- МАВЗУ:РИСК ТАҲЛИЛИНИНГ АСОСИЙ АСПЕКТЛАРИ. РИСКНИНГ МИҚДОРИЙ ТАҲЛИЛИ
- Риск таҳлилининг асосий аспектлари.
- Бошқарувчи ва бошқарилмайдиган рисклар.
- Рискнинг сифат ва миқдорий таҳлили.
- Содир бўлиши мумкин бўлган рискдан ҳосил бўлувчи зарар оқибатларининг турлари.
- рискни идентификациялаш; авария ҳолатлари; бошқарувчи риск; бошқарилмайдиган риск; табиий рисклар; риск қайтарилиши; рискнинг сифат таҳлили; рискнинг миқдорий таҳлили; тузатиладиган оқибат; тузалмайдиган оқибат.
- Риск таҳлили учта аспектни ўз ичига олади:
- - рискни идентификациялаш;
- -авариявий ҳолатлар қайтарилишининг таҳлили;
- - риск оқибатларининг таҳлили.
-
- Рискни идентификациялаш (қандай ёмон ҳодисалар бўлиши мумкин?) қуйидагиларни кўзда тутади:
- - табиий рисклар;
- - техник рисклар;
- - шартномавий рисклар;
- - маблағ рисклари;
- - ташкилий рисклар;
- - сиёсий рисклар.
- Табиий рисклар қуйидагилардан иборат:
- - ер қимирлашни инобатга олиш;
- - сув тошишларни инобатга олиш ва б.
- Техник рисклар қуйидагилардан иборат:
- - лойиҳалашдаги ҳатолар;
- - қурилиш технологиясидаги ҳатолар;
- - асбоб-анжомларни нотўғри танлаш;
- - қурилиш-монтаж ишларида йўл қўйилган ҳатолар;
- - сифатсиз хомашъё ва материаллардан фойдаланиш;
- - технологик тартиблар ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилмаслик;
- - касбий жавобгарлик.
- Шартномавий рисклар қуйидагиларган иборат:
- - мажбуриятларни била туриб ёки бажармаслик;
- - раҳбариятдаги сиёсий ёки мавжуд ҳолатнинг ўзгариши;
- - приоритетларнинг ўзгариши.
- Маблағ рсклари қуйидагилардан иборат:
- - кутилмаган ифляция;
- - солиқлар миқдорининг ошиши;
- - буюртмачиларнинг тўловларни бажармаслиги;
- - валюта курсининг кескин ўзгариши.
- Ташкилий рисклар қуйидагилардан иборат:
- - ишлаб чиқаришни бошқаришдаги камчиликлар;
- - иш ҳажмларини хато аниқлаш.
- Сиёсий рисклар қуйидагилардан иборат:
- - сиёсий ҳукуматнинг барқақрор эмаслиги;
- - қонунчиликдаги ўзгаришлар;
- - ички социал қарама-қаршиликлар.
- Авариявий ҳолатлар қайтарилиши (бу ҳолатлар қанча тез содир бўлишлари мумкин?) нинг таҳлили қуйидагиларни кўзда тутади:
- - миқдорий таҳлил;
- - сифат таҳлили;
- Миқдорий таҳлил математик статистика ва эҳтимоллик назарияси усулларига асосланиб, мавжуд статистик маълумотларни ишлаб чиқишдан иборат. Бунда рискнинг математик кўринишини қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:
- P = n / N
- Бу ерда:– хавфнинг ноқулай пайдо бўлишлари сони;– маълум вақт давомида рўй бериши мумкин бўлган хавфнинг ноқулай пайдо бўлишлари сони.
- Риск қайтирилишини эҳтимоллик-статистик баҳолаш учун, транспортдаги авариялар билан боғлиқ бўлан ҳар бир ҳолатни, тегишли хулосалар чиқарилган ва зарур тартиблар аниқланган ўрганиш материалларидан фойдаланиш мумкин.
- Сифат таҳлили хавфларни таҳлил қилиш ва эксперт баҳолашнинг сифат усулларини қўллашни кўзда тутади.
- Риск оқибатлари (қандай оқибатлар рўй бериши мумкин?) нинг таҳлили қуйидагиларни аниқлайди:
- - минимал вақт, ашъёвий ва маблағ сарфи билан тузатиладиган оқибатлар;
- - буюртмачи имкониятларига млс келувчи ҳаражатлар билан тузатиладиган оқибатлар;
- - экологик, социал ва техноген омиллар билан боғлиқ тузалмайдиган оқибатлар.
- Рискнинг тўла таҳлили асосида қаралаётган ҳолатга мос келувчи риск даражаси аниқланади. Бу кўрсатгични номаъқул ҳодисадан кутилаётган зарар миқдорининг математик кўриниши сифатида ифодалаш мумкин.
- Аниқланган риск даражаси асосида содир бўлиши мумкин бўлган зарарни бартараф этиш, жавобгарликни лойиҳачилар, қурувчилар ва эксплуатация қилувчи ташкилотлар орасида тақсимлаш бўйича тадбир ва таклифлар ишлаб чиқилади.
- Барча рискларни бошқарилувчи ва бошқарилмайдиган турларга бўлиш мумкин.
- Бошқарилувчи рисклар – бу уларни баҳолаш ва оқибатларини прогноз қилиш мумкин бўлган рисклардир. Бу рискларга лойиҳада кўзда тутилиши лозим бўлган ер қимирлашлар, сув тошқинлари каби табиий рисклар ва муҳандис-геологик шароитларни баҳолаш ва лойиҳалашдаги хатолар, қурилиш технологиясининг камчиликлари, сифатсиз ашъёлар, асбоб-анжомларни нотўғри танлаш каби техник рисклар кирадилар.
- Бошқарилмайлиган рискларга вақтинчалик иқтисодий ва сиёсий барқарорсизлик туфайли содир бўлган рисклар кириб, уларни бартараф этиш ёки керакли даражагача пасайтириш мумкин эмас. Шунинг учун уларни маблағ билан таъминлаш зарур.
- Рисклар таҳлили қандай аспектлардан ташкил топган?
- Рискни идентификациялаш қандай рискларни кўзда тутади?
- Табиий рисклар нима?
- Техник рисклар нима7
- Шартномавий рисклар нима?
- Маблағ рисклари нима?
- Ташкилий рисклар нима?
- Сиёсий рисклар нима?
- Авариявий ҳолатлар қайтарилишининг таҳлили нималарни кўзда тутади?
- Миқдорий таҳлил нима?
- Сифат таҳлили нимани кўзда тутади?
- Риск оқибатларининг таҳлили нималарни аниқлайди?
- Риск дарадаси нима ва уни қандай ифодалаш мумкин?
- Аниқланган риск даражаси асосида қандай ҳужжат ишлаб чиқилади?
- Бошқарувчи рисклар нима?
- Бошқарилмайдиган рисклар нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |