Мавзу: корхонанинг инвестици


Download 147.63 Kb.
bet16/22
Sana15.11.2023
Hajmi147.63 Kb.
#1774108
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
3- мавзу

Бешинчи бўлим. «Ҳаракат дастури ва ташкилий чора-тадбирлар» бўлиб, бу бўлимнинг мазмуни аксарият ҳолларда тадбиркорлик турига (ишлаб чиқариш, тижорат, молия) боғлиқ. Ишби­лармонлик ҳаракат дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: а) маркетинг ҳаракатлари (реклама, сотиш бозорини аниқлаш, истеъмолчилар билан алоқа боғлаш, уларнинг талабини ҳисобга олиш); б) маҳсулотни ишлаб чиқариш; в) товарларни сотиб олиш, сақлаш, ташиш, сотиш (асосан, тижорат тадбиркорлигига оид); г) товарни сотиш жараёнида ва сотгандан кейин ҳаридорга хизмат кўрсатиш.
Ташкилий тадбирлар дастурий ҳаракатларнинг узвий қисми бўлиб, бизнес-режа бажарилишининг бошқарув услубини; лойиҳа бошқарувининг ташкилий тузилмаларини; ижро этувчи ҳаракатлар-нинг мувофиқлаштириш услубини қамраб олади. Меҳнат ҳақининг махсус шаклини ўрнатиш, рағбатлантириш, кадрларни танлаб олиш, уларни тайёрлаш, ҳисоб, назорат ишлари ташкилий тадбирларга киради.
Олтинчи бўлим. «Битимнинг ресурсли таъминоти». Бу бўлимда тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш учун керак бўлган ресурслар тури ва ҳажми, ресурсларни олиш манбаи ва услуби ҳақида маълумот-лар берилади.
Ресурсли таъминот қуйидагиларни қамраб олади: моддий ресурслар (материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, хом ашё, энергия, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва бошқалар); меҳнат ресурслари; молиявий ресурс-лар (жорий пул маблағлари, ка­питал қўйилмалар, кредитлар, қиммат-баҳо қоғозлар); ахборот ресурслари (статистик, илмий-техник ахборот).
Еттинчи бўлим. «Битимнинг самарадорлиги». Бу бўлим бизнес-режанинг якунловчи қисми бўлиб, унда тадбиркорлик фаолияти самарадорлигининг умумий тафсилоти берилади. Самарадорликнинг умумий кўрсаткичлари орасида фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари устувор мавқега эга. Бундан ташқари, ижтимоий ва илмий-техникавий самарадорлик (янги илмий натижаларни қўлга киритиш) ҳам ҳисобга олинади. Ушбу бўлимда ишбилармонлик фаолиятининг узоқ муддатли фаолиятини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Кўп адабиётларда қуйидаги бўлимларни ўз ичига олувчи бизнес-режалар таклиф қилинади:
1. Танланган бизнес концепцияси.
2. Ҳозирги пайтдаги ҳолат (мақсад, вазифа ва ниятлар).
3. Ташкил қилинаётган корхона, унинг маҳсулот ёки хизматлари тавсифномаси.
4. Бошқарув (менеджмент).
5. Бозор тадқиқоти ва таҳлили.
6. Маркетинг режаси.
7. Ишлаб чиқариш режаси.
8. Таваккалчиликни баҳолаш.
9. Молиявий режа.
10. Бизнес-лойиҳа самарадорлиги.
Лойиҳаларни асослаш жаҳон амалиётида маблағларни қўйилиши ҳақидаги қарорни тайёрлашда бир неча умумий кўрсаткичлар ҳисобланади. Улар қуйидагилардан иборат:
- соф жорий қиймат;
- рентабеллик;
- самарадорликнинг ички коэффициенти;
- капитал қўйилмаларнинг қайтарилиш даври;
- пулнинг максимал сарф-харажати;
- зарарсизлик меъёрлари.

Download 147.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling