Mavzu: O’zbekiston yangilanish va taraqqiyot yo’lida
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси
Download 0.58 Mb.
|
TM 3 (Tarix)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеп)
3.Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси (ЎзМТДП) 1995 йил 3-июнда Тошкентда бўлиб ўтган I таъсис қурултойида тузилди ва партиянинг Дастури ва Низоми қабул қилинди. Партия 1995 йил 9-июнда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. Партиянинг олий раҳбар органи Партия Қурултойи бўлиб, у камида беш йилда бир марта чақирилади. Партиянинг матбуот нашри - «Миллий тикланиш» ижтимоий-сиёсий газетаси. 2008 йили “Милий тикланиш” ва “Фидокорлар” партиялари ўзаро бирлашдилар. Ҳозирда партия сафларида 190 минга яқин аъзо бор. “Ўзбекистон фуқароси онгида ўз мамлакатининг тарихий ўтмиши, бугунги куни ва келажаги учун фахрланиш туйғусини тарбиялаш ва мустаҳкамлаш” – янгиланган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партиясининг асосий сиёсий шиори ҳисобланади. 2019 йил 22-декабрь -2020 йил 5-яенварда бўлиб ўтган Олий Мажлисга сайлов якунларига кўра, партиядан Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар сони 36 тани ташкил этди. 4. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеп) – 2003 йил 15-ноябрда бўлиб ўтган I таъсис қурултойида тузилди. Унда партия Низоми ва Дастури ҳам тасдиқланди. Партиянинг асосий мақсади - тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қилишдан иборат. Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Съезди партия олий органи ҳисобланади ва у 5 йилда камида бир маротаба ўтказилади. ЎзЛиДеПнинг марказий нашри - «ХХI аср» ижтимоий-сиёсий газетаси. Партия илк бор Олий Мажлисга сайловларда 2004 йили иштирок этди ва 41 нафар депутатлик ўрнини эгаллади. 2014 йили парламент фракциясида депутатлар сони 52 тани ташкил этган эди. 2019 йил 22-декабрь-2020 йил 5-январда бўлиб ўтган Олий Мажлисга сайловлар якунига кўра, қонунчилик палатисининг 53 нафар депутати мазкур партия вакиллари бўлди. 5. Ўзбекистон экологик партияси “Ўзбекистон экологик ҳаракати” негизида шаклланди. У “Ўзбекистон экологик партияси” номи билан 2019 йилнинг 8-январида бўлиб ўтган I таъсис қурултойида тузилди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 24-январ куни 864-сон билан давлат рўйхатидан ўтган. Партиянинг асосий мақсади –барқарор ривожланишга, экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий ресурсларни сақлаш ва қулай атроф-муҳитни яратишга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлашдан иборатдир.Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling