Мавзу сифатни бошқариш соҳасида интеграллашган менежмент тизимларини ишлаб чиқИШ
Download 0.55 Mb.
|
МАВЗУ СИФАТНИ БОШҚАРИШ СОҲАСИДА ИНТЕГРАЛЛАШГАН МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Мавзу бўйича хулосаДиссертация тадқиқотининг 3-бобида қандолатчилик маҳсулотлари турлари ва уларга қўйилган талаблари ўрганилди. Қандолатчилик корхонасида интеграллашган сифат ва хавфсизлик менежменти тизимини ишлаб чиқиш усули таклиф қилинди. Сифат ва хавфсизлик менежменти тизимларини бирлаштириш масалалари бўйича тавсиялар ишшлаб чиқилди Сифат ва хавсизлик менежменти тизимларининг техник-иқтисодий самарадорлигини аниқлаш ва таҳлил қилиш методикаси ишлаб чиқилди. Амалий мащгулот ИМТни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун корхона ходимларини ўқитиш мақсадида «GOOD FOOD SERVIS» MChJ учун ўқув дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Компания бошқаруви ходимлари учун қуйидаги мавзулар бўйича дарслик тайёрланди ва ўқитилди: 1) Сифат менежменти тизимидан, озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш тизимидан, атроф-муҳитни бошқариш тизимидан ва меҳнат хавфсизлиги ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқарувдан иборат бўлган интеграциялашган бошқарув тизимига кириш; 2) Интеграл бошқарув тизимига татбиқ етилган ISO 9001:2015, ISO 14001: 2004 ва OHSAS 18001:2007 халқаро стандартлари талаблари, ХАCCП; 3) ISO 22000:2005 "Озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш тизимлари - барча озиқ-овқат занжири ташкилотлари учун талаблар". Биринчи босқичда корхонанинг асосий жараёни аниқланди. Ушбу босқич натижаларига асосланиб ишлаб чиқилган тизимларни ҳисобга олган ҳолда жараён модели тузилади (3.1-расм). 3.1-расм. Қандолатчилик корхонасининг СМТваХ ишлаб чиқариш модели Озиқ-овқат хавфсизлигини бошқариш тизимида хом ашё, биологик (микробиологик), кимёвий ва физикани ўз ичига олган ҳар қандай хавф аниқланди. Ҳар бир потенциал омил учун омил юзага келиши еҳтимоли ва оқибатларининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда рискларни таҳлил қилиш амалга оширилди. Ишлаб чиқариш жараёнининг оқим схемаси асосида хавфли ишлаб чиқариш омиллари аниқланди. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling