Мавзу: Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари. Ривожлантирувчи ва танқидий фикрлашга йўналтирилган технологиялар
Download 1.96 Mb.
|
1-Mavzu
Буюк олим Л.С.Выготский ўқитиш ва ривожланишни ўрганиб чиқиб кўп ишларни амалга оширди, аммо у конкрет тадқиқотлар олиб борди яъни болани ривожланишида турли хил ўқитиш типларини таъсирини ўрганади. А.В.Занков айнан шуни таъкидлаган эди. Яъни нафақат амалий жиҳатдан балки муаммони илмий ишлаб чиқиш керак. Оқибатда бу фикрни Д.Б.Эльконин тасдиқлади ва шуни айтадики биз ҳозиргача ўқитиш вариантларига эга эмасмиз, ўқитиш вариантларига эга эмасмиз, ўқитиш ва ривожланишга алоқадор бўлган саволларга хал қилишда бир қадам ҳам силжимаймиз.Таълим бериш ва ривожланиш муаммоларини илмий тадқиқ этиш ва аниқлашнинг назарий кўринишлари муҳим ҳисобланади. Бунда А.В.Занковнинг педагогик тадқиқотларининг роли каттадир. Яъни янги дидактик принципларни олға сурилиши ёки энг яхши холатлардан бири болаларни бошланғич таълимда ривожланишларини юқори самарадорлигига эришиш муҳимдир. Бироқ бу муаммо унинг тадқиқотларида асосий натижа эмас деб ҳисоблади.А.В.Занков ўзининг новаторлик фаолиятида анъанавий амалиётдан чекланмаган ҳолда педагогик жараённи ва унинг натижаларини ўрганди. А.В.Занков ривожлантирувчи таълим жараёнининг мақсади ўқитиш, дидактик принциплар, методлар организация формалари шунингдек ўқитувчи ва тингловчиларнинг ўзаро муносабати таълим натижасига эришишдир деб билган.Замонавий таълим олдида турган асосий муаммолардан бири бу-таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, яъни ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол мавқеини эгаллайдиган, эркин тафаккур ва мустақил дунёқарашга эга бўлган, жамият ва оиласи олдида жавобгарликни ҳис этадиган, атрофда кузатилаётган воқеаларга онгли тарзда муносабатда бўлиб, даҳлдорлик туйғусини ҳис этадиган баркамол авлодни тарбиялаш вазифаси турибди.Бундай маъсулияти вазифани ташкил этишда албатта янгидан-янги илмий, амалий инновацияларни таълим жараёнига татбиқ этиш зарурдир. Инновацион таълимни ташкил этишда ўқитувчи қуйидаги ҳислатларга эга бўлиши лозим: 1.Ташкилотчи, ижтимоий педагог:ўқувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлайди 2.Етакчи-синфда ижобий психологик муҳит яратади ва таъсир кўрсатади; 3.Методист-таълим жараёнида ўқувчиларнинг муаммоларини ечишда ёрдам беради ва қўллаб-қуватлайди; 4.Файласув-билим ва тажрибаларни таҳлил қилади, ўз қарашларини асослайди; 5.Тажрибали яқин дўст-ўқувчилар олдидаги тўсиқ ва муаммоларни бартараф етишга ёрдам беради;Download 1.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling