Мавзу. «Персонални бошкариш» фанининг мазмуни, мохияти, предмети ва асосий вазифалари


 «Персонални бошкариш» фанининг бошка


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana17.02.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1208728
1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу Перс.бошк.маз.мох.пред. ва вазифалари

3. «Персонални бошкариш» фанининг бошка 
фанлар билан богликлиги 

  

«Персонални бошкариш» фани уз олдига куйилган 
вазифаларни хал килар экан, бир катор ижтимоий, 
иктисодий, хукукий фанлар тажрибаси ва назариясига 
таянади. Шу жихатдан у «Фалсафа», «Иктисодий 
назария», «Мехнат иктисодиёти», «Мехнат 
социологияси», «Мехнат хукуки» каби фанлар билан 
узвий богликдир. 

«Персонални бошкариш» фани жумладан, «Фалсафа» 
фани тамойилларини, яъни инсониятнинг тарихий 
шаклланиши, мехнат жараёнининг мохияти ва 
мазмуни инсоннинг асосий фаолияти сифатида намоён 
булиши, унинг ижтимоий ва фан-техника тараккиёти 
асосий шарти тарзида хар томонлама ривожланиши 
каби муаммоларни биргаликда урганади. 



«Персонални бошкариш» фани «Иктисодий 
назария» фани билан хам чамбарчас богликдир. У 
мехнат бозори ва унинг таркибий кисмлари, 
ишсизлик ва уни камайтириш йуналишлари, 
мехнат бозорини тартибга солиш, давлатнинг 
ижтимоий сиёсати каби масалаларнинг иктисодий 
хамда назарий жихатларини биргаликда хал этади. 

Мехнатнинг мохияти ва мазмуни, таксимоти ва 
кооперацияси, ходимларнинг мехнатини илмий 
асосда ташкил этиш, мехнатга хак тулаш, уни 
рагбатлантириш каби муаммоларни биргаликда 
хал этиш жихатидан ушбу фан «Мехнат 
иктисодиёти» фани билан узвий богликдир. Бу 
ходимларнинг серунум ишлашини таъминлаш, 
малакасидан унумли фойдаланиш, саломатлигини 
саклаш ва мустахкамлаш, комилликка эришиш 
учун кенг имкониятлар яратиб беришда, айникса, 
мухимдир.



Персонални бошкаришда инсон омилининг ташки 
мухитга таъсири, яъни ишлаб чикариш жараёнида 
ишловчиларнинг уз атрофидаги ходимларга 
муносабати, ишлаб чикариш мухитининг, санитария-
гигиения омилларининг инсон организми, 
саломатлиги ва ишга булган муносабати хамда ишлаш 
кобилияти, албатта, хисобга олиниши лозим. Булар 
ишловчиларнинг узи ишлаётган корхонага, уз ишига 
булган муносабатида шаклланади. Шундай экан, 
«Персонални бошкариш» фани узи чамбарчас боглик 
булган «Мехнат физиологияси», «Мехнат гигиенаси», 
«Мехнат мухофазаси» каби фанларнинг мехнатга 
муносабат борасидаги назарий томонлари ва 
тавсияномаларига амал килиши лозим.



Мехнат фаолиятининг ижтимоий йуналишларини 
ва мехнат жамоасининг ижтимоий масалаларини – 
мехнатнинг мазмуни ва характери, мехнатга 
куникиш, мехнатни ташкил этиш, 
ишловчиларнинг фаоллиги, мехнатдан коникиш 
хосил килиш омиллари, рагбатлантиришнинг 
турли шакллари ва уларга муносабат каби 
масалаларни урганишда «Персонални бошкариш» 
фани «Социология», шу жумладан, «Мехнат 
социологияси» фани билан узвий алокадор. 
Шунингдек, мехнат конунлари, хукуклари ва 
нормаларини урганишда хукукий фанлар, 
жумладан «Мехнат хукуки» фани 
тавсияномаларига таянади. 


Адабиётлар: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 
«2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги 
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 
28.01.2022 йил, ПФ-60-сон 

Q.X.Abdurahmonov, X.X.Abdurahmonov, Inson resurslarini 
boshqarish. O'quv qo'llanma. Toshkent: Ilm Ziyo, 2014, 272 b. 

Q.X.Abdurahmonov, Sh.R.Xolmo’minov, Q.Zokirova, 
A.B.Irmatova. Personalni boshqarish. O'quv qo'llanma. 
Toshkent. 2009. 


Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling