Мавзу: Пирротинли рудалардан олтинни ажратиш
Download 162.85 Kb.
|
pirrotinli rudalardan oltinni ajrat
Мавзу: Пирротинли рудалардан олтинни ажратиш Режа: 1. Олтин таркибли рудаларни цианлаш жароёнига пирротиннинг тасири 2. Пирротинли рудаларга ишлов бериш амалиёти 1.Маълумки, майдаланган перротинни NaCN ёки KCN эритмасида аралаштирилганда Me4[Fe(CN)6] ферроцианиди ҳосил бўлади. Бунда гипосульфит ва оксидланишга улгурмаган элементар олтингугурт бу шароитда тегишли роданидларни MeCNS ҳосил қилади. Шундай қилиб, табиий перротин таркибидаги темир ва ортиқча олтингугурт, цианидни актив ютувчи вазифасини бажариб, дастлабки рудада унинг кўплиги олтиннинг ҳарактеридан қатий назар цианлаш жараёнини амалга ошишига қатий тўсқинлик кўрсатиш мумкин Одатда кўпинча, олтин бириктирувчи рудаларда ва уларнинг бойитмаларида перротин миқдорий нисбати жиҳатидан бошқа сульфидлардан анча кам бўлади. Аммо перротиннинг миқдори бир неча ўнлаб фоиз юқори бўлган ҳолатлар ҳам мавжуд. Масалан: Артемовск кони рудасидаги перротиннинг минералагик миқдори 92 %; гача ва бошқа минераллар кварц, мис колчидани, каьцит ва силикатлар борлиги ўз вақтида В.Я.Мастович ва бошқалар тамонидан ўрганилган. (руданинг кимёвий таркиби 3,72% SiO2; 2,25% А12ОЭ; 0,57% CaО 0,38% MgO; 55,53% Fe; 36,2% S; 0,32%Cu; 1,03%). %).Рудани -0,15 мм гача янчиб 24 соат давомида 0,62% KCN эритмасида унинг сарфи 12 кг/т. руда бўлганда С:Қ=2:1 ва ишқор сарфи 10 кг/т. бўлганда олтиннинг эритмага ажралиши атига 55-56 % ни ташкил этдти. Муаллифлар, ўтказилган техналагик татқиқотлар натижасига асосланиб, бу каби рудаларни цианлашга тайёрлашнинг ягона ва иқтисодий самарали йўли бу оксидловчи куйдириш деган хулосага келдилар. Куйдирилган рудани цианлаш натижалари 8.1 жадвалда келтирилган
Анча кейинроқ И. К. Скобеев артемовск пирротинлари таркибидан олтини ажратиб олиш учун термик ишлов бериш усулини таклиф қилди. Бу жараён қисқа вақт ичида чекланган ҳавода матерални қиздириб қайта ишлашга асосланган. Муаллиф тамонидан шу нарса аниқландики, бу усул ёрдамида ператин таркибидаги эркин олтингугурт NaCN ва KCN бирикиб роданиталар ҳосил қилиш даражасини бир мунча пасайтиради. Бунинг натижасида эса циан сарфи камаяди эритмадан олтинни ажратиб олиш даражаси юқорилигича қолади. Олтин таркибли рудаларни қайта ишлашда руда таркибида перротин миқдори анча кам бўлса ёки у ишқорий циан билан оз миқдорда реакцияга киришса унда термик ишлов бериш усулини қўллаш шарт бўлмайди. Аммо бунда цианлаш тартибини (режим), хом ашёнинг барча ўзига хос хусусиятларини жуда чуқур таҳлиларига таяниб танланиши керак. Перротинли олтин таркибли рудаларни қайта ишлаш амалиётида кенг тарқалган усуллардан бири бу кимёвий актив олтингугуртни фаолигини пасайтириш бўлиб бунда NaCN ва KCN, билан реакцияга киришмайдиган тузлар ҳосил қилиш мақсадида махсус қўшимчалар киритилишидир 2.Перротинли олтин таркибли рудаларни тўғридан-тўғри цианлаш билан қайта ишловчи иккита кархонани мисол келтириш мумкин: Голд Майн (Австралия) ва Патриция (Канада, Онтарио штати). Ҳозирги вақтдага келиб бу корхоналарда ойига 15 минг тоннага яқин муракаб таркибли рудаларни хусусан перротин, пирит,марказитдан ташкил топган рудаларни қайта ишлайди. Цианлашга келадиган руда таркибида олтинниг ўртача миқдори 16,2 г/т ташкил этади. Йириклиги -0,074 мм ли фракциянинг миқдори 75 % ни ташкил этиб янчилган руда кучсиз NaCN эритмасида эритилади. Цианлаш вақти 14-16 соат ташкил этади; 0,04 % NaCN ва 0,02% СаО (оҳакли эритма ишлатилади). Перротиннинг салбий тасирини йўқотиш мақсадида янчиш циклида 1.5 кг/т миқдорида глёт қўшилади. Марказий патриция фабрикаси қуйдаги таркибли рудаларни қайта ишлайди: 22,1% Fe; 5,1% S; 6% СаО: 2,6% MgO; 1,5% As, қолганлари кварц силикатлар ва алюмосиликатлар. Бунда олтин жуда кичик ўлчамли бўлиб салмоқли миқдорда (38 %), кварц билан, 28 % перротин, 19 % арсенопирит ва 12 % пирит ҳамда 3% халькопирит билан боғланган. Перротинни нейтраллаш чоралари кўрилишига қарамасдан эритма жуда тез (Na4[Fe(CN)6NaCNS,Na2S2O3) қўшимчалар билан тўйинади ва у қайтарувчанлик ҳусусиятига эга бўладики бу олтиннинг ажралишини кескин пасайтиради. Шунинг учун ҳам даврий равишда олтинсизлантирилган эритмани янгилаш зарурати мавжуд. Цианлашдаги олтиннинг умумий ажралиш даражаси 97 % гача етади. Бразилядаги Морро-Велко фабрикаси фаолияти бир мунча қизиқишга муолик. Унда олтин таркибли перротинли рудалар қайта ишланиб унинг асосий руда минераллари таркибига туғма олтин, перротин,арсенопирит, пирит, халькопирит, сидерит, шунингдек альбит, апатит, магнетит ва шеелит киради. Руда таркибида 28 % перротин, 25 % кварц бириктиради. Олтин руда таркибида асосан кумиш билан табиий қотишма шаклида учрайди (12-20 г/т) ва перротин ва арсенопирит билан сингиган ҳолатда келади. Download 162.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling