Мавзу: Жисмоний машқларга ўргатишнинг услуб ва тамойиллари


Юклама ва дам олиш жисмоний тарбия услубларининг


Download 319.5 Kb.
bet18/25
Sana11.01.2023
Hajmi319.5 Kb.
#1089290
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25
Bog'liq
406-06

Юклама ва дам олиш жисмоний тарбия услубларининг ўзига хос таркибий қисми ҳисобланиб, тарбия жараёнида фойдаланилади. Юкламани ташкил қилиш ва уни дам олиш билан қўшиб бажаришнинг тартиби жисмоний тарбия услублари тузилишининг асоси бўлиб ҳисобланади. Юклама самараси унинг ҳажми ва интенсивлигига боғлиқдир.
Юклама ҳажми берилган жисмоний машқларнинг узоқ таъсир қилишини ҳамда машғулотлар давомида бажариладиган жисмоний ишнинг жами миқдори тушунилади. Машқ ёки машғулот миқдори унга сарф этилган вақт бажарилган ишнинг вазни, бажарилган масофанинг ҳажми ва бошқа кўрсаткичлар меъзон ҳисобланади.
Юклама интенсивлиги жисмоний ишнинг ҳар бир машқ пайтидаги таъсир кучи, жиддийлиги вақт бирлигида бирлашиши тушунилади. Ҳаракат тезлиги ишнинг кучлилиги, оғирликнинг вазни, тегишли юкламанинг умумий ҳажмида тезлик ва оғирликда бажариладиган ишлар миқдори, машғулотнинг матор зичлиги, интенсивлик ўлчови ҳисобланади.
Юклама жисмоний тарбиянинг ҳилма-хил услубларини тузишда, стандарт-амалда ҳар бир таъсир этишда ўзгармас ва таъсир этиш жараёнида ўзгарувчан бўлади. Юкламадан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини аниқлашни жисмоний тарбиянинг услубий тамойиллари белгилаб беради.
Дам олиш жисмоний тарбия услубларининг таркибий қисми ҳисобланиб пассив-ҳаракатсизлик ва актив-енгил машғулот шаклида бўлади. Юклама қисмлари орасидаги интервал қанчалик қисқа узоқ бўлиши ҳар хил услубларда таъсирни нимага қаратилганлиги ва тикланиш жараёнларини қонуниятларига қараб белгиланади. Бундай интерваллар уч хил-тўла, қаттиқ ва экстремал интервалга бўлинади.
Тўла ёки оддий интервал деб юкламанинг навбатдаги таъсири пайтигача иш қобилияти тўла тикланади. Бу билан барча функциялар қўшимча зўр беришсиз иш фаолиятини давом эттиради.
Қаттиқ интервалда юкламанинг навбатдаги қисми тўла тикланмаган фонга тушади. Ишнинг самараси ўзгармагани билан физиологик ва психиологик жараёнларни кескинлашиб бориши содир бўлади.
Экстремал интервалда юкламанинг навбатдаги қисми тикланиш қонуниятлари натижасида пайдо бўлган юқори ишчанлик қобилияти фазасига тўғри келади. Шунга қарамай бу интерваллар натижасида эришилган самара барқарор эмас.
Жисмоний тарбия услубларини асосий вазифаларидан бири машқларни ўргатиш ва амалга ошириш фаолиятидир. Ҳаракатли машқларни ўзлаштиришга бир-бирига қарама-қарши бўлган икки хил усулда ёндашилади.
1. Ҳаракатли машқларни таркибий элементларга бўлиб ўргатиш.
2. Ҳаракатли машқларни таркибий элементларга бўлмай ўргатиш.
Бу ёндашиш усулларида ҳам жисмоний тарбия услублари ўз аксини топади. Шуғулланувчилар фаолиятларини тартибга солиш усуллари гимнастика, ўйинлар ва спорт турлари шаклларида вужудга келган.

Download 319.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling