Мавзу: саноат корхоналарининг


С= миллий даромад ишловчилар сони


Download 2 Mb.
bet5/8
Sana22.02.2023
Hajmi2 Mb.
#1220659
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Саноат корх мехнат ресурслари

С= миллий даромад

ишловчилар сони

Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлиги (Саф) миллий даромадни меҳнат жараёнида иштирок этувчи асосий фондларга бўлиш йўли билан аниқланади:

Саф = миллий даромад

и.ч. фондлари

Мехнатни меъёрлаш - аниқ ишни бажариш учун ёки берилган ишлаб чиқариш шароити операциясини рухсат этилган максимал вақт сонини аниқлашдир.

Мехнатни меъёрлаш - аниқ ишни бажариш учун ёки берилган ишлаб чиқариш шароити операциясини рухсат этилган максимал вақт сонини аниқлашдир.

Мехнатни меъёрлаш тажриба -статистик ва аналитик услублар билан фарқланади.

Кўпроқ прогрессив -аналитик услуб, қанчаки у илмий меъёрини такомиллаштиришда тахмин билан ёндашиши, тажриба-статистик услуб фақат корхонани ўтган режали даврдаги хосил бўлган холатини руйхатга олиб, таққослаш учун база қилиб янги давр учун олади.

Аналитик услуб- катор операцияларни ўтказишни кўзда тутади:

-мехнат жараёнини ўрганишни ташкил этган элементларни ажратиш;

-мехнат сарфига таъсир этадиган барча омилларни ўрганиш;

-бутунлай операцияларни кўпрок таркиби ва уни бажариш услубларини лойихалаш;

-ишчи ўрнига хизмат кўрсатишни яхшилаш,тадбирларини ишлаш;

-ишларни бажариш вақтини хисоблаш;

-ишлаб чиқариш меъёрларини жорий этиш.


Ишчи кунининг расми - бу услуб ишчи вақтини кузатиш йўли ва унинг жами ёки ишчи кунини маълум қисми асосан: ишчи жойига хизмат кўрсатиш вақти, тайёрлаш-тугатиш вақти ва ишдаги танаффус вақти давомийлигини ўлчов билан ўрганиш. Ишчи кунининг берилган расми, йўкотишни камайтириш ва унумсиз вақт сарфи, ишлаб чиқариш илғорлари ишини ўрганиш, жихозга хизмат кўрсатиш вақтини меъёрлаш ва тайёрлаш-тугаллаш ишини ўрганиш, дам олиш вақти, майда серияли ва ягона ишлаб чиқаришларда оператив вақти меъёри, асосий майда механизациялашган ишларда фойдаланилади.
Махсулот бирлиги ёки қўл ишлари, машина-қўл ва машина ишлари вақти меъёри таркибига қуйидаги элементлар киради:
tн=to+tв+toб+tпз+toт+tпер,
бунда:to-асосий вақт;
tв-ёрдамчи вақт;
toб-ишчи жойига хизмат кўрсатиш вақти;
tпз-тайёрлов-тугатиш вақти;
tот- дам олиш ва шахсий керакли вақт;
tпер-танаффус, технологик ва ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этишни кўзда тўтган вақт.
Мехнат унумдорлиги вақт бирлиги ичида маълум миқдорда моддий неъмат яратадиган жонли мехнатнинг самарадорлик даражасини ифодалайди. Маълум вақт бирлигида қанча кўп махсулот ишлаб чиқарилса, махсулот бирлигига сарфланган мехнат шунча кам бўлади.
Мехнат унумдорлиги даражаси иккита кўрсаткич билан характерланади:
-вақт бирлигидаги мехнат унумдорлик;
-тайёрланган махсулотни мехнат сиғими.
b=B/T. t=T/B.
бунда: b-вақт бирлигидаги махсулот унумдорлиги;
t- махсулотни тайёрлаш мехнат сиғими;
В-ишлаб чиқарилган махсулот хажми, сум.
Т-махсулот ишлаб чиқаришдаги жонли мехнат
сарфи, сум

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling