Мавзу: жисмоний тарбия дарсларида педагогик назорат: педагогик таҳлил, хронометраж, пулсометрия ўтказиш услубиёти режа


Педагогик таҳлил ўтказиш услубияти


Download 40.36 Kb.
bet3/9
Sana21.02.2023
Hajmi40.36 Kb.
#1217820
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Маъруза 15-16

2. Педагогик таҳлил ўтказиш услубияти
Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия дарсларини таҳлил қилишда қуйидаги талабларга эътибор бериш керак.


Жисмоний тарбия дарсини таҳлил қилишнинг намунавий режаси
Дарсни ўтиш вақти ______________
Синф ______________________________
Дарснинг тури ______________________
Дарсдаги ўқувчилар сони _____________
Дарс ўтувчи ________________________
Таҳлил олиб борувчи ________________


Дарс вазифалари:

  1. ____________________________

  2. ____________________________

  3. ____________________________



3. Педагогнинг дарсга тайёрланиши
Дарсга тайёргарлик деганда, биринчидан, дарс конспектини юқори савияда ишлаб чиқиб, оққа кўчириш ва дарснинг муваффақиятли ўтиши учун бевосита тайёргарлик кўриш (дарснинг моддий-техника томонидан таъминланиши ва ўқувчилар, ўқитувчи ёрдамчилари, навбатчилар, гуруҳ бошлиқларини тайёрлаш) назарда тутилади.
Шунинг учун таҳлил қилаётганда қуйидагиларга эътибор бериш тавсия этилади.
1. Дарс конспектининг муҳайёлиги, унинг ҳар дарс иш режасига мувофиқлиги, аниқ ишлаб чиқилганлиги ва ташқи кўриниши:
а) дарс вазифаларининг дастур талабларига мувофиқлиги, аниқлиги, тўғри ифодаланганлиги, ҳар томонламалиги (шуғулланувчиларнинг ҳар томонлама ва уйғун ривожланишини таъминлаш);
б) конспект мазмунида керакли воситаларнинг тўғри танланиши (дарснинг учала қисмида шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлик даражасига, дарс вазифаларига танланган воситаларнинг мувофиқлиги, дарс қисмларидаги воситаларнинг ўзаро ва машғулот ўтказиладиган шароитга мувофиқлиги);
в) машқларни миқдорлаш ва уларнинг кетма-кетлиги;
г) конспектнинг ташкилий-методик кўрсатмалари бўлимида: дарсни ташкил этиш, ўтказиш методикаси, шароитлари бўйича қандай кўрсатмалар берилган, уларнинг тўғрилиги, мақсадга мувофиқлиги, ифодаланиши ва ҳоказо мисоллар билан тасдиқланади.
2. Дарс ўтказиш жойи, ўқув қуроллари ва анжомларининг тайёрлиги ва уларнинг санитария-гигиена ҳолати.
3. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ташқи кўриниши.
4. Навбатчи ва гуруҳ бошлиқларининг олдиндан тайёргарликлари.
5. Дарслардан озод қилинган ёки юклама миқдорлаб бериладиган (касаллиги бўйича) ўқувчиларга дарсдан олдин бериладиган кўрсатмалар.




  1. Download 40.36 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling