Мавзу: Маърифат даврининг тарих фалсафаси (XVII-XVIII асрлар) Ўқитувчи: С. Мадьярова
Download 283.07 Kb.
|
7-мавзу. Маърифат даврининг тарих фалсафаси (XVII-XVIII асрлар) - копия
Герадотнинг “Скифлар” асари жаҳон хазинасида муносиб ўрин тутган, бу асар жуда кўплаб тилларга таржима қилинган. Скифларни биринчи бўлиб, жаҳонга танитган ҳам Герадотдир, XVII – XVIII асрлардаёқ рус императорлари Герадотнинг “Скифлар” асарини жуда катта қизиқиш билан ўқишган ва жуда кўп нусҳаларда таржима қилишга буюруқ беришган. Натижада, асар бир неча марта таржима қилиниб, қайта-қайта нашр этилади. Скифлар ҳақида Герадотдан илгари Юнон олимлари Гомер, Эсхил ҳам ёзганлар, лекин скифларнинг хақиқий ва биринчи тарғиботчиси Герадот эди.
Герадот катта ишга қўл уради. Фақат скифларни эмас Европа ва Осиёдаги ҳатто Африкадаги кўпгина қабилаларнинг ҳаётига оид маьлумотларни акс эттиради. Герадот ижоди “Тарих” номли тўққиз китоби катта илмий хазинани ташкил этиб, бу китобларнинг ҳар қайсиси юзлаб ҳикояларни ўз ичига олган. Герадот антик даврдаги бошқа олимлардан шу билан фарқ қиладики, у фидойи тарихчи эди. Ўз ҳаётини тахликага қўйиб бўлса – да ижод дардида узоқ юртларни кезди. Жаҳонгашта тарихчи не - не хавф – хатарларларга дуч келмади. Бу сафарларида у аввал ўз кўзи билан кўриб, қулоғи билан эшитгач, кейин ижод қиларди. Хар қандай фараз ва тахминлар унинг учун бегона эди. У минглаб қабила ва элатларда бўлади. Юзлаб дарёларни кечиб ўтади. Ўша пайтда хеч бир олимнинг қадами етмаган узоқ ўлкаларни кезади.хали кўп кўрилмаган мавзуларни биринчи бўлиб ёритади. Шунинг учун ҳам Герадот номи тарихимизда алоҳида аҳамият касб этади.
Download 283.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling