Мавзу. «Персонални бошкариш» фанининг мазмуни, мохияти, предмети ва асосий вазифалари


 «Персонални бошкариш» фанининг мазмуни ва асосий


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana17.02.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1208728
1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу Перс.бошк.маз.мох.пред. ва вазифалари

2. «Персонални бошкариш» фанининг мазмуни ва асосий 
вазифалари 

  

«Персонални бошкариш» курси ушбу фан юзасидан тузилган намунавий 
дастурда назарда тутилган муаммоларга мазмун-мохиятини очиб беришга 
асосий эътиборни каратган. Бу муаммолар куйидагилардир: 

фаннинг предмети, мазмуни ва асосий вазифалари; 

корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили; 

инсон ресурсларини бошкариш функциясининг ривожланиши; 

корхона ва ташкилотларда персонални бошкариш стратегияси; 

хизмат мартабасини бошкариш; 

ходимларнинг хизмат-касб жихатидан кутарилишини бошкариш; 

корхона ва ташкилотнинг ижтимоий ривожланиши – персонал 
бошкарувининг асоси; 

персонал хулк-атворини бошкариш; 

кадрлар тизимидаги янгиликларни бошкариш; 

персонал бошкарувида мехнат муносабатлари этикаси; 

персонални бошкаришда ихтилофлар ва стрессларни ечиш; 

корхона ва ташкилотларда персонал хавфсизлигини бошкариш; 

бошкарув персонали мехнатини ташкил этиш. 



Юкорида таъкидлаб утилган муаммоларни хал 
килиш юзасидан фан олдига куйидаги асосий 
вазифалар куйилган: 

инсон ресурсларини бошкариш асосларини 
урганиш; 

корхона ва ташкилотларда персонални бошкариш 
стратегияси ва тактикасининг мохияти, мазмуни 
ва хусусиятларини урганиш; 

ишловчиларни профессионал танлаш, малакасини 
ошириш, укитиш ва лавозимларга тайинлаш 
масалаларини урганиш; 

ишга кабул килиш ва ундан бушатиш хамда 
персонални бошкаришнинг хукукий-норматив 
асослари буйича назарий билим ва амалий 
куникмаларга эга булиш; 



персонални бошкариш буйича иш юритиш жараёнини 
ва унинг асосларини пухта эгаллаш, зарурий 
хужжатларни тугри ва тез расмийлаштириш; 

персонални бошкариш самарадорлигини аниклаш ва 
уни янада ошириш йулларини белгилаш; 

корхона ва ташкилотларда кадрлар иш фаолиятининг 
мазмуни ва мохиятини урганиш; 

мехнат салохиятининг шаклланиши ва ривожланиши, 
кадрлар таркиби ва тузилиши хамда улардан 
фойдаланишни таъминлаш йуналишларини урганиш; 

персонални бошкариш хизматининг шаклланиши ва бу 
хизматни ташкил этиш жараёнларини урганиш; 

персонални бошкариш сохасидаги хорижий 
тажрибаларни урганиш, тахлил этиш, улардан 
мамлакатимиз хусусиятларини хисобга олган холда 
фойдаланиш ва хоказо. 



“Корхона персонали” тушунчаси анча умумий 
тарзда мазкур корхона ва ташкилотнинг барча 
ёлланган ходимлари жамини камраб олади, улар 
мутлако аник вазифаларни бажарадилар.
Амалий нуктаи назардан персонал 
корхонанинг энг мухим ресурси бўлиб, 
унинг имкониятларини самарали 
амалга ошириш ёлланма 
ходимларининг муайян гурухи ёки 
айрим ходим томонидан хал этиладиган 
аник ишаб чикариш вазифаларининг 
ўзига хос хусусиятларига мувофик 
равишда ижтимоий ечимларни талаб 
килади. 
Ижтимоий тизим сифатидаги корхона 
персонали корхона мулки субъектининг 
максадларига боглик равишда ва унга 
мувофик тарзда шаклланади, ўз 
шаклини ўзгартиради ва ривожланади. 
Бунда максадлар мулк эгасининг 
манфаатлари билан белгиланади ва 
корхонани бошқариш стратегияси ва 
сиёсатини ишлаб чикиш учун асос 
бўлади, улар ўз навбатида кўйилган 
максадларни самарали амалга 
оширишни назарда тутади. Максадга 
эришиш сохасидаги стратегик 
карорларнинг бажарилишини 
таъминлашда корхона персонали 
етакчи роль ўйнайди. 


Халкаро мехнат ташкилотининг расмий статистикасига караганда, 
персоналнинг касбий-малака тузилиши классификациясининг асосий 
шакли иш билан банд кишиларни учта йирик гурухга ажратишдир: 
1.“Ок ёкалилар”, яъни 
асосан жисмоний мехнат 
билан шугулланмайдиган 
кишилар. 
2. “Кўк ёкалилар”, яъни турли 
касб ва малака даражаларига эга 
бўлган ишчилар 
3. Хизмат кўрсатиш ходимлари (халкаро 
статистикада бу гурухга ошпазлар, официантлар, 
тиббиёт, полиция, ўт ўчириш, уй хўжалиги 
ходимлари - хизматкорлар, фаррошлар ва шу 
кабилар 


Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот ва 
корхоналарнинг барча ходимлари қуйидаги малака 
белгиларига қараб бўлинади: 

Ишлаб чикариш жараёнида бажариладиган вазифалар бўйича 
категориялар бўйича ишчилар (асосий ва ёрдамчи), мухандис-техник 
ходимлар (МТХ), хизматчилар, кичик хизмат кўрсатувчи персонал 
(КХП), шогирдлар, сокчилар; 

Ҳакикий фаолият характерига (машгулотлар турига) караб. Бу 
ўринда ходимни мухандис-техник ходимлар (МТХ) тоифасига 
киритиш учун асос бўлиб унинг маълумоти эмас, балки эгаллаб 
турган лавозими хизмат килади. Маълумотларни таснифлашга асос 
килиб касбий ва тармок белгиларининг бирга кўшилиши олинади;

Ишчиларнинг технология жараёнида иштирок этиш принципи 
бўйича. Ишчилар махсулот ишлаб чикариш бўйича асосий ва 
ёрдамчи ишчиларга бўлинади, МТХ-рахбарларга, мутахассисларга ва 
техник ижрочиларга бўлинади;

Иш муддати бўйича : доимий, мавсумий ва муваққат (вактинча) 
ходимлар.


Бошкарув ходимлари таснифини улар олдидаги 
мақсадларга караб бир неча принципга бўлиш 
мумкин. 
Маъмурий-
хукукий 
принцип 
• ходимларни эгаллаб турган лавозимига 
қараб фарқлашни назарда тутади: завод 
директори, цех бошлиғи, бош режачи
бош бухгалтер ва х.к. 
Функционал 
принцип 
• бошкарув ходимларини касблар 
(мутахассисликлар) буйича гурухларга 
бўлишни назарда тутади. 




Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling