Мавзу: саноатда таннарх, фойда ва ишлаб чиқариш рентабеллиги


  Рентабелликнинг моҳияти ва кўрсаткичлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana07.04.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1340835
1   2   3
Bog'liq
МАВЗУ САНОАТДА ТАННАРХ, ФОЙДА ВА ИШЛАБ

2. 
Рентабелликнинг моҳияти ва кўрсаткичлари 
Рентабеллик ва фойдага таъсир кўрсатувчи омилларни турли хил 
белгиларига кўра таснифлаш мумкин. Масалан, бу омиллар ички ва ташқи 
бўлиши мумкин. Ички омилларга корхона фаолиятига боғлиқ бўлган ҳамда 
корхона фаолиятининг турли йўналишларини тавсифловчи омиллар мансуб 
бўлади. Ташқи омилларга корхона фаолиятига боғлиқ бўлмаган, бироқ 
ишлаб чиқариш рентабеллиги ва даромаднинг ўсиш суръатига сезиларли 
таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар киради. Таҳлил жараёнида ички 
ва ташқи омилларни аниқлаш самарадорлик кўрсаткичларини ташқи 
таъсирлардан “тозалаш” имконини беради ҳамда корхона ютуқларини 
объектив баҳолашда муҳим аҳамият касб этади. 
Рентабелликнинг моҳиятини фақат фойда шаклланишини таҳлил қилиш 
асосида очиб бериш мумкин. Корхона маҳсулотни сотиш натижасида ўз 
харажатларини қоплашдан ташқари фойда ҳам олган тақдирда рентабелли 
ҳисобланади. 


Рентабеллик кўрсаткичлари корхона фаолияти қанчалик фойда 
келтиришини кўрсатади. Бу кўрсаткичлар молиявий ҳисоботнинг ички ва 
ташқи фойдаланувчиларда қизиқиш уйғотиб, корхона ресурсларидан 
фойдаланиш самарадорлиги ҳамда унинг инвестицияларни жалб қилиш 
қобилиятини аниқлайди. Хусусий ёки қарзга олинувчи капиталнинг 
рентабеллиги 
корхонага 
маблағлар 
киритишнинг 
рентабеллигини 
тавсифловчи асосий кўрсаткичлардир. Бу кўрсаткичларнинг иқтисодий 
турланиши 
(интерпретацияси) яққол кўзга ташланади: сарфланган ҳар бир сўм қарзга 
олинган (хусусий) капиталга неча сўм фойда тўғри келади (ҳисоб-китобларда 
корхонанинг баланс ёки соф фойдасидан фойдаланиш мумкин). 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling