Мавзу: “Персонални бошқариш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 225.3 Kb.
bet1/4
Sana19.06.2023
Hajmi225.3 Kb.
#1612556
  1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу Пер бош” фани пред ва ваз Copy

Мавзу: “Персонални бошқариш” фанининг предмети ва вазифалари

Режа:


1. Персонални бошқариш — фан сифатида
2. Персонални бошқаришнинг моҳияти ва мақсадлари
3.Бошқарув ривожланишининг босқичлари

Персонални бошқариш” фанининг моҳияти, предмети ва асосий вазифалари


Ғарб давлатларида бозор иқтисодиёти шароитларида „Персонални бошқариш” кўпроқ „менежмент" атамаси билан номланади.
Менежмент (инглизча “management”сўзидан) — бозор иқтисодиёти шароитларида иқтисодий бошқарув тамойиллари, функция ва услубларини қўллаган ҳолда моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳисобига белгиланган'мақсадларга эришиш учун амалга ошириладиган бошқарув фаолиятидир.

Менежмент аслида „бошқарув" сўзининг синоними ҳисобланиб, асосан бозор иқтисодиёти шароитларида фаолият кўрсатаётган корхоналарда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришни англатади.

  • Менежмент аслида „бошқарув" сўзининг синоними ҳисобланиб, асосан бозор иқтисодиёти шароитларида фаолият кўрсатаётган корхоналарда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришни англатади.
  • Менежмент дейилганда қуйидаги маънолар англанади:
  • 1. Корхонанинг бошқарув ходимлари бошқарув аппарати сифатида.
  • Бошқарув аппарати корхонада бажарадиган функциялар.
  • Менежмент корхонани илмий асосда бошқариш сифатида.
  • Менежмент функциялари тизимида персонални бошқариш вазифалари қандай ўринга эгалиги энг муҳим масаладир. Менежмент функцияларидан персонални бошқариш функциялари фаркланади.

Менежментнинг умумий функциялари дейилганда корхона кўламида махсус функциялардан бирини бажарувчи алоҳида бўлинма фаолияти тушунилади. Бошқарув ходимлари менежментининг барча функцияларини, шунингдек, корхоналарни бошқаришнинг махсус функцияларини амалга ошириш учун зарурдир. Худди мана шу менежментнинг махсус функцияси ҳисобланган персонални бошқариш алоҳида ўзига хос хусусиятга эга.
Персонални бошқариш — алоҳида ходим ва умуман корхона манфаатларини таъминлаш мақсадида инсон салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган ташкилий, ижтимоий-иқтисодий, психологик, ахлоқий ва ҳуқуқий муносабатлар тизимидир.
Персонални бошқаришнинг асосий функцияларини ўзида акс эттирувчи тўрт таркибий қисм мавжуддир:
Персонални танлаш.
Персонални ривожлантириш.
Персонални баҳолаш.
Персонални рағбатлантириш.

Download 225.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling