Мавзу: Россия таълим тизими. Режа
Россия Федерациясининг уч олий таълим муассасаси
Download 28.35 Kb.
|
1 2
Bog'liqROSSIYA TA\'LIM TIZIMI
2. Россия Федерациясининг уч олий таълим муассасаси
Россия Федерациясининг уч олий таълим муассасаси — М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети, Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиаллари юртимиз иқтисодиёти ва тармоқлари учун кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Хусусан, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2007 йили Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган. — 1930 йилдан буён фаолият олиб бораётган И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети нефть-газ йўналишидаги асосий олий ўқув юрти ҳисобланади, — дейди филиал директори Александр Максименко. — Университетнинг Оренбург ва Тошкент шаҳрида филиали мавжуд. Филиаллар билан қўшиб ҳисоблаганда университет талабалари ўн мингдан зиёд. Тошкентдаги филиалимизда таҳсил олаётган талаба-ёшлар ҳам янгича фикрловчи, халқаро талабларга мос олий маълумотли малакали кадрлар бўлиб етишмоқда. 2017 йили университетимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Бу юксак мукофот бизга юқори малакали кадрлар тайёрлашда янада куч ва шижоат бағишлади. Филиал 2011 йили иш берувчи — “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфига ўтказилди. Муассасада таълим жаҳон стандартларига жавоб берадиган ўқув дастурлари асосида олиб борилади. Айни пайтда мазкур таълим муассасасида 940 нафар талаба “Геологик разведка технологияси”, “Нефть ва газ қудуқларини ковлаш”, “Нефть қазиб олиш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш”, “Газ қазиб олиш, газ конденсати ва ерости сақлаш объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш”, “Корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти”, “Трубопровод транспорти тизимидаги объектларни қуриш ва таъмирлаш” каби йўналишларда таълим олади. Уларга 72 нафар профессор-ўқитувчи таълим беради. 2018-2019 ўқув йили 254 нафар талаба ўқишга қабул қилинди. Филиал очилганидан буён ўтган 11 йил давомида нефть ва газ соҳаси бўйича мингга яқин мутахассис тайёрланди. Битирувчилар “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Россия ва хорижий нефть ва газ соҳаси корхоналарида ишлаб келяпти. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ҳар йили икки ҳафта давомида Россия Федерациясида малака оширади. Ўз навбатида россиялик тажрибали педагоглар ҳам университет талабаларига модул тизими асосида сабоқ беради. Жумладан, шу йили 80 нафар россиялик ўқитувчи ўз тажрибаларини юртимиз ёшларига ўргатди. Таъкидлаш жоизки, ўтган ўқув йилида филиалнинг Қашқадарё вилоятида минтақавий бўлими очилди. — Қашқадарё вилоятида нефть ва газ конлари кўп. Шу боис, бу ерда нефть-газ соҳасида юқори малакали мутахассисларга эҳтиёж катта, — дейди филиалнинг ижрочи директори, педагогика фанлари доктори, профессор А.Магрупов. — Минтақавий бўлимни очишдан мақсад ҳам вилоят ёшларини малакали кадр қилиб тайёрлаш. Бўлимга 10—11-синф ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари орасидан рус тилини биладиган, физика-математика фанларига иштиёқи баланд ёшлар танлаб олинади. Бўлимда ўқиш бепул. Ўқувчиларни Россиядан келган ҳамкасбларимиз саралайди. Тайёрлов курси учун танлаб олинган йигит-қизлар олий ўқув юртига ўқишга кириши учун махсус дастур ва фанлар асосида мукаммал тайёрланади. Ўқув бўлимида дарслар тўлиқ рус тилида олиб борилади. Тартиб-интизомга алоҳида эътибор қаратилади. Машғулотлар ўқувчиларнинг мактаб ёки коллеждаги дарсларига ҳам халақит бермайдиган вақтга белгиланган. Курс ўқувчиларини ҳар икки ойда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети ўқитувчилари келиб тест синовларидан ўтказиб, уларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлайди. Саккиз ой давомида тайёргарлик кўрган ўқувчилар И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети ва унинг филиалларида имтиҳондан ўтиб, ўқишни давом эттириш ёки бўлмаса, юртимиздаги бошқа олий ўқув юртларига бемалол ҳужжат топшириш имконига эга бўлади. 2017 йили рус тили чуқурлаштириб ўқитиладиган курсларда ўқиш истагини билдирган ўрта махсус таълим муассасаларининг 2 минг 288 нафар ўқувчисидан 800 дан зиёди саралаб олинди. Рус тилини ўрганиш бўйича уч ойлик тайёрлов курсида ўқитилган ўқувчилар ҳудудий тайёрлов бўлимига қабул қилиш учун тест синовларидан ўтказилди. Тест синовларидан 342 ўқувчи муваффақиятли ўтди. Тайёрлов бўлими тингловчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда математика, физика ва рус тили фанларини чуқур ўрганди. Бу йил минтақавий бўлимнинг 43 нафар аъзоси талабаликка қабул қилинди. Мазкур ўқув бўлими учун Қарши шаҳридаги “Ҳисорнефтгаз” ташкилоти биносининг 3-қаватидан жой ажратилиб, капитал таъмирланди. Тингловчилар учун мўлжалланган 14 хонанинг барчаси замонавий ўқув жиҳозлари ва ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди. Туманлардан келадиган тингловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳудудий тайёрлов бўлимининг Шаҳрисабз, Китоб, Муборак, Ғузор ва Қамаши туманларида ажратилган касб-ҳунар коллежлари негизида ҳудудий филиаллари ҳам ташкил этилди. И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиалини тугатган кўплаб иқтидорли кадрлар олий таълим муассасасида ўқитувчиликка олиб қолинади. Ҳаёт Иброҳимов ҳам мазкур олий таълим муассасасида ўқиган. У университетни битирганидан сўнг Россияда магистратура мутахассислигида таълим олди. Ҳозир қадрдон муассасасида талабаларга сабоқ бермоқда. — Университет иккинчи уйим бўлиб қолган, — дейди филиалнинг “Технологик ва геофизик қидирув технологиялари” кафедраси мудири Ҳ.Иброҳимов. — Бу масканда талабаларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун барча шароит мавжуд. Бўлим, аудитория ва лабораториялар энг замонавий техника, ўқув-услубий материаллар билан таъминланган. Талабалар 1-курсдан 4-курсгача турли завод ва корхоналарда амалиёт ўтайди. Нефть-газ соҳаси бўйича ўтказиладиган халқаро тадбир ва кўрик-танловларда фаол иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Хусусан, бу йил апрель ойида Россия Федерациясида бўлиб ўтган халқаро конференцияда қатнашдик. Лойиҳа ва илмий ишланмаларимизни намойиш этдик. Конференция доирасида ташкил этилган беллашувда олти талабамизнинг 5 нафари сов¬риндор бўлди. Download 28.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling