мавзу: Моделлаштириш ва алгоритмлаш асослари Ажратилган вақт соат. Асосий саволлар


Download 58.2 Kb.
bet3/4
Sana08.05.2023
Hajmi58.2 Kb.
#1443741
1   2   3   4
Bog'liq
13-мавзу. Алгоритм ва дастур

2-асосий саволнинг баёни:
Алгоритм сўзи IX асрда яшаб ижод этган буюк ватандошимиз Маҳаммад ал-Хоразмий номининг лотинча шаклидан олинган. Ал-Хоразмийнинг арифметикага бағишланган «Dixit Algoritmi» номли асарида ҳар қандай масалани кетма-кет ечиш орқали натижага эришиш қонун-қоидаларини кўрсатиб ўтган. Жумладан, биринчи бўлиб ўнлик саноқ тизимининг тамойиллари ва унда турли амаллар бажариш қоидаларини асослаб берди.
Алгоритм сўзи буюк математик Ал-Хоразмийнинг номи билан боғлиқ бўлиб, у биринчи бўлиб араб рақамларидан фойдаланган ҳолда арифметик амалларни бажариш қоидасини баён этди.
Ҳар қандай қўйилган масалани компютерда ечиш учун олдин унинг ечиш усулини танлаб, кейин унинг алгоритмини ишлаб чиқиш керак бўлади. Демак, ҳеч бир масала йўқки унинг ечилиш йўлларини билмасдан ва алгоритмини тасаввур қилмасдан туриб уни компютерда ечиб бўлмайди.
Алгоритм деганда бирор масалани ечиш учун берилган аниқ кўрсатмалар кетма-кетлиги тушунилади.
Ихтиёрий масалани тез ва аниқ ечиш учун турли хил белгилашлар, кўрсамалардан фойдаланиб ечиш кетма-кетлиги тузиб чиқилади бу жараён алгоритмнинг яратилишига олиб келади. Ҳар қандай ишни бажариш ёки ҳар қандай муаммони ҳал қилиш учун алгоритм тузилса натижа ижобий бўлиши кузатилади.
Алгоритм тузиш жараёни алгоритмлаш дейилади. Алгоритмлаш вақтида алгоритмларнинг қуйидаги хоссаларини эътиборга олиш зурур:
Аниқлик (тушунарлилик) хоссаси – алгоритмнинг ҳар бир кўрсатмаси бажарувчи учун аниқ ва тушунарли бўлиши керак.
Оммавийлик хоссаси – алгоритмдаги берилган кўрсатмалар барча учун бир хил бўлиши, берилган кўрсатмалар ҳар қандай масалани ечиш учун қўлланиладиган умумий қонун-қоидалардан четга чиқмаслиги керак.
Дискретлик хоссаси – алгоритмда берилаётган кўрсатмалар чекли қадамлардан иборат бўлиши зарур. Ҳар бир берилаётган кўрсатмалар бўлакланган алоҳида қисмлардан иборат бўлиши ва ҳар бири алоҳида маънога эга бўлиши керак.
Натижавийлик хоссаси – тузилаётган ҳар бир алгоритмда берилган масаланинг натижаси қандай кўринишда чиқарилиши аниқ кўрсатилиши керак.
Алгоритмларнинг берилиши ёки уларни тасвирлаш усуллари қуйидагилардан иборат бўлади:

        • Алгоритмнинг сўзлар орқали ифодаланиши.

        • Алгоритмнинг формулалар ёрдамида берилиши.

        • Алгоритмнинг жадвал кўринишида берилиши.

        • Алгоритмнинг дастур шаклида ифодаланиши.

        • Алгоритмнинг алгоритмик тилда тасвирланиши.

        • Алгоритмнинг график (геометрик схемалар) шаклида тасвирланиши.

Кўпчилик ҳолларда масалани ечиш учун берилган кўрсатмалар ва буйруқлар кетма-кетлигини тасвирлашда алгоритмларнинг қуйидаги график шакллардан яъни схемалар блокидан фойдаланилади:

Берилган масаланинг кўринишига қараб, алгоритмларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади:

        • Чизиқли алгоритмлар.

        • Тармоқланувчи алгоритмлар.

        • Такрорланувчи алгоритмлар.

Чизиқли алгоритмлар – оддий кўринишдаги ҳеч қандай шартларга боғлиқ бўлмаган ва тартиб билан фақат кетма-кет бажариладиган жараёнларга тузиладиган алгоритмлардир.
Тармоқланувчи алгоритмлар – бирор шартга мувофиқ бажариладиган кўрсатмалар билан тузиладиган алгоритмлардир.
Такрорланувчи алгоритмлар – кўп марта такрорланадиган қисмни ўз ичига олган ва бирор шарт бажарилгунча давом этадиган алгоритмлардир.
Юқоридаги схемалар блоки элементларидан фойдаланиб, алгоритм турларининг намунавий кўринишларини қуйидагича ифодалаш мумкин:




Download 58.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling