Мавзу: педагогика фанларни ўҚитишда фойдаланиладиган методикалар педагогика фанларинин ўқитишда кўргазмалилик методининг ўзига хослиги. Ян Амос Коменский «Буюк дидактика»


Download 66 Kb.
bet1/2
Sana31.12.2022
Hajmi66 Kb.
#1073720
  1   2
Bog'liq
ОБЛОҚУЛОВ ҲАСАН


МАВЗУ:ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН МЕТОДИКАЛАР
Педагогика фанларинин ўқитишда кўргазмалилик методининг ўзига хослиги.
Ян Амос Коменский «Буюк дидактика» асарида «Олтин қоида» ни
ифодалаган. «Ўқувчилар-деб ёзади у, - сезиб идрок этиши мумкин бўлган
нарсаларни, албатта, сезгилар воситасида, хусусан: кўриш мумкин бўлган
нарсаларни кўз билан кўриб, ҳиди бор нарсаларни ҳидлаб кўриб, таъмини сезиш мумкин бўлган нарсаларни-татиб кўриб, ушлаб сезиш мумкин бўлган
нарсаларни ушлаб билиш олишлари керак… бирданига кўп сезгилар ёрдамида идрок этиш мумкин бўлган нарсаларни иложи борича, бир неча сезгилар ёрдамида идрок этиш лозим».
Яна бир қатор шарқ педагоглари Хоразмий, Беруний, Фаробийлар ИХ-ХИ
асрларда – ёқ ўқитишда кўргазмалилик методининг ахамиятини юқори
баҳолаган эдилар. ХВИИ асрга келиб уларнинг кўргазмали ўқитиш ҳақидаги
фикрларини Я.А.Коменский, рус педагогикаси отаси ҳисобланган К.Д.
Ушинскийлар янада ривожлантиришган.
Ушинскийнинг фикрича, болалар ташқи кўриниш, ранг, овоз, сезиш билан
фикрлайдиган бўлгани учун таълимда кўргазмалилик уларнинг психологик
хусусиятларига мос келади деб ёзади. Рус психологи Л,В.Занков кўргазмали қуролларни ўқитишнинг жонли, таъсирли сўзи билан ҳар хил усулда бирлаштириб дарс беришнинг алоҳидалигини илмий
далиллаб берди. Бунда олим кишининг олий нерв хизматининг иккинчи сигнал системасининг бирлиги таълимотига суянади. Ушинский таълим жараёнидаги кўргазмалилик бола бевосита идрок
этадиган аниқ образлар асосида бўлиниши таъкидланади. Ушинский кўргазмалилик тушунчасига суратлар, коллекциялар,
моделлар, жадваллар ва бошқа кўргазмали қуролларини, биз кўриб турган
оламдаги буюмлар ва ҳодисаларни, шунингдек, боланинг турмуш тажрибасини ва бадиий асарлардан аниқ образлар орқали ифодаланган ҳаётий воқеаларни ҳам киритган.
Ушинский тарбиянинг халқчиллиги ғоясини мактабгача тарбия
назариясига асос қилиб олди, бошланғич таълим асосларини ва методикаси ишлаб чиқди. Бу унинг педагогикани ривожлантиришдаги улкан хизматлардан бири бўлди. Ушинский бошланғич таълим кўргазмалилик режасига ёзув, ўқитиш, расм, қўл ишлари, саноқ, ҳикоя, ашула гимнастика машғулотларини киритади. Ушинский дидактик ўқитиш назариясининг психологик асосларини ўша вақтдаги илмий муваффақиятларга мувофиқ равишда баён қилиб берди.
Коменский фикрича, машғулотлавр шундай ташкил этилиши керакки,
олдин ўтилган мавзу кейинги мавзуни ўрганишга йўл очиб берсин, яъни олдин берилган билим узвийликда, унинг узвий давоми бўлиши керак.
Ўтилаётган дарсларда талабаларга ахборот этказиш, уларни дарсни пухта
ўзлаштиришлари ва фаол қатнашишларини таъминлашда тарқатма материалларнинг аҳамияти катта.
Дарсларда тарқатма материаллардан фойдаланиш тобора кенг қўлланилмоқда.
Тарқатиладиган материалнинг муҳим ижобий томони шундаки, у бевосита
талабанинг қўлида бўлиб, узоқдан кўрсатиладиган кўргазмали қуролларга хос камчиликлардан ҳоли . Тарқатма материаллар-таълим олувчилар учун ўрганилаётган мавзуга оид асосий маълумотларни ўз ичига олган, ҳажми унча катта бўлмаган ёзма ўқув материали ҳисобланади.
Ахборот кўлами катта бўлгани сабаби қисқа вақт ичида барча ахборотни
талабага тўлиқ этказиб бериш қийин. Бундай пайтда ахборотни талабаларга тўлиқ этказиб бериш қийин. Бундай пайтда ахборотни тарқатма материал сифатида этказиб бериш муҳим рол ўйнайди. Бунда гаплар қисқача ёзилган матнлар бўлиб, дарсга тайёргарлик кўришда, дарс давомида ёки билимларни мустаҳкамлашда фойдаланиш учун таълим олувчиларга тақдим этилади.
Айниқса, иқтисодий фанларни ўрганишда турли жадвал, график,
чизмалардан жуда кўп фойдаланилади. Уларни плакат сифатида тайёрлаш талабалар учун анчагина ноқулай.
Ундан ташқари:
-талабаларга рақамларда ифодаланган маълумотларни оғзаки этказиш учун
уларни чалкаштириб юбориши билан бирга, эслаб қолишларига ҳам имкон
бермайди;
-миқдор жиҳатдан кўп маълумотларни доскага ёзиб, тушунтириш учун
кўп вақт талаб қилинади. Доскага ёзиш пайтида ўқитувчи билан таълим
олувчилар ўртасида алоқа узилади;
-бу жиҳатдан кўргазмали қуролдан намойиш қилинувчи ҳамда тарқатма
материал сифатида фойдаланиш қатор афзалликларга эга.
Лойиҳалаштириш фаолияти ўқувчи-талабалар билан ишлашни
ташкиллаштиришнинг энг оммабоп шаклларидандир. Лойиҳалаш методи –
ўқитишнинг ташкиллаштирилиши бўлиб, ўқувчи-талабалар режалаштириш ва амалий вазифаларни бажаришлари орқали лойиҳа кўринишида билим олади.
Лойиҳалаштириш методини қўллаш натижасида лойиҳа (проект) кўринишидаги билим ўзлаштирилади.
Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатларни ифодаловчи ҳамкорлик
педагогикасига таяниб, талабаларнинг биргаликда таълим олишлари амалга
оширилади. Талабаларни ҳамкорликда таълим олишлари, таълим жараёнларини лойиҳалаштириш, талабалар билан ишлашни лойиҳалаштириш кабилар Педагогик технологияр ларнинг асосий методлари ҳисобланади.
Оғзаки-кўргазмали ёндашув. У анъанавий бўлиб, асосан
ўқитувчининг ахборот бериши, ўқувчи-талабаларнинг билимини қабул қилиши, тўплаши ва хотирасида сақлаши билан белгиланади. «Билим» тушунчаси хотирада сақланадиган ахборот маъносида тушунилади.
Оғзаки-кўргазмали ёндашув республикамиз ўқув юртларида кенг
тарқалган. Маълумот бериш тизимида тайёр билимларни «ўқитувчи-талабаларга», уларнинг эҳтиёжи ва фаоллик даражасига боғлиқ бўлмаган ҳолда, бевосита бериш мумкин бўлган имкониятидан келиб чиқади. Демак, шунга кўра ўқитувчининг асосий вазифаси – зарурий ахборотни маълум қилиши ва уни хотирада мустаҳкамлаш устида ишлашдир.
В.Гузеевнинг таъкидлашича, анъанавий методикага хос бўлган
хусусият дастур талабларида ифодаланувчи таълим мақсадларини «ўзлаштириш» тушунчаси қобиғига ўралган қандайдир ноаниқ тасаввур билан тавсифланади. Бунда таълим жараёнида кўпроқ муваффақиятга эришган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини умумлаштириш асосида таълим жараёнлари ташкил этилади.
Тизимли ёндашув – илмий билиш методологияси ва педагогик
амалиётнинг бир йўналиши сифатида универсал тавсифга эга бўлиб, педагогикада кенг қўлланилади. «Тизимли ёндашув» тушунчаси кўпинча «тизимли метод», «тизимли таҳлил усули» тушунчалари билан узвий боғлиқ.

Чунки тизимли таҳлил усуллари ҳам обектни яхлит тизим сифатида ўрганишни назарда тутади. Тизимли ёндашув тузилиш вазифасига кўра бажариладиган таҳлилга жуда яқин. Тизимли таҳлилнинг обекти яхлит нарса ёки ҳодиса ҳисобланади, у обектнинг турли қисмларини, қисмларнинг ўзаро узвийлигини, тизим чегараларини ва тизимнинг атроф-муҳит билан боғлиқлиги, алоқадорлигини назарда тутади. Бу тизимда бир қанча қоида ва тамойиллар мажмуидан фойдаланиладики, улар тадқиқотчилик ва амалий фаолиятда юқори натижаларга эришиш имкониятини яратади.

Download 66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling