Mavzu: oddiy amyobaning harakatlanishini o’rganish
Биринчи:боқичда грегариналар вояга етади. Иккинчи
Download 70.46 Kb.
|
YASHIL EVGLENANING TUZULISHI VA XARAKATLANISHINI O’RGANISH
- Bu sahifa navigatsiya:
- MAVZU:KOKSIDIYALARNING TUZILISHINI O’RGANISH. .Кокцидиясимонлар синфига умумий тавсиф.
- Кокцидиялар туркуми.
Биринчи:боқичда грегариналар вояга етади.
Иккинчи:босқичда жинсий хужайралар ҳосил бўлади ва уруғланиш (копуляция) содир бўлади. Учунчи: босқичда зигота (ооциста) лар ривожланади ва спорозоитлар ҳосил бўлади. Грегариналар фақат умуртқасиз хайвонларда парзитлик қилгани сабабли катта иқтисодий аҳамиятга эга эмас. MAVZU:KOKSIDIYALARNING TUZILISHINI O’RGANISH. .Кокцидиясимонлар синфига умумий тавсиф. Кокцидиясимонлар синфининг вакиллари-хужайра ичида яшайдиган паразитлар бўлиб,умурткасиз ва умуртқали хайвонларнинг эпителиал хужайраларида ( ичак ,жигарда) яшайди.Бу синфнинг вакиллари жуда хилма-хил тузилган бўлиб 2400-га якин турни ўз ичига олади. Булар хар-хил хужайра ичида паразитлик килиши билан грегариналардан фарк қилади.Кўпчилик турларининг хаёт цикли жинссиз ва жинсий кўпайиш хамда спорогониянинг қонуний галланиши орқали боради. Хужайин алмаштирмасдан ривожланадиган турларида эса спорогония ва жинсиз кўпайиш бошқа-бошқа хужайинлар организмида ривожланади. Жинсий кўпайиш хар-хил катталикдаги гаметаларнинг копулятцияси (анизогамия ) орқали содир бўлади. Макрогаметалар (тухум хужайра) гамонтнинг бўлинмасдан тўғридан-тўғри ўсиши натижасида хосил бўлади. Микрогаметалар эса гамонт (гаметоид )нинг кўп марта бўлиниши орқали хосил бўлади ва буни сперматозоид дейилади. Кокцидиясимонларнинг бир канча турлари уй хайвонлари парандалар ва баликларда яшаб катта зарар етказади.Улар орасида битта тури одамда хам паразитлик қилади. Кокцидиялар туркуми. Кокцидиялар хайвонларнинг ичаги, жигари, буйраги ва бошқа аъзоларнинг эпителий хужайралари ичида паразитлик қилади.Жинссиз ва жинсий кўпайиш алмашиниб туради.Жинссиз кўпайши кўп марта бўлиниш (шизогония) ёки “эндодиогения” деб аталадиган иккига бўлиниш орқали содир бўлади.Кокцидияларнинг айрим турлари факат битта хужайинда паразитлик қилади,спорогония даври батамом ёки кисман ташқи мухитда ўтади.Хужайин алмаштириб ривожланадиган кокцидияларнинг жинссиз кўпайиши битта хужайинда , жинсий кўпайиши ва спорогонияси бошқа бир хужайинда содир булади. Шуларга асосланиб куйида Еймериа,Токсоплазма ва Cаркоцита уруғларига мансуб бўлган кокцидияларнинг хаёт цикли кўриб чиқилади. Эймерия (Еимериа) – уй куёнларининг ичагида паразитлик қилади. Куёнга юккан эймерия дастлаб унинг ичак девори хужайраларига киради ва бу ерда озикланиб ўсади; вояга етади ва шу ерда бўлиниб кўпая бошлайди. Дастлаб эймериянинг ядроси кўп сонга (8-тадан 60 тагача ) бўлинади,сўнгра хар бир ядро атрофида цитоплазма ажралиши билан бирданига ўнларча майда узунчок паразитлар етишади. Бу хилдаги кўпайиш ходисасини Шизогоний деб юритилади. Хосил бўлган ёш паразитларни эса –Мерозоитлар деб аталади. Мерозоитлар касал хужайра емирилиши билан соглом ичак хужайраларига ўтиб, юкорида баён этилган шизогоний кўпайишини давом эттираверади. Мерозоитларнинг шу тариқа ўсиб кўпайиши эймерияларда хар 80-100 соат давомида содир бўлади.Бу ходиса куён ичак хужайраларини тезда емирилишига ва нихоят унинг нобуд бўлишига олиб келади. Шизогоний кўпайиши бир неча маротаба такрорлангандан сўнг эймерия жинсий кўпайишга ўтади. Куён ичагининг айрим хужайраларидаги баъзи мерозоитлар ўсиб йириклашиб, макрогаметоцитларга айланади ва улардан кейинчалик макрогамета (урғочилик гаметаси) етишади. Баъзи хужайрадаги мерозоитлар эса кўпайиб , микрогаметацитлар хосил қилади ва улардан чўзик, икки хивчинли , харакатчан микрогаметалар (эркаклик гаметалари) етишади. Микрогамета тезда харакатланиб, макрогамета жойлашган жойга бориб, макрогамета эндоплазмасига ўтиб, унинг ядроси билан кўшилиб оталаниб- ооцистни хосил қилади. Ооцистнинг кейинги ривожланиши куён танасидан ташкарида (тезаги билан ташкарига чикади) кислородли мухитда боради, буни “ Экзоген”(ташқи) ривожланиш деб номланган. Паразитнинг экзоген ривожланиши натижасида , юкумли Споралилар хосил бўлади. Қуён тезаги билан ташкарига чиккан ооцист ичидаги зигота тўрттага бўлиниб, уларнинг хар бири алохида кобик билан ўралади. Хар бир қобик ичидаги индивид иккига бўлиниб – спорзоитлар га айланади. Демак хар бир ооцист (спороцист) нинг ичида тўртта иккиламчи кобикка ўралган спора уларнинг ичида эса 2-тадан –жами саккизта спорозоит етишади. Экзоген ривожланиш шу билан тугалланади. Мана шундай спороцист хашакка илашиб соглом куёнга ўтса , унинг кобиги эриб спорозоитлар ажралиб чикади ва юкорида баён этилган кўпайиши ва ривожланиш циклини давом эттиради. Спороцистлар икки каватли чидамли кобикка эга бўлганлиги учун хар хил кийин шароитда хам тириклигини саклай олади. Уларга дезинфекцияловчи захарли моддаларнинг таъсир этиши кийин. Шунинг учун уларга карши курашиш анча кийин. Кокцидиялар туркумига кирадиган бошқа бир неча турлари кора молларда (кўпрок бузокларда ) паразитлик қилиб уларда хавфли “ Кокцидиоз” касаллигини туғдиради. Яна бир канча уй парандаларида паразитлик қилиб хужаликка катта зарар етказади. Чорвачилик ва парандачилик кучли ривожланаётган хозирги давирда кокцидиозга карши кураш олиб бориш катта амалий ахамиятга эга Download 70.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling