- Полибий.
- Эрамиздан аввалги II асрнинг иккинчи яримида Полибий “умумий тарихни” ёзган. Унда эрамиздан аввалги 264-146 йиллардаги воқеалар баён қилинган. Унинг бу асари илмий тадқиқотдир. Полибий грек историографиясининг энг яхши аньаналарига амал қилган. Аммо унинг сиёсий қарашлари Рим жамиятидаги консерватив табақаларнинг манфатларини ифода қилган. Полибий Римнинг ўрта денгиз шарқий қисмининг ҳаётига аралашишини кузатиб, унда Рим ҳокимияти ўрнатилиши муқаррар деган ҳулосага келган. У ўзининг асрида Римнинг бир қанча қабилалар ва ҳалқларни ўзига бўйсундирилишининг сабабларини кўрсатиб беришга, яьни рим давлатининг вужудга келиш тарихини яратишга харакат қилган. Полибий Рим давлатининг қудратини унинг давлат тузумидаги хусусиятларидан деб билган, унинг назарида бу тузумни идора қилишининг аристократик, демократик ва монархик шакллари ажойиб тарзда бир – бири билан қўшилиб кетган. Полибий манбаларни жуда синчиклаб текширган, мамлакатнинг географик холати ва унинг иқлимини ўрганган. У антик давр тарихининг одат хукмидаги адабий усулларидан фойдаланган. У воқеанинг баёнотида воқеада иштирок қилувчи нутқларини киритган.
Тит Ливий. - Тит Ливий.
- Тит Ливий Римнинг афсонавий замондан бошлаб ўзи яшаган даврга ўтган бутун тарихини ёзишга ҳаракат қилган. Унинг бу ғоят пухта асари 142 та китобдан иборат бўлган, лекин ундан атиги 38 таси ва бошқа баьзи китобларидан парчалар сақланган холос. Тит Ливий тарихни ёдгорлик деб билган. Унинг фикрича, тарих ўрнак бўла оладиган намуналарни кўрсатиши бизнинг авлодларимиз кўп йиллар давомида кўриб келган, офатлардан қандай қилиб, сақланишига ўргатиши лозим.
- Тит Ливий воқеаларнинг сабабли боғланишларини аниқлаш уларни изоҳлаш ва бу воқеалар ростми – йўқми, бу ҳақда бош қотирмаган. Унинг асарларида Фукидид, Полибий асарларига хос тарихий танқидлар йўқ. Тит Ливий, Цицеронга тақлид қилишга уринган у бу уринишда муваффақият қозона олмаган.
Адабиётлар: Адабиётлар: - Жўраев Н. Тарих фалсафасининг назарий асослари. – Тошкент, Маънавият, 2008.
- Рузавин Г.И. Основны философии истории. М., 2001.
- Ивин А.А. Введение в философию истории. М., 1997.
- Блок М. Апология истории или ремесло историка. М., 1986.
- Барг М.А. Эпохи и идеи. Становление историзма. М., 1987.
- Коломицев В.Ф. Методология истории. М., 2000.
- Гегель Г.В.Ф. Философия истории. Сочинение 8-ми томах. М.-Л. 1932-1959.
- Геродот. История. Л., 1972.
- Губман Б.Л. Смысл истории. Очерки современных западных концепций. М., 1991.
- Каримский А.М. Философия истории Гегеля. М., 1988.
- Кант И. Сочинения в 6-томах. М., 1965.
- Коллингвуд Р.Дж. Идея истории. Автобиография. М., 1980.
- Сорокин П. Человек, цивилизация, общество. М., 1992.
- Тойнби А. Постижение истории. М., 1991.
- Фукидид. История. Л., 1991.
- Шпенглер О. Закат Европы. Очерки морфологии мировой истории. Том.2. Всемирно исторические перспективы. В кн.: Самосознание европейской культуры. ХХ века. М., 1991.
- Ясперс К. Смысл и назначение истории. М., 1991.
Эътиборингиз учун раҳмат
Do'stlaringiz bilan baham: |