Мавзу макроиқтисодий прогнозлашнинг моҳияти, предмети ва объекти


Download 0.65 Mb.
bet4/8
Sana11.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1258900
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-mavzu МАКРОИҚТИСОДИЙ ПРОГНОЗЛАШНИНГ МОҲИЯТИ, ПРЕДМЕТИ ВА ОБЪЕКТИ. Ijtimoiy-iqtisodiy jarayonlarni prognozlash

Таянч сўз ва иборалар

Прогноз ва унинг иқтисодий моҳияти, прогноз турлари. Гипотеза, прогноз ва режа ҳақида тушунча. Макроиқтисодий жараёнлар, уларни ифодаловчи кўрсаткичлар прогнозлаш объекти сифатида. Прогнозлаштириш тамойиллари. Прогнозлаштиришда иқтисодий математик усуллардан фойдаланиш зарурияти. Прогнозлаш натижаларининг ишочлилиги, сифат ва уларга қўйилган талаблар. Прогнозлаштиришда ахборот технологиялардан дастурий маҳсулотлардан кенг фойдаланиш шартлиги.


МАВЗУ-10. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ ПРОГНОЗЛАШ УСУЛЛАРИ


Режа:

1. Прогнозлаштириш усулларидан самарали фойдаланиш.


2. Прогнозлаштириш усулларининг классификацияси.
3. Прогнозлаштиришда эксперт баҳолаш усуллари.
4. Корреляция ва регрессия таҳлили усули
5. Регрессион таҳлил.
6. Иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг математик формулалар орқали ифодаланиши.


10.1 Прогнозлаштириш усулларидан самарали фойдаланиш.

Ҳозирги кунда олимларнинг баҳолашича 150 дан ортиқ турли хил прогнозлаш усуллари мавжуд. Аммо амалиётда асосийлари сифатида 15-20 тадан фойдаланилади. Мавжуд манбаларда прогнозлаш усулларининг турли таснифий тамойиллари келтирилган.


Прогнозлаш усулининг энг муҳим таснифий белгиларидан бири прогностик усулларни тўлиқ қамраб оладиган расмийлилик даражаси ҳисобланади. Иккинчи таснифий белгилари сифатида прогозлаш усули амал қилишининг умумий тамойили, учинчиси эса прогноз ахборотини олиш услуби ҳисобланади, тўртинчи асосий белгиси эса прогноз объектларини ўзига хос хусусиятларидир.
Прогнозлаш усулларнинг таснифий гуруҳларни батафсилроқ кўриб чиқишга ўтишдан олдин иқтисодий ва ижтимоий прогнозлаш усули ёки усуллари тушунчасини аниқлаш лозим. Уларга прогнозлаш объектининг ретроспектив маълумотларни таҳлил қилиш, экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) алоқалар ҳамда кўриб чиқилаётган ҳодиса ёки жараён доирасида уларнинг ўлчамлари асосида унинг (объектининг) келгуси ривожланишига нисбатан муайян ишончлилик тўғрисида мулоҳаза қилишга имкон берадиган фикр юритишнинг услуб ва усуллар йиғиндиси тушунилади.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling