Ўсимликлар, шунингдек мевали дарахтлар ҳам меъёрий ривожланиши учун сув дарахт танасига илдизлар орқали сўрилиб, барглари орқали буғланиб чиқиб кетиши керак. Ўсимликлар, шунингдек мевали дарахтлар ҳам меъёрий ривожланиши учун сув дарахт танасига илдизлар орқали сўрилиб, барглари орқали буғланиб чиқиб кетиши керак. Кўчатларни боғларга экиш учун кўчатзорлардан қўзғатилганда айнан шу давомийлик бузилади. Кўчатлар қазиб олинаётганда кўплаб илдиз толаларининг тупроқ остида узилиб қолиши ҳамда кўчатларни бошқача тупроқ муҳитига ўтказиш уларни“стресс” ҳолга солади. Кўчириб ўтказишдаги бу “стресс” натижасида кейинчалик янги илдиз ривожи кескин сустлашуви ёки умуман ривожланмаслиги мумкин. Кўчатларни ташиш вақтида илдизларни етарлича намликда ушламаслик, янги ўтказилган кўчатлар танасига таянч бириктирмаслик ва шамолда тебраниши оқибатида “стресс” нинг салбий таъсирлари янада кучайиши мумкин. Нок дарахтлари кўчириб ўтказишдаги “стресс” га айниқса таъсирчан ҳисобланади. Кўчатлар ўтказилгандан сўнг сув ҳаракати давомийлиги зудлик билан тикланмаса, дарахт танаси илдиздаги сувни сўриб олганидан сўнг илдизлар бужмайиб қолади. Кўчатлар ўтказилгандан сўнг сув ҳаракати давомийлиги зудлик билан тикланмаса, дарахт танаси илдиздаги сувни сўриб олганидан сўнг илдизлар бужмайиб қолади. Бунинг оқибатида кўчатлар Меъёрида шохланган кўчат. Фото: Бас ван ден Энде Замонавий интенсив нок боғларини яратиш ва парваришлаштехнологияси 27 янги илдизларни ривожлантира олмайди. Янги илдизларнинг фаол ривожланмаслиги натижасида цитокинин гармони етарлича ишлаб чиқарилмайди. Бу эса ўз навбатида кўчатлар етарлича барг ёзмаслиги ва ўсимлик гормонлари кераклича ишлаб чиқарилмаслигига сабаб бўлади. Бундай гормонлар илдизга етарлича етиб келмаслиги эса илдизлар ривождан тўхтаб қуриб қолишига олиб келади. Кўчатларни кўчириб ўтказишда барча зарур чора-тадбирлар қўлланилиб, сув таъминотидаги давомийлик ушлаб турилган ҳолатда ҳам илдизларривожланмаслиги мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |