Мавзу: пул оқимлари тўҒрисидаги ҳисобот аудити
Банк муомалалари аудитида амалга ошириладиган муолажалар кетма-
Download 291.05 Kb. Pdf ko'rish
|
pul oqimlari togrisidagi hisobot auditi
Банк муомалалари аудитида амалга ошириладиган муолажалар кетма-
кетлиги 8 Аудит. Ўқув қўлланма. М.М. Тулаходжаева ва Ф.Г. Гуломоваларнинг умумий таҳрири остида. Т.: ЎзБАМА. 2004, 66-67 бетлар. Корхонанинг нечта: ҳисоб-китоб счёти, валюта счёти ва махсус счёти борлиги, шунингдек улар қайси банк муассасаларида очилганлигини аниқлаш Счётлар сонини аниқлаб, баланснинг «Ҳисоб-китоб счёти», «Валюта счёти», «Банкдаги махсус счётлар» моддалари бўйича қолдиқларни ва бу счётлар бўйича банк кўчирмаларидаги ушбу баланс санасига бœлган қолдиқларни солиштириш, шунингдек банк кўчирмаларида акс эттирилган суммаларни илова қилинган дастлабки ҳужжатларда акс эттирилган суммалар билан таққослаш Амалга оширилган муомалаларнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш Банкдаги счётлардан олинган кўчирмалар ва кўчирмаларга илова қилинган, муомалаларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштиришини текшириш Банк кўчирмаларида ва банкдаги пул маблағлари ҳисобга олинадиган регистрларда пул маблағларининг кирими ва чиқими бўйича оборотларни жамлашни ва кун охирига қолдиқ чиқаришнинг тўғpилигини арифметик текшириш Банк кўчирмаларидаги ҳисоб регистрларидаги ва Бош дафтардаги ёзувларни ҳамда Бош дафтардаги қолдиқлар ва баланс моддаларининг мослигини текшириш 17 Дастлабки ҳужжатлар қyйидаги тартибда гуруҳланади: олдин банк кўчирмаларига кирим ҳужжатлари, улардан кейин эса барча чиқим ҳужжатлари кетма-кет илова қилинади. Банк кўчирмаларини бундай тартибда текшириш банк ҳужжатларини амалга оширилган муомалаларнинг моҳиятига кўра текшириш билан бирга амалга оширилиши керак. Бунда аудитор қуйидагиларни аниқлаши лозим (- жадвал). -жадвал Банк муомалалари аудитининг мазмуни № Текширув мазмуни 1 Товарсиз счётлар ва бошқа ноқонуний муомалалар бўйича аванслар ва тўловларнинг нотўғри ўтказилишига йўл қўйилмаётганлиги (текширилаетган корхонага алоқaдop бўлмаган, бошқа корхоналар сарфига доир счётларни тўлаш ва ҳ.к.) 2 Товар-моддий қийматликларни мавсумий жамғариш, бажарилган ишлар учун буюртмачилар томонидан тақдим қилинган счётларни тўлаш мақсадида олинган банк ссудаларидан ўз вақтида ва тўғpи фойдаланиш, ссуда олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги. 3 Банкдан олинган лимитланган ва лимитланмаган чек дафтарчаларининг ҳисобда тўғpи акс эттирилганлиги ва қонуний фойдаланилаётганлиги (уларнинг ҳаётий ҳисобда турадиган ҳужжатлар сифатида ҳисобга олиниши), улар ҳисобдор шахсларга тилхат бўйича берилаётганлиги. 4 Ҳисобдор шахслар томонидан чек дафтарчаларининг ишлатилиши тўғрисида ҳисобот тузилиши, ҳисобдор шахслар ҳисоботларидаги қолдиқ ва оборотларнинг махсус ссуда счёти бўйича қолдиқ ва оборотларга мос келиши. 5 Чекларнинг номерлари, саналари ва суммаларнинг транспорт ҳужжатларида кўрсатилиши ва ҳ.к 6 Аккредитивлар орқали амалга ошириладиган муомалаларнинг тўғрилиги ва қонунийлиги. Булардан ташқари, корхонанинг тўловга лаёқатсизлиги юзага келмаётганлиги ва бундай ҳолда корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш борасида қандай чоралар кўрилганлиги ҳам аниқланади. Банк муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри акс эттирилганлигини аниқлаш Банк кўчирмасида акс эттирилган ҳар бир муомала тегишли дастлабки хужжатлар (счёт- фактуралар, тўлов топшириқномалар, тœлов талабномалар, шартномалар ва бошқалар) билан тасдиқлаш 18 Текширув жараёнида бажариладиган амаллар аудиторнинг ишчи ҳужжати билан расмийлаштирилади. Тафовутлар аниқланганида фарқ суммаларини кўрсатиш ва уларнинг сабабларини очиб бериш зарур. Шундай қилиб, банк муомалаларининг аудити 5110 «Ҳисоб-китоб счёти», 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 «Хориждаги валюта счётлари», 5510-«Аккредитивлар», 5520 «Чек дафтарчалари» ва 5530 «Бошқа махсус счётлар» бўйича амалга оширилади. Банк муомалаларини текшириш мобайнида аудитор 5710 «Йўлдаги пул жўнатмалари» счётида, акс эттирилган суммаларнинг хаққонийлигини ҳам текшириш лозим. Кўпчилик ҳолларда буюртмачилар бажарилган ишлар учун олдиндан ўтказилган тўловлар муддати ўтиб кетганида дебитор қарзларни ҳисоботда камайтириб кўрсатиш мақсадида суммаларни 5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма) лари» счётга олиб борадилар. Амалдаги тартибга кўра 5710 счётда банк муассасаси кассасига ёки почтага топширилиб, бироқ корхонанинг 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» ёки махсус счётига келиб тушмаган пуллар (даромадлар) шунингдек, текширилаётган корхонага бошқа корхона ёки юқори ташкилотдан ўтказилган, лекин текширилаётган корхонанинг ҳисоб-китоб счётига ҳисобот ойида келиб тушмаган, яъни ой охирига йўлда бўлган суммалар акс эттирилиши лозим. Бухгалтерия ҳисобида 5710-счётга доир муомалаларни акс эттириш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: даромад топширилганда банк муасасаси кассаси ёки почта томонидан берилган пул топширилганлиги ҳақидаги патта; пул муомалаларини ўтказишда эса пулни қабул қилиб олган банк муассасаси ёки почта бўлимининг номи, номери, санаси ва сумма кўрсатилган корхона авизоси. 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» га келиб тушган пул маблағларини текширишда, уларни кирим қилишнинг тўғpилиги аниқланади. Чунончи, касса муомалаларини текшириш жараёнида барча банк кўчирмаларида банкка топширилган нақд пул бадаллари алоҳида белгилаб қўйилиши лозим. Ҳисоб-китоб ва валюта счётларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш бўйича банкдан олинган нақд пулларнинг ўз вақтида тўлиқ қабул қилиниши ҳамда мақсадга мувофиқ ишлатилишига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Пул маблағларини ўтказиш, мол етказиб берувчиларга қарзларнинг қопланиши, улардан фойдаланишнинг хаққонийлиги ва асослилигини таъминлаш мақсадида ушбу счётлар текширилади. 19 Аудитор акцептланган топшириқлар билан алоқа бўлими орқали пул ўтказилганда хатолига йўл қўйилмаганлигини ҳам текшириши лозим. Бунда жорий ва депонентланган иш ҳақи, ижро варақалари бўйича ушланган суммалар ёки ҳисобдор суммалар ва ҳ.к. текширилади. Пул ўтказилаётган вақтда ўтказилиш хусусиятлари ва ўтказилаётган сумма тўғрилиги (дастлабки ҳисоб ҳужжатларига солиштириш йўли билан) шунингдек, ўтказишларни оладиган шахслар рўйхатининг ишончлилиги текширилиши лозим. Шунингдек, аудитор ҳисоб-китоб счётига доир муомалалар бўйича қуйидагиларни ҳам текширади: ҳисоб регистрларини юритиш тартиби; банкда очилган ҳар бир ҳисоб-китоб счёти бўйича синтетик ҳисоб регистрининг юритилиши, йиғма регистр тузилиши; ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари ҳаракатига доир муомалаларнинг синтетик ҳисоб регистрларида ўз вақтида акс эттирилиши; ҳар бир банк кўчирмаси маълумотларининг ҳисоб регистрларига ёзиб борилиши; банк кўчирмаси ва ҳисоб регистрларидаги суммалар тенглиги. Сотилган маҳсулотлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш ҳисобига харидорлар ва буюртмачилар томонидан ўтказилган пул маблағларининг тўлиқ кирим қилинишини текшириш мобайнида 5110- «Ҳисоб-китоб счёти» нинг дебети бўйича ёзувлар 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» бўйича ҳисоб регистрларининг кредит оборотлари таққосланиши зарур. Банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотларидан кредит кўринишида олинган пул маблағларининг кирими, пул маблағларининг бошқа ҳисоб- китоб счётларидан қабул қилиниши 6810-«Қисқа муддатли банк кредитлари», 6820-«Қисқа муддатли қарзлар», 7810-«Узоқ муддатли банк кредитлари», 7820«Узоқ муддатли қарзлар», 5510-«Аккредитивлар», 5520- «Чек дафтарчалари», 5530-«Бошқа махсус счётлар», ҳамда банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган хатлар бўйича бухгалтерия ҳисоби регистрларининг ёзувлари қарама-қарши солиштириш йўли билан текширилади. Банк кассасига топшириладиган нақд пул маблағларининг тўлиқ кирим қилинишини текширишга аудитор алоҳида эътибор қаратиши лозим. Бунинг учун банк кўчирмалари, уларга илова қилинган ҳужжатлар билан 5010- 20 «Миллий валютадаги пул маблағлари» счётининг кредити бўйича юритиладиган ҳисоб регистри маълумотлари қарама-қарши текширилади. Пул маблағларидан қанчалик ҳаққоний ва асосли фойдаланишни аниқлаш учун уларнинг мол етказиб берувчилардан қарзларни қоплашга ҳисоб-китоб счётидан ўтказилишини, 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счёти бўйича ҳисоб-китоб муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўлимида ташкил қилиш керак. 5100-«Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счетлар» счетининг кредити ва 2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари», 2720 «Бошқа ишлаб чиқаришлар» ва бошқа харажат счётларининг дебети бўйича муомалалар синчиклаб текширилиши керак. Чунки, мазкур ҳолатларда бажарилмаган иш ва хизматлар учун пул ўтказиш яширинган бўлиши мумкин. Банкдаги ҳисоб-китоб счётидан ҳисобдан чиқарилган нақд пул суммалари (банк кўчирмаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар, 5110- счётнинг кредит обороти юритиладиган регистр бўйича) ва нақд пул маблағларининг кассага киримини (кассир ҳисоботи ва 5010-счёт дебет обороти юритиладиган регистр бўйича) текшириш ҳисоб-китоб счётига доир муомалаларни аудиторлик текширувдан ўтказишда қарама-қарши текширув бўлиб ҳисобланади. Бунда аудитор томонидан қуйидагилар аниқланиши лозим: ҳисоб-китоб счётидан нақд пул маблағини олинганлигини ифодаловчи банк кўчирмасига касса-кирим ордери илова қилинганлиги ва унинг тўғри расмийлаштирилганлиги; 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» нинг кредит обороти (2-журналордер) ва 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» счётининг дебет обороти (l- журнал-ордернинг қайднома томони) бўйича синтетик ҳисоб регистрлари ёзувларининг тенглиги. Ҳисоб-китоб счётига доир муомалаларни текшириш мобайнида аниқланган камчиликларни аудитор иш ҳужжатларида қайд қилиб боради ва аудиторлик текширувининг мазкур бўлими бўйича тузиладиган оралиқ далолатнома билан расмийлаштиради ҳамда аудиторлик ҳисоботида акс эттиради. Download 291.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling