Мавзу: “Персонални бошқариш” фанининг предмети ва вазифалари

Download 225.3 Kb.
bet3/4
Sana19.06.2023
Hajmi225.3 Kb.
#1612556
1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу Пер бош” фани пред ва ваз Copy

Персоналга эга бўлиш — корхона учун ходимларни ишга ёллаш билан боғлиқ барча жараёнлар, шунингдек, янги ходимларни ўз вазифаларини бажаришга киришишларига тайёрлаш.
Персонални режалаштириш — персонал билан иш олиб бориш барча йўналишларини белгилаб олиш.
Персонални ривожлантириш — персоналнинг янги билимларга эҳтиёжларини аниқлаш ва бу эҳтиёжларни қондириб бориш, бош-қарув услубларини муттасил такомиллаштириб бориш, ходимларга уларнинг фаоллигини оширишда ҳар тарафлама ёрдам бериш.
Персонални бўшатиш — штатларни қисқартириш ва ортиқча ходимларни ишдан бўшатиш билан боғлиқ барча тадбирлар.
Персонални баҳолаш — корхона ёки унинг бўлинмаси ишлаб чиқариш пировард ёки оралиқ натижаларига алоҳида ходимларнинг ҳиссаларини аниқлаш.
Персонал иш сифатини баҳолаш — ходимларнинг эгаллаб турган хизмат вазифаларига лойиқлик даражасини аниклаш.
Персоналга раҳбарлик — персонални бевосита раҳбарлар — бўлим раҳбарлари томонидан бошқариш.
Персонални назорат қилиш — ишлаб чиқариш назорати тизими-дан фойдаланган ҳолда раҳбарият қарорлари ва ишлаб чиқариш топшириқлари ижроси назоратини амалга ошириш.
2. Персонални бошқаришнинг моҳияти ва мақсадлари

XIX аср охирида саноатнинг ривожланиши рақобатнинг кескин кучайиб кетишига олиб келди. Ишлаб чиқариш соҳасидаги янги ихтиролардан ҳали амалий мақсадларда етарлича фойдаланилмаётган эди. Шу сабабли ишлаб чиқаришни ишчи кучи меҳнат унумдорлигини ошириш ҳисобига ривожлантириш талаб этиларди. Бу эса ишлаб чиқаришда, айниқса йирик ишлаб чиқаришда ишчилар меҳнатини ташкил этадиган мутахассислар — персонални бошқариш соҳасидаги менежерларнинг пайдо бўлишига туртки бўлди.

Америкалик муҳандис-механик Фредерико Тейлор илмий менежментнинг асосчиси ҳисобланади. Унинг „Цех менежменти" (1903) ва „Илмий менежмент тамойиллари ва усуллари" (1911) асарларида менежмент ва персонални бошқариш соҳасидаги асосий тамойиллар аниқ равшан баён этилган.

Download 225.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling