Мавзу: Мултимедияли электрон контент – масофавий курсларнинг асосий воситаси сифатида Режа: 1


Download 112.22 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.11.2023
Hajmi112.22 Kb.
#1790859


Мавзу: Мултимедияли электрон контент – масофавий курсларнинг 
асосий воситаси сифатида 
Режа:
1. Масофавий таълимнинг малака ошириш тизимидаги ўрни 
2. Мултимедияли контен ҳақида умумий тушунчалар. 
 
Калит сўзлар: контент, мултимедия, масофавий таълим, графика, 
анимация, виртуал лабаратория, видео. 
Дунёнинг исталган нуқтасидаги фойдаланувчиларни битта аудиторияга 
тўплаш имконини берувчи ахборот технологиялари хусусан компьютер 
тармоқларининг ривожланиши жаҳонда масофавий таълим бозорининг 
ўсишига катта туртки бўлди. Интернет технологиялари ёрдамида уйдан 
чиқмасдан исталган таълим муассасасида таълим олиш мумкин. Бугунги 
кунда кунда интернет технологиялари орқали тўлақонли таълим олиш 
имконини берувчи кўплаб таълимни бошқариш тизимлари мавжуд.[1, 2] 
Онлайн таълим мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малаксини 
ошириш тизимида янада ривожланишда давом этади. Чунки иш берувчилар 
учун ходим малакасининг ошиши – бу рақобатбардошлиликнинг ошиши ва 
янги марраларни қўлга киритишни таъминласа, мутахассис учун эса, мансаб 
поғонасида олдинга силжиш, дунёнинг энг яхши таълим муассасаларидаги 
замонавий таълим тадсурларини ўзлаштириш имкониятларини беради.[3] 
Масофавий малака ошириш курсларининг равнақ топиши мамлакат 
таълим тизими ижобий таъсир кўрсатади. Рақамли технологияларнинг тоборо 
тараққий этиши, жамиятда билимларнинг кўплиги ва хаотик кўринишда 
эканлиги, уларни тартибга солиш ва тўғри тақдим этиш масаласида бош 
қотиришга мажбур қилади.


Шу ўринда масофавий малака ошириш курсларида тингловчиларга 
тақдим этилаётган мултимедиали контентга ҳам ёритиб ўтишни лозим топдик. 
“Мультимедия” атамаси лотин тилидан олинган бўлиб, multum - media - 
medium оралик, кўп ва media -марказ; воситалар, яъни унинг бир нечта 
турларини (матн, расм, анимация ва бошқаларни) ўз ичига олган электрон 
ахборот воситасидир.[4] 
“Мультимедия” атамасининг умумий маъноси қуйидагилардан иборат: 
– бу ҳаракатсиз тасвирлар, видео тасвирлар, анимация, матн ва овозли қатор 
билан ишлашни таъминлайдиган интерактив технологиялар.[5, 6] Таълим 
соҳасига нисбатан С. Г. Григорев ва В. В. Гриншкун “Мультимедия” 
атамасининг қуйидаги таърифини беради: "Мультимедия-фойдаланувчиларга 
(ўқувчи, тингловчи ва томошабин) энг самарали таъсир кўрсатиш мақсадида 
турли дастурий ва техник воситалардан фойдаланадиган ахборот 
технологиялари спектридир” [7]. 
Мультимедия технологияларининг чизиқли ва чизиқли бўлмаган 
турлари мавжуд. Ахборотни тақдим этишнинг чизиқли усулига кино мисол 
бўлиши мумкин. Уни кўриб чиқадиган шахс унинг мазмунига ҳеч қандай 
таъсир кўрсатолмайди. Ахборотни тақдим этишнинг чизиқли бўлмаган усули, 
Мультимедия маълумотларини кўрсатиш воситаси билан ўзаро алоқада бўлиб, 
ахборотни олишда иштирок этиш имконини беради. Ушбу жараёнда 
инсоннинг иштироки “интерактивлик” деб аталади [8].
Мультимедияли контент бир нечта компонентлардан иборат бўлиб 
олимлар бу борада турли фикрларни билдиришган. Мисол учун Gaurav 
Bhatnager ва муаллифлар жамоаси томонидан Мультимедияли контент 
компонентлари деб овоз, графика, матн ва видеони белгилашган. 


Гарвард университети тадқиқотчиси Ana Weston Solomon эса ўз 
ишларида Мультимедияли контент компонентларини қуйидагиларда 
белгилайди [9]: 
- матн; 
- графика; 
- анимация; 
- аудио; 
- видео. 
Бизнинг фикримизча иккала гуруҳ олимлари ҳам ўз даврлари технология 
тараққиёти имкониятларидан келиб чиқиб фикр юритганлар. Мультимедияли 
контентнинг компонентлари рақамли технологияларнинг имкониятлари 
ошиши билан кўпайиб борган. 
Мисол учун, Мультимедия технологияларини ривожининг дастабки 
босқичида матн ва расмлар уйғунлиги кўзатилган бўлса, кейинги босқичларда 
радио ва телевидениянинг ривож топиши орқали аудио ва видео 
компонентларнинг қўшили, комьптер технологияларининг тараққий этиши 
билан гиперматн компонентининг қўшилиши, рақамли технологияларнинг 
кейинги тарақққиёт босқичларида эса анимация, видеонинг янги турларини 
қўшили, 3D муҳит, виртуал лабаратория компонентлари қўшилишини 
кузатишимиз мумкин. Бугунги кунга келиб Мультимедияли компонентнинг 
қуйидаги компонентларининг кузатишимиз мумкин: 
- матн; 
- графика; 
- анимация; 
- аудио; 
- видео; 
- гиперматн; 


- 3D муҳит махсулотлари; 
- Виртуал лабараториялар. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики Мультимедияли контент 
компонентлари, таълим бериш воситалари ҳамда рақамли технологияларнинг 
тарақий этиши билан қўшилиб боришини кузатишимиз мумкин.
Фикримизнинг исботи сифатида голограмма технологияларининг 
ривожланиб бориши ва унинг кундан-кунга ҳаётимизга кириб келишини 
кузатишимиз мумкин. Яқин кунларда бу технологияларнинг мамлакатимиз 
таълим тизимига кириб келиши у қадар узоқ келажак эмаслиги кундек аён. 
Шу ўринда мултимедиа контентнинг бугунги кундаги асосий 
компоненти хисобланган таълимий видео контент катта қизиқиш уйғотади. 
Таълимий видео контент билим олиш нуқтаи назаридан жуда самарали 
ҳисобланади.
XX асрнинг ўрталарига келиб АҚШнинг Огайо штати Гуманитар 
университети профессори, аудио-визуал материаллардан таълим тизимида 
фойдаланилиши борасида бир қатор ютуқларга эришган, “Таълим 
пирамидаси” билан дунёга машхур Эдгар Дейл тахсил олаётганларнинг
берилаётган маълумотларнинг ўзлаштирилиши масаласини ўрганиш ва 
ташхис қилишни бошлаган [10].
Эдгар дейл 1969 йилда таълим олишнинг самарали усулларини 
ўрганаётиб, қуйидаги хулосаларга келади: - бирон бир мавзу бўйича 
маърузаларни тинглаш ёки бирон бир мавзу бўйича материалларни ўқиш
- ўрганишнинг энг кам самара берадиган усулидир;
- бошқаларга ўргатиш ва ўрганилган материални ўз ҳаётида қўллаш
- ўрганишнинг энг самарали усулидир.


Эдгар Дейл Гуманитар университетида фаолияти давомида, барча 
ўқувчиларга бир хил материални турли усуллар билан берган. Сўнгра 
натижани солиштирган.

Download 112.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling