Мавзу: Жисмоний машқларга ўргатишнинг услуб ва тамойиллари
Битирув малакавий ишни тайёрлаш
Download 319.5 Kb.
|
406-06
Битирув малакавий ишни тайёрлаш: Андижон вилояти Хўжабод тумани Манак ҚФЙ Дилкушод қишлоғи ХТБ га қарашли 4-ўрта мактабда ташкил этилди. Илмий тадқиқот ишларида 30 дан ортиқ спорт машғулотларига жалб этилган талабаларнинг умумиий ва махсус жисмоний тайёргарлик жараёнлари ўрганилган.
Илмий тадқиқот ишларида коллежда ташкил этилган спорт тўгарақларида ёш спортчиларнинг жисмоний фазилатлари ҳисобланган куч, тезкорлик, чидамлилик, чаққонлик ва эгилувчанликни ривожлантириш, такомиллаштириш машғулотлари ўрганилган. Битирув малакавий ишни тайёрлаш жараёни: Битирув малакавий ишни тайёрлашда қуйидаги илмий тадқиқот ишлари ўтказилди. Адабиётлар, дарсликлар, илмий, услубий ва ўқув қўлланмалар ҳамда Интернет материалларини ўрганиш. Текширилувчилар жисмоний ва амалий тайёргарликларини баҳолаш ва назорат қилиш учун педагогик назоратлар, амалий синов-назорат меъёрлари, тестлар ўтказиш, суҳбатлар, анкеталар, учрашувлар ташкил этилди. Кундалик юргизилди. Натижалар қайд этиб борилди. Текширилувчилар жисмоний ва амалий тайёргарликларини баҳолаш, соғликларини ўрганиш учун тиббий кўриклар ташкил этиш. Тиббий кўрик давомида антропометрик текширишлар-тана вазни, бўй ва тана қисмлари узунлигини ўлчаш, билак мускуллари кучини динамометрларда ўлчаш, бел мускуллари кучини сатнометрда ўлчаш, ўпканинг тириклик сиғимини спирометрда ўлчаш, кўкрак қафаси айланасини нафас олганда, нафас чиқарганда ва тинч ҳолатда ўлчаш, юрак уришлари сонини тинч ҳолатда ва жисмоний юклама бажаргандан сўнг ҳамда дам олгандан кейин ўлчаш ишлари ўтказилди. Тиббий варақалар тайёрланди. Текширилувчилар билан ўтказилган тадбирлар давомида руҳий тайёргарликларини, характерларини, аҳлоқий ва ирода сифатларини ўрганилди ва таҳлил этиб борилди. Жисмоний машқлар жисмоний тарбия қонуниятларига мувофиқ равишда фойдаланиладиган ҳаракатларни, инсонни жисмоний тарбиялаш воситасидир. Жисмоний машқлар тарихий жиҳатдан таркиб топиб, услубий жиҳатдан гимнастика, ўйин, спорт ва туризм сифатида шакллангандир. Жисмоний тарбия воситаси сифатида жисмоний машқлар машғул бўлувчининг актив ҳаракат фаолиятини кўзда тутади. Жисмоний машқларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳаракатларни шакллантириш ва такомиллаштиришга бўлган иштиёқ, ҳаракатларнинг мақсади ва унга эришиш воситалари ҳақидаги тасаввур ҳамда ҳаракатларни бажариш нияти ва ирода уринишларида ифодаланади. Жисмоний машқлар инсонни дунёқарашини, психик руҳий фаолиятини кенгайтиради ва такомиллаштиради. Унинг ҳис туйғулари ва иродасини ҳамда ҳарактерини камол топтиради. Download 319.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling