Мавзу: “кунтуғмиш ва холбека” образига тавсиф режа
Download 30.85 Kb.
|
“КУНТУҒМИШ ВА ХОЛБЕКА” ОБРАЗИГА ТАВСИФ иншо
МАВЗУ: “КУНТУҒМИШ ВА ХОЛБЕКА” ОБРАЗИГА ТАВСИФ РЕЖА: Халқ достонлари халқимиз бойлиги. “Кунтуғмиш” достонининг мазмун-моҳияти “Кунтуғмиш ва Холбека” образига тавсиф Хулоса Халқ достонлари ҳар бир миллатнинг маънавий қиёфаси, унинг тарихи, қадриятларини мукаммал акс эттирувчи бамисоли ойна ва халқимиз бойлигидир. Уларда ҳар бир халқнинг урф-одатлари, миллий ўзига хослиги яққол кўриниб туради. Ана шундай нодир асарлардан бири бу шубхасиз “Кунтуғмиш” достонидир. “Кунтуғмиш” достони ўзбек халқ достонлари орасида бадиий жиҳатдан етук асарлардан биридир. Достоннинг қисқача мазмуни шундан иборатки, унда Нўғай юртида Авлиёйи Қорахон исмли, Қиличхон лақабли подшо бўлиб, Кунтуғмиш унинг ёлғиз ўғли бўлади. Кунтуғмиш ўн тўрт ёшга тўлгунча илм-ҳунар ўрганади, касб-камолот ҳосил қилади. Ўн тўрт ёшдан кейин эса қиличбозлик, милтиқ отиш, найзабозлик, кўпкари чопиш каби сипоҳилик ҳунарларини ўрганади, хуллас, ҳар томонлама комил шаҳзода бўлиб етишади. Шаҳри Зангар деган шаҳаминг Буврахон деган подшоси бўлиб, унинг Шоир ва Тоҳир исмли вазирлари бор эди. Вазирлар бир-бирлари билан жуда иноқ эдилар, улар: “Бизларга фарзанд берса, ўғил бўлса қўлқанот бўлсин, қиз бўлса дўст бўлсин”, дея ният қилар эдилар. Кунлардан бир куни Шоир вазирнинг хотини қиз кўради. Тоҳир вазир оиласида ўғил туғилади. Қизнинг отини Холбека, ўғилнинг отини Холмўмин қўйишади. Бир куни, Холбека ва Кунтуғмиш туш кўрадилар, улар тушларида бирбирларининг қўлига узук тақишиб, уйланган эмишлар. Шундан сўнг Холбека бир моҳир сураткашга ўз расмини чиздиради ва уни сандиққа солиб, Нўғай юртига оқизиб юборади. Сандиқ оқиб бориб дарё соҳилида ов қилиб юрган Кунтуғмиш қўлига тушади. Кунтуғмиш Холбека висолига етиш учун Зангар юртига отланади, бу юртга келиб Холбека билан топишади, сўнг кўп саргузаштларни бошидан кечиради. Буврахон қўлига тушиб, ўлимга ҳукм қилинади, даҳшатли аждами ўлдиради, хиёнаткор Азбархўжа туфайли хотини, эгизак ўғилларидан вақтинча жудо бўлади. Достон сўнгида хотини, фарзандлари Гуркибой ва Моҳибой, отаси Қорахон билан топишади. Достоннинг бош қаҳрамони Кунтуғмиш ёлғиз, эрка ўғил бўлишига қарамасдан, ақлли, билимли, жасоратли, элга ғамхўр, хотини, болаларига меҳрибон, вафодор йигит. Кунтуғмиш ўз мақсадига содиқ, ҳар қандай шароитда тушкунликка тушмайдиган инсон. У номсиз, поёнсиз тоғ дарасидан ватанига борадиган йўлни роса излайди, бу орада эгизак фарзандли бўлади, улар уч ёшга тўлганда ҳам бирор бир эл дарагини тополмайди. Хуллас, Кунтуғмиш феъл-атворида сиз ҳавас қиладиган, эргашадиган инсоний сифатлар жуда кўп. Достонни синчиклаб мутолаа қилсангиз, бунга ўзингиз амин бўласиз. Холбека сиймоси ҳам достонда алоҳида меҳр, илиқлик билан тасвирланган. У ўз сўзида турадиган, барча ҳунарларга моҳир қиз. Ўзи қанчалик бир ишга моҳир бўлса, бўлажак жуфти ҳалолидан ҳам шуни талаб қилади. Шу маънода Холбека ўз хулқи ва фазилатлари билан ҳар жиҳатдан Кунтуғмишга тенг ва муносиб бўлган инсон. У ҳақиқий муҳаббатни тан олади ва унга ишонади, эътибор беринг, у ўз суратини чиздириб, Кунтуғмиш юртига юборар экан, агар “шу кўрган тушим раҳмоний бўлса, ошиқ-маъшуқлик азалдан пок бўлса, Худоё худовандо шу сандиғим сенга омонат, тўрадан бошқасига тегмасин”, дейди. Холбека ғурури баланд қиз. Гарчи у Кунтуғмишни тушида севиб қолган, учрашганда эса йигитни кўриб бироз муддат ихтиёрини йўқотган бўлса-да, унинг ҳуснига талабгор барча шоҳ-у шаҳзодаларга берган ваъдаси, яъни фақат нард ўйинида ғолиб чиққанга тегаман деган фикридан қайтмайди. Кунтуғмиш мен учун машаққат чекиб келибди, деб унга тегиб кетавермайди, ўзи кўнгил қўйган йигитнинг эл-юрт олдида ҳам юзи ёруғ бўлишини истайди. Мен мазкур достонни ўқиб кўплаб ижобий таъсуротлар олдим. Хусусан, халқимиз тарихида мард, жасур, меҳрибон ва инсонийлик ҳислатларига эга инсонлар яшаб ўтганини билиб олдим. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, мазкур достон биз ёш авлодга чинакам намуна бўлиб хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, мана шундай маҳорат билан ёзилган ижод намуналари орқали биз ҳам маънавий, ҳам тарбиявий билимларни эгаллаймиз ҳамда достондаги жараёнлардан тўғри хулоса чиқариб фойдали ва мазмунли хаёт кечириш йўлини танлашимиз шубҳасиз. Download 30.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling