Мавзу. Корхона ва ташкилотнинг ижтимоий ривожланиши – персонал бошкарувининг асоси


Download 296.71 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana28.12.2022
Hajmi296.71 Kb.
#1017248
1   2
Bog'liq
15 мав

2. Ижтимоий ривожланишни бошкариш 


Ижтимоий ривожланишни бошкариш корхона ва 
ташкилотнинг нормал ишлаб туришига ва унинг 
потенциал имкониятларидан окилона фойдаланишга, 
асосий максадларига эришишга бўйсундирилишини 
такозо этади. Ижтимоий ривожланишни бошкариш 
менежментнинг ўзига хос тури сифатида ўз объектига, 
усулларига, бошкарувга доир карорларни ишлаб чикиш 
ва амалга ошириш шаклларига эгадир. 

Ижтимоий бошкариш ўз вазифасига кўра, факат инсон 
ва унинг камолотига каратилади. Унинг асосий 
вазифаси корхона ва ташкилот ходимлари учун зарур 
бўлган мехнат ва турмуш шароитларини яратиб бериш, 
уларнинг доимий равишда яхшиланиб боришига 
эришишдан иборат бўлиб, у мамлакатимизда олиб 
борилаётган иктисодий ислохотлар билан богликдир. 



Корхона ва ташкилотнинг ижтимоий 
ривожланишини бошкариш ижтимоий 
муаммоларни илмий ёндашув, ижтимоий 
жараёнларнинг содир бўлиш конуниятларини 
билиш, аник аналитик хисоб-китоб ва текшириб 
кўрилган ижтимоий нормативлар асосида хал 
килиш имконини берадиган усуллар, йўллар, 
тадбирлар йигиндисидан иборатдир. У олдиндан 
ўйлаб кўйилган, мўлжалланган кўп томонлама, 
яъни ижтимоий мухитга хар томонлама режали 
таъсир кўрсатиш, бу мухитга таъсир этувчи хилма-
хил омиллардан фойдаланишнинг ташкилий 
механизмидир. 


3. Корхона ва ташкилот ижтимоий мухити 
ривожланишининг асосий омиллари 

  

Ижтимоий омиллар корхона ва ташкилот 
шароитида ижтимоий мухитни ташкил этиш 
билан боглик шарт-шароитлардаги ўзгаришларни 
ва бу ўзгаришларнинг окибатларини ифодалаб 
беради. Ижтимоий омилларнинг асосий 
йўналишини мехнат жараёни амалга 
ошириладиган корхона ва ташкилотнинг ўзида 
ишлайдиган ходимларга, уларнинг оилалари 
истикомат киладиган мухитга хамда уларнинг якин 
атрофидаги ходимларга таъсир кўрсатиш 
шаклларига караб фарклаш мумкин. 



Корхона ва ташкилотнинг бевосита ижтимоий мухити асосий омилларига 
куйидагилар киради: 

корхона ва ташкилотнинг потенциали, унинг ижтимоий инфратузилмаси; 

иш шароитлари ва мехнатни мухофаза килиш; 

ходимларнинг ижтимоий химояланганлиги; 

жамоадаги ижтимоий-рухий вазият; 

мехнатни моддий рагбатлантириш ва оила бюджетлари; 

ишдан ташкари вакт ва дам олишдан самарали фойдаланиш ва бошкалар. 

Потенциал корхона ва ташкилотнинг моддий-техникавий ва иктисодий 
имкониятларини, яъни хажми ва худудий жойлашуви, персоналнинг сони 
ва етакчи касбларнинг хусусияти, ишлаб чикариш ихтисоси ва ишлаб 
чикариладиган махсулот хажмини (товарлар ва хизматлар), мулкчилик 
шакли, асосий жамгармаларнинг холати, молиявий ахволини акс 
эттиради. Ижтимоий инфратузилма, одатда, корхона ва ташкилот 
ходимлари ва улар оилаларининг турмушини таъминлаш, ижтимоий-
маиший, маданий ва аклий эхтиёжларини кондириш учун мўлжалланган 
объектлар мажмуидан иборат. Ўзбекистон Республикаси шароитида 
бундай объектларга куйидагилар киради: 



умумлашган уй-жой фонди (уйлар, ётокхоналар) ва коммунал хўжалик 
объектлари (мехмонхоналар, хаммомлар, корхоналар ва шу кабилар), 
уларнинг энергия, газ ва иссиклик таъминоти, канализация, водопровод, 
телефонлаштириш тармоклари ва хоказолар; 

тиббиёт ва даволаш-профилактика муассасалари (касалхоналар, 
поликлиникалар, амбулаториялар, тиббиёт пунктлари, дорихоналар, 
санаторийлар, профилакторийлар ва хоказолар); 

таълим ва маданият объектлари (мактаблар, мактабгача болалар ва 
мактабдан ташкари муассасалар, маданият уйлари, клублар, 
кутубхоналар, кўргазма заллари ва шу кабилар); 

савдо ва умумий овкатланиш объектлари (дўконлар, ошхоналар, чойхона 
ва кахвахоналар, ресторанлар, янги махсулотлар етказиб бериш учун 
ёрдамчи хўжаликлар); 

маиший хизмат кўрсатиш объектлари (комбинатлар, устахоналар, 
ательелар, салонлар, прокат ва гаровга бериш пунктлари); 

спорт иншоотлари (ўйингохлар, сузиш хавзалари, спорт майдончалари, 
жисмоний-тарбия ва согломлаштириш тадбирларини ўтказишга 
мослаштирилган оммавий дам олиш базалари); 

жамоа ва дала ховли хўжаликлари хамда богдорчилик-мевачилик 
ширкатлари ва бошкалар. 



Корхона ва ташкилот узининг микёси, мулкчилик шакли, буй 
суниши, каерда жойлашганлиги ва бошка шарт-шароитларга 
караб узининг яхлит ижтимоий инфратузилмасига эга булиши, 
факат унинг айрим элементлари йигиндисига эга булиши ёки 
бошка корхона ва ташкилотлар билан кооперациялашувига ва 
ижтимоий соханинг муниципал базасига умид килиш мумкин. 
Лекин хар кандай вазиятда хам ижтимоий инфратузилма хакида 
гамхурлик килиш ижтимоий тараккиётни бошкаришнинг энг 
мухим талаби хисобланади. 

Мехнат шароитлари ва мехнатни мухофаза килиш шундай 
омилларни ўз ичига оладики, улар биргаликдаги ишнинг 
мазмуни, ишлаб чикаришнинг техникавий даражаси, мехнат 
жараёнининг ташкилий шакллари ва мазкур ташкилотда банд 
бўлган ишчи кучининг сифатига боглик бўлади. Шунингдек, 
мехнат шароитлари ва мехнатни мухофаза килиш ходимларнинг 
психофизиологик кайфиятига, ишларнинг хавфсиз олиб 
борилишини таъминлашга, ишлаб чикаришда шикастланиш ва 
касб касалликларининг олдини олишга маълум даражада таъсир 
кўрсатувчи омилларни хам камраб олади. Бу омиллар 
куйидагилардан иборат: 



корхона ва ташкилотнинг замонавий техника ва технология билан таъминланиш 
даражаси, мехнатнинг механизация ва автоматлашуви даражаси, самарали 
материалларнинг ишлатилиши; 

замонавий фан-техника ютукларининг ишлаб чикаришга жорий этилишини 
хисобга олган холда мехнатни ташкил этиш, ишчилар гурухларининг 
алохидалигини, мехнат интизоми билан бир каторда ишлаб чикариш ва 
технология интизомини мустахкамлаш, ходимларнинг мустакиллиги, 
тадбиркорлиги, шахсий ва гурухий масъулиятини кучайтириш; 

инсон соглиги учун зарарли ва огир мехнат талаб килувчи ишларни кискартириш, 
зарур бўлганда махсус кийим-бош ва якка тартибда химояланиш воситаларини 
бериш; 

санитария-гигиена нормаларига, шу жумладан, ишлаб чикариш бинолари ва 
асбоб-ускуналарнинг холати, хавонинг тозалиги, иш ўринларининг ёритилиши, 
шовкин ва тебраниш даражаси бўйича белгиланган нормаларга риоя килиниши;

маиший хоналар (ечиниш ва душ хоналари), тиббиёт пункти, буфетлар, хожатхона 
ва шу кабиларнинг мавжудлиги ва кулайлиги. 

Хорижий мамлакатлар ва ватанимиз тажрибалари шуни тасдиклайдики, 
кишиларга диккат эътибор билан караш, уларнинг мехнат шароитини яхшилаш ва 
мехнатини мухофаза килиш сезиларли даражада наф келтиради, ишчанлик 
кайфиятини оширади. Ишлаб чикариш эстетикасига, ишчининг турмушини 
зийнатлашга, мехнат куни вактидаги тасаввурларда дам олиш учун кулайликнинг 
яратилишига сарфланган маблаглар мехнат унумдорлигининг ортиши ва иш 
сифатининг яхшиланиши билан уз самарасини беради. 


Document Outline

  • Slide 1 
  • Slide 2 
  • Slide 3 
  • Slide 4 
  • Slide 5 
  • Slide 6 
  • Slide 7 
  • Slide 8 
  • Slide 9 
  • Slide 10 
  • Slide 11 

Download 296.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling