Мавзу: Педагогик фаолиятда электрон ўқув ва дидактик материалларини яратиш Ишдан мақсад


Download 194.71 Kb.
bet2/4
Sana03.06.2024
Hajmi194.71 Kb.
#1841578
1   2   3   4
Bog'liq
2-mavzu amaliy

Microsoft Excel 2016 дастури. МS Excel 2016 менюси, ускуналар панели, форматлаш элементлари ва уларнинг вазифалари ҳақида. Ячейкаларга маълумотларни киритиш усуллари, улар устида ҳар хил арифметик ва мантиқий амаллар бажариш, маълумотларни саралаш ва таҳрирлаш. Жадвалли маълумотлар билан ишлаш, диаграммалар ташкил қилиш ва уларни ўзгартириш. Сценарийлар ташкил этиш, мураккаб ҳисоботлар билан ишлаш технологияси.

MS Excel 2016 дастури. Электрон жадваллар билан ишловчи MS Excel 2016 дастури ҳисоблаш амалларига асосланган холда жадвал кўринишидаги маълумотларни қайта ишлаш учун, ҳамда хисоблашлар натижаси бўлган сонли қийматлар асосида турли кўринишдаги диаграммалар яратишга мўлжалланган. Компьютерлар сонли маълумотларни жадвал шаклида ифодаланиши ва унинг устида ҳар хил ҳисоблаш амалларини бажаришга имкон яратиб беради.
Жадвал маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаб чиқиш учун мўлжалланган компьютер дастурлари электрон жадваллар деб аталади.
MS Excel 2016 дастурида хар хил жадвал шаклидаги маълумотлар базаси билан ишлашга мўлжалланган бўлиб, экран ячейкалардан иборат ва хар бир ячейка шахмат тахтасига ўхшаган ўз адресига эга. Бу маълумотлар базаси билан ишлаганда хар бир ячейкада жойлашган маълумотдан фойдаланиш ва ундан фойдаланиб, бошқа бир янги маълумот хосил қилишга имкон беради. Бу дастур асосан банк системасига ўхшаган маълумотлар базаси билан ишловчилар учун мўлжалланган ва жуда кўп имкониятларига эга.

Дастурни юклаш учун Windowsнинг асосий менюсидан Пуск→Все программы→ Microsoft Office 2016 → Microsoft Office MS Excel 2016 бандлари танланади. MS Excel 2016 да ҳар қандай ҳужжат ишчи китоб деб аталади ва .xlsx кенгайтмали шаблонлар билан тасвирланади. Ҳар бир ишчи китобда бошланғич ҳолатда 3 тадан саҳифа берилади. Бу саҳифалар сонини кўпайтириш ва камайтириш ҳам мумкин. Биринчи ишчи китобга Книга1 деган ном берилади.
MS Excel 2016 дастурининг интерфейси сарлавҳалар сатри, менюлар қатори, буйруқлар лентаси, формула қатори, ишчи вароқ ва ҳолатлар сатридан иборат.

Download 194.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling