К и м к ў п р о қ, к и м т е з р о қ” у с у л и
Бу усул “Мия штурми” усулига ўхшаш бўлиб, бунда ўқитувчи талабаларга мавзуга оид савол беради. Қайси талаба берилган саволга жавоб бериш учун биринчи бўлиб қўл кўтарса ва тўғри жавобни айтса, мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Дарсга тайёр талабалар 3-5 марта биринчи бўлиб қўл кўтариб, тўғри жавоб беришса, улар юқори балл билан баҳоланадилар.
Масалан: “Кимётерапевтик препаратлар ва антибиотиклар. Бактерияларнинг антибиотикларга сезгирлигини ўрганиш усуллари” мавзуси бўйича саволлар:
1. Микроорганизмлар антагонизми ва унинг механизми.
2. Антибитикларнинг олиниши, таъсир механизми, таъсир доираси, кимёвий таркибига кўра классификацияси.
3. Ҳужайра деворига, оқсил синтезига, нуклеин кислоталарга, цитоплазматик мембранага таъсир этувчи антибиотикларни айтинг.
4. Антибиотикларга резистентлик механизми.
“К у ч с и з з в е н о” у с у л и
Гуруҳ талабалари кичик 4-8 гуруҳчаларга бўлинади ва ўқитувчи битта муаммоли саволни (ёки вазиятли масалани) айтади ва қум соатчаси ёрдамида маълум вақт белгилайди. Қайси кичик гуруҳ саволга биринчи бўлиб аниқ, тўғри жавобни берса, рағбат карточкаси берилади.
Машғулотда 5-6 марта рағбат карточкаси олган кичик гуруҳ баланд балл билан баҳоланади, саволларга жавоб топа олмаган кичик гуруҳ машғулотдан четлаштирилади ва паст балл билан баҳоланади.
Масалан: “Жинсий йўл билан юқувчи инфекциялар. Заҳм, сўзак қўзғатувчиларига таъриф, лаборатория ташҳиси” мавзуси бўйича саволлар:
1. Спирохеталар классификацияси ва уларнинг одам патологиясидаги ўрни.
2. Спирохеталарнинг умумий хусусиятлари ва уларнинг бактериялардан фарқлари.
3. Заҳмнинг асосий патогенетик жиҳатлари ва унда иммунитет характери.
4. Сўзак микробиологик ташҳисида қўлланиладиган усуллар ва уларни баҳолаш.
5. Сўзакда бактериоскопик усул қайси ҳолатларда ва қандай ўтказилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |