Услубий тамойилларнинг ўзаро алоқаси
Жисмоний тарбия тамойиллари хусусида айтиб ўтилган фикрларни диққат билан таҳлил килсак, уларнинг мазмуни бир бири билан шундай туташган, сингиб кетган ва ҳатто бир-бирига мослашиб кетганлигини аниқлашимиз мумкин. Бунга ажабланмаса хам бўлади, чунки уларнинг барчаси бир жараённи алоҳида ажратилган томонлари ва конуниятларини ифодалайди, моҳиятига кўра ўзи алоҳида, лекин шартли равишда алоҳида бўлган тамойиллар аспектида тасвирланади.
Онглилик ва фаоллилик тамойили жисмоний тарбиянинг бошқа барча тамойилларининг амалга оширилиши умумий шартлари тарзида қабул қилиниши мумкин. Чунки шуғулланувчиларнинг ишга онгли ва актив муносабати ўқув материалини кучига ярашилилигига, эгалланган билим, малака ва кўникманинг пухталиги, аввалгиларининг кейингиларига боғланиши ва ҳоказоларнинг кейинрок ўсиш йўриқномасига айланиши билан характерланади. Бошқа томондан, шуғулланувчиларнинг актив фаолияти орқали белгиланган мақсадга олиб бориши, у кўргазмалилик, кучига ярашалилик, индивидуаллаштириш, системалилик, талабларни ошириш тамойилларидан келиб чиқса, ҳақиқатдан ҳам онгли деб қабул қилинади.
Кучга ярашалилик ва индивидуаллаштириш тамойилларини ҳисобга олмасак, машғулотларнинг кетма-кетлиги ва нагрузканинг оширишнинг рационал йўлларини танлай олмаймиз. Ўз навбатида, кучига ярашалилик чегарасини белгилаш системалилик ва талабларни ошириш принципи асосида амалга оширилади бундан келиб чиқадики, кўрсатилган тамойилларнинг хеч бири бошқаларини инкор қилиш билан тўлалигича амалиётга тадбиқ қилинмайди. Уларнинг ўзаро бирлиги асосида хар бирининг таъсир доираси тарбия жараёнига кутилган самарани бериши мумкин.
Жисмоний машқларга ўргатишда таълим
услубларининг аҳамияти
Жисмоний тарбия жараёнини амалга ошириш учун таълим ва тарбиянинг ўргатиш каби педагогик услубларидан кенг фойдаланилади. Жисмоний тарбия жараёнида ҳилма-хил услублар қўлланилади. Бу услублар бевосита, ҳис-туйғу билан идрок этишдан ёки сўздан, ёки амалий ҳаракат фаолиятидан фойдаланишга асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |