми, циклик, ациклик ҳаракатми; учинчидан, мумкин бўлган такрорлаш усуллари. Жисмоний машқларнинг бундай характеристикаси қўйилган педагогик вазифаларни ҳал қилиш учун жисмоний тарбия воситалари ва методларини танлаш имконини беради. Жисмоний машқнинг натижаси унинг ижро усулига боғлиқ. Масалан, канатга уч усул билан тирмашиб чиқиш эркин усул билан тирмашиб чиқишдан самаралироқдир, чунки уч усул қўлланганда бадандроққа чиқиш имкони бўлади.
Гигиеник омиллар меҳнат, дам олиш, овқатланиш, атроф муҳитнинг ва ижтимоий ҳамда шахсий гигиенаси тадбирлардан иборат. Гигиеник шароитларни таъминлашда моддий техника базаси спорт жиҳозлари, анжомлар, ва кийимлар ҳолати катта аҳамиятга эга. Жамоат гигиенаси жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари, мусобақалари ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш муассасаларининг тозалиги, тоза ҳаво, сув билан таъминланиши, вентиляция, ёритилиши, хизматчи хоналар, туалет, кийиниш ва ювиниш хоналари ҳолати, спорт жиҳозлари ва спорт заллари, майдонларини созлиги, жамоат жойларини ободонлаштирилганлигини киритиш мумкин. Шахсий гигиенага спортчиларни ўз танасини тоза тутиши, парвариш қилиши, сув муолажаларини қабул қилиши, саранжом кийиниши, спорт кийимларини тоза тутиши, тўғри дам олиш, ўз вақтида ва сифатли овқатланиш, маданий ҳордиқ чиқариш шакллари киради. Шуниндек алкоголь ичимликлар ичиш, чекиш ва салбий одатлар билан машғул бўлмаслик. Гигиеник омиллар шахсий ва жамоат гигиенаси тадбирларини ўз ичига олиб, меҳнат гигиенаси, овқатланиш, дам олиш ва ташқи муҳитнинг факторлари ва бошқалардан жисмоний машқларни бажариш, дарс, машқ қилиш, тренировка машғулотлари гигиеник талаб ва нормаларга риоя қилишни тақозо этади. Улар жисмоний машқлар таъсирчанлигини, самарадорлигини ошириши илмий, амалий жиҳатдан исботланган. Гигиеник шароитни етарли даражада таъминлаш жисмоний тарбия учун фойдаланиладиган моддий-техник база, спорт анжомлари, жиҳозлар ва мавжуд кийим - бошнинг ҳолатига боғлиқ. Жисмоний машқлар, табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омилларни рационал қўллаш инсон саломатлигини мустаҳкамлайди ва жисмоний қобилиятларни ривожлантиради. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотлари инсон ҳаётий фаолиятининг органик кисмига айлансагина жисмоний тарбия тизимининг соғломлаштирилишига йуналтирилган принципни амалга оширишнинг имкони бўлади. Бошқа томондан, керак бўлган гигиеник нормаларга риоя қилинсагина жисмоний машқлар керак бўлган самарасини беради. Жисмоний тарбиянинг махсус воситаси ҳисобланмаса ҳам гигиеник омиллар жисмоний тарбиянинг вазифасини тўлақонли ҳал қилиш учун аҳамият касб этади. Педагогик жараён канчалик пухта ташкилланмасин, овқатланиш, уйқу режимига риоя қилинмаса, шунингдек, машғулотлар тиббиёт талабларига жавоб бермайдиган жой ва жиҳозлар билан ўтказилса, улар албатта самарасиз бўлади. Мана шунинг учун мактаблардаги жисмоний тарбия дастурларига гигиенага оид билимлар мазмунини ифодаловчи назарий маълумотлар учун мавзулар тавсия қилинган. Улар жисмоний тарбия жараёнидан ташқаридаги инсоннинг ҳаётий фаолиятини ташкилловчи ва жисмоний тарбия жараёни таркибидаги воситалардир.
Жисмоний машқларнинг п е д а г о г и к к л а с с и ф и к а ц и я с и деб аталмиш классификациясидан ташқари: б и о м е х а н и к а д а – статик, динамик, циклик, ациклик, комбинациялаштирилган, ҳаракатнинг тузилиши ёки бажариш ҳолатига караб туркумланган жисмоний машқлар; ф и з и о л о г и я д а – максимал, субмаксимал, меъёрдаги ва меъёрдан катта қувватни талаб қилиб бажариладиган машқлар туркумидан фойдаланилмоқда.

Download 319.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling