Мavzu: Sharq mutaffakirlarining ta`lim-tarbiya va kasb-hunar haqiadgi qarashlar


-мавзу: Буюк аждодларимиз ҳамда жаҳон алломари таълим ва тарбия ҳақида


Download 27.8 Kb.
bet4/4
Sana12.03.2023
Hajmi27.8 Kb.
#1262105
1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу

2-мавзу: Буюк аждодларимиз ҳамда жаҳон алломари таълим ва тарбия ҳақида


Маънавият ва маърифат
Буюклар аждодларимиз ҳамад жаҳон алломари таълим ва тарбия ҳақида
Ушбу саҳифада буюк адабиятшунослар, педагоглар, шоирларнинг таълим ва тарбия ҳақидаги фикрлари, иқтибослари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Таълим — билим бериш, малака ва кўникмалар ҳосил қилиш жараёни, кишини ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси. Таълим жараёнида маълумот олинади ва тарбия амалга оширилади. Таълим тор маънода ўқитиш тушунчасини англатади. Лекин у фақат турли типдаги ўқув юртларида ўқитиш жараёнини эмас, оила, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда маълумот бериш жараёнини ҳам билдиради.
Тарбия — шахсда муайян жисмоний, руҳий, ахлоқий, маънавий сифатларни шакллантиришга қаратилган амалий педагогик жараён; инсоннинг жамиятда яшаши учун зарур бўлган хусусиятларга эга бўлишини таъминлаш йўлида кўриладиган чора-тадбирлар йиғиндиси. Тарбия инсоннинг инсонлигини таъминлайдиган энг қадимги ва абадий қадриятдир. Тарбиясиз алоҳида одам ҳам, кишилик жамияти ҳам мавжуд бўла олмайди. Чунки одам ва жамиятнинг мавжудлигини таъминлайдиган қадриятлар тарбия туфайлигина бир авлоддан бошқасига ўтади.
Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганч ила. А. Навоий
Илм ўқуб амал қилмағон, кариз қазиб тухум солмағонға ўхшар. А. Навоий
Билим қайтариш ва такрорлаш мевасидир. Абу Райҳон Беруний
Жаҳонда бўлмаса муаллим агар,
Ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар. Абдураҳмон Жомий
Ҳаёт йўлида биринчи масала-мактаб масаласидир. Фитрат
Сиздан бошланади асли тафаккур,
Мунис муаллимлар, сизга ташаккур! Абдулла Орипов
Илмдан бир шуъла дилга тушган он,
Шунда билурсанким, илм бепоён. А.Фирдавсий
Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлур,
Билим қайда бўлса, буюклик бўлур. Юсуф Хос Ҳожиб
Илмдан яхшироқ хазина бўлмас,
Қўлингдан келганча тера олсанг, бас. Абу Абдулло Рудакий
Ўқув қунт беради, билим – шараф-шон,
Шу икков туфайли улуғдир инсон.
Бахт белгиси илм ва ақлдир. Маҳмуд Кошғарий
Ақл – ақлдан қувват олади. Жалолиддин Румий
Илмсиз гап шамолдир. Мақол
Билимга элтувчи ягона йўл бу – фаолиятдир. Б.Шоу
Ўз шогирдларида меҳнатдан завқланиш хислатларини уйғота билган муаллим шарафларга лойиқ. Е. Хаббард
Ўқитувчининг бутун фикри ўқувчиларида, ўзи сочган уруғларнинг ўсишидадир. Д.И.Менделеев
Ўқитиш икки баробар ўқиш демакдир. Ж.Жубер
Билганларимизнинг чеки бор, билмаган нарсаларимизнинг эса ҳад-чегараси йўқ. П.Лаплас
Инсон дунёни қанчалик билса, ўзлигини ҳам шунчалик англайди.
И.Гёте
Фикр! Буюк нарса! Инсоннинг улуғворлиги ҳам фикрдан бўлмай нимадан?
А.С.Пушкин
Барча кашфиётлар ичида энг гўзали яхши тарбия олган инсондир.
Эпиктет
Ҳар қандай таълим ва тарбияда энг асосий омил — муаллим, унинг тафаккур дунёсидир. А.Дистервег
Бировни ўргатишинг учун, ўзинг ўрганишинг учун лозим бўлганидан кўра ҳам кўпроқ ақл керак. М.Монтен
Муваффақиятли тарбиянинг сири-ўқувчига ҳурматда. Р.Эмерсон
Ноқобил ўқитувчи ҳақиқатни шунчаки айтади-қўяди, яхшиси эса уни топишга ўргатади. В.О.Дистервиг
Оз бўлса ҳам билмоқ учун кўп ўқимоқ зарур. Ш.Монтеске
Тарбиядаги энг катта хато ўта шошқалоқликдир. Ж.Ж.Руссо
Қийин фанлар йўқ, фақат ҳазм этилиши қийин бўлган изоҳларгина бор. А.И.Герцен
Ҳақиқий таълим одамни одамийликка тайёрлашдир. Н.И.Пирогов
Тарбия таълимдан устун туради. Инсонни тарбия вояга етказади. Г.Спенсер
Инсон тарбиясининг бош йўли ишончдир. К.Д.Ушинский
Ўргатмоқ учун сўкиш, ёрдам бермоқ учун ҳақорат қилиш шарт эмас.
Ф.Ларошфуко
Кимки ҳеч нарсани қизиқиб сўрамаса, ҳеч нарсани ўрганмайди ҳам. Т.Фуллер
Фақат диққат қилган одамгина хотирасида сақлай олади. С.Жонсон
Чинакам шогирд бор нарсалар негизида мавҳум нарсалар ривожини ўрганади ва шу йўл билан устозига яқинлашиб боради. И.Гёте
Download 27.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling