Мавзу: Оқар сув бассейнларида балиқ ўстириш. Бассейн типлари


Download 18.81 Kb.
bet1/2
Sana20.06.2023
Hajmi18.81 Kb.
#1634077
  1   2
Bog'liq
1 мавзу Оқар сув бассейнларида балиқ ўстириш

Мавзу: Оқар сув бассейнларида балиқ ўстириш. Бассейн типлари

  • Режа:
  • 1. Умумий тузилиши, турлари.
  • 2. Бассейнларнинг балиқлар биологиясига таъсири.
  • 3. Балиқларни ўстириш тиғизлиги, ўстириш тиғизлигининг сув сифат кўрсаткичларига таъсири.
  • Бассейнларда товар балиқларни 5—6 маротаба озиқланти­риш талаб этилади. Етиштирилган балиқларнинг ўртача тан- нархини 50 фоизини баланслашган омихта ем ташкил қил- ганлиги учун емнинг сифатли ва тўлиқ компонентли бўли­ши, ундаги протеин даражаси муҳим аҳамиятга эга. Шу­нинг учун ҳам балиқларнинг суткалик рациони ҳар бир хўжалик учун алоҳида ва умумий балиқларнинг ҳолати, сув ҳарорати, сувда эриган кислород миқцори ва бошқа табиий факторларга қараб олиб борилиши лозим. Бассейнларда емни истеъмол даражасини ва балиқлар ўсиши суръатини дои­мий назорат қилиб туриш яхши натижа беради.Бассейнларда жадал балиқ етиштиришни ташкил этувчи хўжаликлар учун эслатма
  • Бассейн ҳажмининг катта-кичиклигига қараб, товар балиқ боқишга мўлжалланган 35—50 граммли карп ва бир ёзлик сеголеткалар етиштириш учун 1—2 г карп малкила- рини етказиб берувчи хўжалик билан шартнома тузиш.
  • Вегетация (210 кун) давомида балиқчилик хўжаликла- рига керакли микдордаги сифатли протеинли гранулалан­ган омихта емни сотиб олиш ва балиқларни рацион асосида боқишни ташкил этиш.
  • Бассейнда балиқ етиштиришда ишлатиладиган сув ҳаро- ратини ва сифатини доимий назорат қилиб бориш учун ке­рак бўлган термооксиметр харид қилиш шарт.
  • Бассейнда балиқ боқишда керакли тавсиянома ва услу- бий қўлланмаларни ўрганиб хўжалик ишчисини жадал балиқ етиштириш технологияси билан яқиндан таништириш.
  • Балиқ етиштириш жараёнида туман ветеринария бўли- мидаги балиқкасалликлари ва профилактика ишлари бўйи­ча мутахассиснинг маслаҳати олиниши лозим. Ихтиосервис хизматидан фойдаланиш.
  • Асосий типдаги ёпиқ бассейнлар қурилишида кўпинча ҳовузини бетондан тайёрлашади. Бундай иншоотлар узоқ муддат мобайнида чидаши ва мустаҳкамлиги билан ажралиб туради. Уларга пардоз бериш учун исталган материал, шакллар тўғри келади ва ўлчамлар ҳам турлича бўлиши мумкин. Бундай сузиш бассейнларининг асосий қулайлиги шундан иборатки, ер ости сувларининг юқори даражасида ҳам уларни қуришга йўл қўйилади

  • Download 18.81 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling