Мавзу номи ва режаси I. Кириш
-расм. 0.4 кВ ли электр шчитларди хозирги кундаги ко`риниш
Download 406.29 Kb.
|
33 13 AHMADJONOV E
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1000 В гача мўлжалланган сақлагичлар
2-расм. 0.4 кВ ли электр шчитларди хозирги кундаги ко`риниш
2.Шахар электр тармоқларида кучланиши 1000 В гача бо`лган тақмоқларда сақлагич қурилмаси Электр занжирда қисқа туташув ёки ўта юкланиш бўлса уни автоматик равишда бир марта узиш учун хизмат қиладиган аппарат сақлагич, деб аталади. Занжирни сақлагич воситасида узиш эрувчан қўйманинг эриши орқали амалга ошади, бу эрувчан қўйма ўзидан муҳофазаланмаган занжирнинг токи ўтгаида қизиб эрийди. Занжир узилгандан сўнг эрувчан қўйма қўлда алмаштирилиши лозим. Конструкциясининг соддалиги ва арзонлиги сабабли эрувчан сақлагичлар саноат электротизилмаларида, электростанциялар ва подстанцияларда, турмушда кенг қўлланилади. Сақлагичлар турли конструкцияларга эга бўлиши мумкин ва миллиампердан минглаб амперларгача токларга мўлжалланади. Ҳамма сақлагичларда асосий элементлар бўлиб: корпус, эрувчан қўйма, контакт қисм, ёй сўндирувчи қурилма ёки ёй сўндирувчи муҳит ҳисобланади. Сақлагичлар эрувчан қўйманинг номинал токи билан, яхни эрувчан қўйма узоқ ишлаши учун ҳисобланган ток билан характерланади Сақлагичнинг биргина корпусига турли номинал токларга мўлжалланган эрувчан қўймалар ўрнатилиши мумкин, шунинг учун айни сақлагич сақлагичнинг номинал токи билан характерланиб у мана шу конструкциядаги сақлагич учун мўлжалланган эрувчан қўймаларнинг 4.–расм. Сақлагичнинг вақт токли характеристикаси номинал токлари ичида энг каттасига тенг. Нормал режимда юклама токи тахсирида эрувчан қўймадан ажраётган иссиқлик атроф–муҳитга тарқалади ва сақлагичнинг ҳамма қисмларининг ҳарорати рухсат этилгандан ошмайди. Ўта юкланиш ва қисқа туташувларда қўйма ҳарорати ортиб, унинг эришига олиб келади. Демак, ток қанча катта бўлса, қўйманинг эриш вақти шунча кичик бўлади. Эриш (ишлай бошлаш) вақтининг токка боғлиқлиги сақлагичнинг вақт–ток характеристикаси деб юритилади (4.–расм). Сақлагич ишлай бошлашидаги минимал ток–чегара ток–Ичег деб юритилади. Текширишларда сақлагич қўймасининг эриш вақти 1 соатдан ошгандаги ток–чегара ток деб қабул қилинади. Эрувчан қўйманинг номинал токи шундай танланадики, бунда нормал режимда ва қисқа рухсат этиладиган ўта юкланишларда узиш содир бўлмай, балки узоқ ўта юкланишлардан ва қ.т. да занжир мумкин қадар тез узилиши лозим. Бу масала “Электр тармоқлари” курсида батафсил кўрилади. Сақлагичлар ишининг селективлигини тахминлаш муҳим аҳамиятга эга. Селективлик принципи аввалроқ (4.–расм) кўриб чиқилган эди. Агар автоматлар ўрнига сақлагичлар ўрнатилган бўлса, у ҳолда двигателда шикастланиш бўлганда қ.т. токи учта сақлагич орқали кетма–кет ўтади, лекин ҳаммадан олдин шикастланган жойга яқин бўлган сақлагич қўймаси эриб кетиши керак. Узиш вақти т1, т2, т3 автоматнинг муҳофаза характеристикаси бўйича аниқланади. Характеристика эрувчан қўйманинг материали, унинг кесими, совиш шароитлари ва бошқа факторларга боғлиқ. Эрувчан қўйма – сақлагичнинг асосий элементи бўлиб, мис, рух, қўрғошин ва кумушдан тайёрланиши мумкин. Рух ва қўрғошиннинг эриш ҳарорати кичик (тегишлича 419 ва 3270С). Рух коррозияга чидамли, шунинг учун эрувчан қўйманинг кесими ишлатиш вақтида ўзгармайди, характеристикаси доимий қолади. Бироқ мустаҳкам оксид плёнка туфайли қўйма эриганда бузилмайди, суюқ металл плёнка ичида сақланади. Бу эса Ичег нинг кенг чегараларда ўзгаришига олиб келади. Рух ва қўрғошиннинг солиштирма қаршилиги катта, шунинг учун улардан тайёрланган эрувчан қўймалар катта кесимга эга. Бундай қўймаларни сақлагичларда тўлдиргичларсиз ишлатиш мумкин. Рух ва қўрғошиндан қилинган қўймали сақлагичлар ўта юкланишдан катта тутиб туриш вақтига эга. Мис ва кумуш кичик солиштирма қаршиликка эга бўлиб, қўйманинг кесими катта эмас, бу уларнинг тез ишлаб кетишини тахминлайди. Бундай қўймалар эрийдиган металнинг ҳажмини камайтириш муҳим бўлган тўлдиргичли сақлагичларда қўлланилади. Ишлатиш жараёнида оксидланишни камайтириш учун, одатда, устига қалай суви юритилган мис қўймалар қўлланилади. Кумуш қўймалар оксидланмайди ва уларнинг характеристикалари турғун, лекин қиммат бўлганлиги учун, бундай қўймалар фақат айрим муҳим ҳоллардагина қўлланилади. Миснинг эриш ҳарорати 1080° С бўлгани учун чегара токларида сақлагичнинг ҳамма элементларининг ҳарорати анча катта бўлади. Юқори ҳароратлар ҳосил бўлишига йўл қўймасдан сақлагичнинг тез ишлаб кетишини тахминлаш учун металлургия эффекти деб аталадиган усулдан фойдаланилади. Бу осон эрийдиган суюқ металлда қийин эрийдиган металлни эритиш ҳодисасидир. Агар, масалан, диаметри 0,25 мм ли мис симга эриш ҳарорати 182° С бўлган қалай–қўрғошин қотишмадан тайёрланган шарчалар кавшарланса, бу ҳолда сим ҳарорати 650° С га етганда у 4 минут ичида эрийди, 350° С да эса 40 минут ичида эрийди. Худди шу сим эритувчисиз 1000° С дан паст бўлмаган ҳароратда эрийди. Одатда, мис ва кумуш қўймаларида металлургия эффектни ҳосил қилиш учун анча турғун хоссаларга эга бўлган тоза қалай қўлланилади. Нормал иш режимида қалайли шарча сақлагич ишига тахсир этмайди. Қўйма эригандан сўнг электр ёй ҳосил бўлиб, уни мумкин қадар тез ўчириш лозим. Сақлагичларда ёйни сўндириш учун тор тирқиш, газларнинг юқори босими, пуфлаш эффектидан фойдаланилади. Ҳеч қандай шикастланиш ёки деформация содир бўлмасдан сақлагич узиши мумкин бўлган энг катта ток узишнинг чегара токи деб юритилади. Электр тизилмаларда энг кенг тарқалган сақлагичларнинг конструкцияларини кўриб чиқамиз. 1000 В гача мўлжалланган сақлагичлар Download 406.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling