қилиниб, шартли белгилар асосида яралиган тасвир карта деб аталади.
Баъзилар «Xаритаграфия»ни «Картография» фанининг ўзбекча
варианти деб ҳисоблаб янглишадилар. Масалан, «харита» ўзбекча бўлса,
«графия» лотинчаку. Демак «Xаритаграфия» икки хил тилдан ташкил
топар эканда. Картография фани ривожланган аксарият Гъарбий Европа
ва МДҲ мамлакатлари карта атамасини ишлатиб келмоқда. Нима учун
биз карта ва картография атамаларидан воз кечишимиз керак.
Юқоридагилардан хулоса чиқариб биз кар-тографлар фанда карта
атамасидан фойдаланишимиз керак деб ўйлаймиз.
5
КАРTОГРАФИЯ ВА УНИНГ TАРМОҚЛАРИ, БОШҚА ФАНЛАР
БИЛАН АЛОҚАСИ
•
К а рто г р а ф и я - т а б и а т в а ж а м и я т д а г и в о қ е а -
ҳодисаларнинг жойлашишини, улар орасидаги ўзаро
боғлиқликни ҳамда уларнинг хусусиятларини, вақт ўтиши
билан ўзгаришини, махсус тасвир - образли белги-
моделлар воситасида математик йўл билан тcкисликда
кичрайтириб, генерализация қилиб тасвирлашни ва ундан
тадқиқот усули асосида манба сифатида фойдаланишни
ўргатувчи фандир.
•
Картография қадимги фанлардан бири бўлиб, бу фан
тўғрисидаги дастлабки таъриф эрамизнинг 2-асрида
яшаган улуғ олим Клавдия Птоломей томонидан берилган
деса бўлади. У география фанининг вазифаси Ер юзасини
картографик жиҳатдан тасвирлашдан иборатдир деган
эди.
Картографиянинг бошқа фанлар билан боғлиқлиги
Картография, ўз навбатида, бир неча мустақил илмий фанлар ва
техникавий тармоқлардан ташкил топган бўлиб, уларни жуда қадимдан
ўрганилиб келинган, иккинчилари яқинда шаклланган бўлса, учинчилари
энди шаклланиш арафасида. Лекин уларнинг барчаси бир-бирлари
ҳамда бошқа соҳалар билан боғланган
7
Do'stlaringiz bilan baham: |