Мавзу: Жисмоний машқларга ўргатишнинг услуб ва тамойиллари
Жисмоний машқларга ўргатишда таълим
Download 319.5 Kb.
|
406-06
- Bu sahifa navigatsiya:
- Онглилик ва фаоллилик тамойили
Жисмоний машқларга ўргатишда таълим
тамойилларининг аҳамияти Жисмоний тарбия жараёни кўп қирралидир. Бу жараёнда таълим ҳам, тарбия ҳам берилади. Жисмоний тарбия жараёнида таълим бериш ҳаракат кўникмалари, малакаларини ҳосил қилиш, такомиллаштиришга қаратилган бўлади. Шу билан бирга, шуғулланувчиларни жисмоний ривожланишига таъсир кўрсатилади. Тарбиянинг ҳамма турларининг бирлиги, уларнинг ўзаро бир-бирига таъсир ўтказиши туб педагогик қонуниятларидан биридир. Ақлий, аҳлоқий ва эстетик тарбиянинг маълум томонлари жисмоний тарбия жараёнига узвий қўшилиб кетган. Жисмоний тарбиянинг инсонни меҳнат ва ҳарбий тайёргарлик, соғломлаштириш ҳамда ҳар томонлама ривожлантириш тамойиллари жисмоний тарбиянинг умумий тамойиллари ҳисобланади. Шу билан бирга жисмоний тарбия жараёнининг таълим ва тарбия тамойиллари ҳам қабул қилинган. Таълим ва тарбия қонуниятларини ифодаловчи энг муҳим бошланғич қоидалар тарбия тамойиллари деб аталади. Жисмоний тарбия жараёнида умумий педагогик тамойиллар тадбиқ қилиниши мумкин, чунки бу жараён таълим ва тарбиянинг хусусий ҳодисасидир. Жисмоний тарбия соҳасида хусусиятини акс эттириб, алоҳида аҳамият касб этади. Онглилик ва фаоллилик тамойили Ҳар қандай таълим-тарбия жараёнининг муваффақияти, тарбияланувчиларнинг ўзининг бу ишга қанчалик онгли ва фаол муносабатда бўлишларига ҳам боғлиқдир. Жисмоний тарбия жараёни вазифаларини тўғри тушуниш, уларни қизиқиш билан фаол бажариш тарбиянинг боришини тезлаштиради, ҳосил қилинган билим, малака ва кўникмаларни чуқур такомиллаштириш ва улардан ҳаётга ижодий равишда фойдаланишга имкон беради. Бу қонуниятлар энг аввало онглилик ва фаоллилик тамойилининг асосини ташкил этади. Жисмоний тарбия жараёнида онглилик ва фаолилик тамойили қуйидаги асосий йўналишлар бўйича қўлланилади. Машғулотларнинг умумий мақсади ва конкрет вазифаларига нисбатан тушунган ҳолда муносабатда бўлишни ва муҳим қизиқишни таркиб топтириш. Жисмоний машқлар билан шуғулланишга ундовчи мотивлар хилма-хилдир. Улар педагогик нуқтаи назаридан тасодифий ёки кам аҳамиятли бўлади. Лекин тарбия жараёнида улар ўзини оқлай бошлайди. Онглилилк ва фаоллилик тамойили жисмоний тарбия машғулотларининг мақсадини тушуниш ва жисмоний баркамолликнинг истиқболини англаш ва унга етишни мақсад қилиб белгилаш билан ифодаланади. Жисмоний тарбия жараёнида бериладиган вазифалар маълум жисмоний машқлар тарзида бажарилади. Ўқитувчи бажариш учун машқ бериш билан бирга, шуғулланувчиларга нимани бажариш ва қандай бажариш кераклигина эмас балки шу машқни бажариш тавсия этилишини шу қоидага риоя қилиш керак эканлигини ҳам тушунтириши зарур. Мақсад ва вазифаларни қанчалик тушуниб олиш шуғулланувчиларни ёш имкониятларига ва тайёрлик даражасига боғлиқлиги ўз-ўзидан равшандир. Жисмоний тарбиянинг дастлабки босқичларда оддий тушунчалар таркиб топади, кейинчалик эса шуғулланувчилар ишнинг моҳиятини тобора чуқурроқ билиб борадилар. Жисмоний машқлар ақл-идрок билан назорат қилинувчи ихтиёрий ҳаракатлардир. Ҳаракат кўникмаларини шакллантиришда ҳаракатларни бажариш автоматлашиш даражасига кўтарилади. Бу билан онгли ҳаракат қилинмайди деб бўлмайди. Чунки. Ҳаракатни автоматлашиш даражасига етказиш заминида жисмоний машқларни онгли равишда ўрганиб туради. Шуғулланувчиларнинг ҳаракатлари бажарилишини ўқитувчи ва мураббийлар назорат қиладилар, баҳолайдилар ва хатоларни тузатиб борадилар. Шунга қарамай шуғулланувчиларни ўз ҳаракатларини ўзлари баҳолаши ва назорат қилиш қобилиятини ривожлантириш муҳим ҳисобланади. Бунда ҳаракатларни олдиндан ҳис қилиш ва синаб кўриш усуллари кўп қўлланилади. Ташаббускорлик мустақиллик жисмоний тарбия жараёнида ривожлантириб борилиши керак. Машғулотларнинг дастлабки кунлариданоқ шуғулланувчиларда жисмоний машқларни мустақил ўрганиш ва ҳаракат вазифаларини мустақил бажариш кўникмаларини шакллантириш керак. Шуғулланувчилар жисмоний тарбия машқларига қанча қизиқсалар, бу соҳада шунча кўп фаоллик кўрсатадилар. Қизиқишни ошириш маълум даражада машғулотлар учун кишини ўзига тортадиган материаллар танлаш ва уларни тегишли равишда ташкил қилиш йўли билан ҳал этилади. Шуғулланувчиларнинг фаоллиликларини оширишда уларнинг эришган ютуқларини мунтазам равишда баҳолаб ва рағбатлантириб бориш муҳим роль ўйнайди. Бундай баҳолаш мураббийларнинг ҳар машғулотдаги баҳолаши билан бирга жисмоний баркамолликни баҳолаш мезонлари орқали баҳолаш мувофиқ олиб борилиши керак. Бу билан шуғулланувчиларнинг мустақиллик ва ташаббускорлик сифатлари тарбияланиб боради. Download 319.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling